Борлиқ – фалсафа категорияси Фалсафада субстанция ва материя муаммоси


Download 1.96 Mb.
bet2/8
Sana23.06.2023
Hajmi1.96 Mb.
#1652289
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
4 мавзу Онтология борлиқ фалсафаси

Борлиқни англаш учун йўқлик тушунчаси ишлатилади. Йўқлик ҳеч нима демакдир. Йўқликни ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Фанда йўқлик нима, деган саволга жавоб йўқ.
Борлиқ ҳақида уч хил дунёқараш мавжуд:
  • Борлиқ азалий мавжуд ва у абадийдир.


  • Борлиқ Аллоҳ томонидан яратилган ва унинг иродасига боғлиқ ҳолда яшайди.


  • Борлиқни Аллоҳ яратган ва унинг кейинги тараққиёти ўз қонуниятлари асосида кечади.


  • Борлиқ муаммосининг фалсафий таҳлили шуни кўрсатадики, борлиқ бир бутун абадий мавжуд, ундаги нарса ва ҳодисалар ўткинчидир.

Борлиқ ҳақидаги концепциялар.
Марказий Осиё тупроғида вужудга келган зардўштийлик таълимотида борлиқ қуёш ва оловнинг ҳосиласидир, алангаланиб турган олов борлиқнинг асосий моҳиятини ташкил этади, деб ҳисобланган.

Қадимги юнон файласуфи Суқрот борлиқни билим билан қиёслайди ва унингча, бирор нарса, биз уни билсаккина бор бўлади, инсоннинг билими қанча кенг бўлса, у шунча кенг борлиқни қамраб олади, деб ҳисоблайди.

Қадимги дунёнинг атомист олими Демокрит борлиқ атомлар мажмуасидан иборат деб тушунтирган. Унинг фикрича, борлиқнинг моҳияти унинг мавжудлигидадир. Мавжуд бўлмаган нарса йўқликдир.

Ислом таълимотида эса борлиқ бу илоҳий воқеликдир. Яъни у Оллоҳ яратган мавжудликдир. Бу борада «вужуди вожиб» (зарурий вужуд) ва «вужуди мумкин» (имконий вужуд) таълимоти бўлган.
Бу тушунчалар ўрта аср Шарқ фалсафасига хос тушунчалар бўлиб, улардан Форобий, Ибн Сино, Умар Хайём, Ибн Рушд каби мутафаккирлар борлиқ муаммосини талқин этишда фойдаланганлар.
«Вужуди вожиб» бирламчи борлиқ ҳисобланиб барча нарсаларни яратади, лекин ўзи яратилган эмас, яъни у Аллоҳнинг ўзидир. У билимли, қудратли ва бенуқсондир.
“Вужуди мумкин” ўзининг мавжудлиги учун бошқа нарсага мухтож борлиқ ҳисобланади. Вужуди мумкин вужуди вожиб сабабли мавжуддир.

Download 1.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling