Борлиқ фалсафаси
Фазо ва вақтнинг хусусиятлари
Download 26.28 Kb.
|
Borliq Falsafasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий тушунчалар
Фазо ва вақтнинг хусусиятлари нималардан иборат?
Фазо ва вақт борлиқ миқдорий ва сифатий жиҳатларни ифодалашига қараб, метрик ва топологик хусусиятларга эга. Фазо ва вақтнинг метрик хусусиятлари борлиқнинг миқдорий муносабатларини акс эттириб, ўлчанадиган, кўзга ташланадиган ва нисбий табиатли хусусиятларидир. Уларга кўлам, бир жинслилик, изотроплик (анизотроплик) каби хусусиятлар киради. Фазо ва вақтнинг топологик хусусиятлари эса, борлиқнинг туб сифатий жиҳатларини ифодалайди. Бундай хусусиятларга узуксизлик, боғланганлик, ўлчамлилик, компактлик, тартибланганлик сингари хусусиятлар киради. Вақтнинг топологик хусусиятларига орқага қайтмаслик, бир ўлчамлилик каби хусусиятлар қўшилади. Фазо (вақт) нинг метрик ўзгаришлари борлиқ структурасини жиддий ўзгартира олмайди, топологик ўзгаришлар эса борлиқнинг сифатий ўзгаришига сабабчи бўлади. Масалан, бир боғланган системанинг кўп боғланган системага ўтиши фазо топологиясини тубдан ўзгартиради, яъни фазонинг икки нуқтасини туташтирувчи турлича йўллар пайдо бўлади. Бундай фазода катта идишнинг ичига кичик идишни сиғдириш мумкин бўлади. ўлчам даражаси кўп бўлган система ўлчов даражаси кам бўлган системага нисбатан кўринмас ва мураккаб бўлади. Шунингдек, фазо ва вақтнинг метрик хусусиятларини кучли ўзгариши топологик хусусиятларининг ўзгаришига олиб келиши мумкин. Масалан, фазонинг эгрилик даражаси кучли ўзгарса, бир боғланган фазо кўп боғланган фазога айланиши мумкин. Асосий тушунчаларБорлиқ, йўқлик, мавжудлик, реаллик, материя, ҳаракат, ривожланиш, фазо, вақт. Такрорлаш учун саволлар1. Борлиқ ва йўқлик тушунчалари тўғрисида нималарни биласиз? 2. Мавжудлик ва реаллик нима? 3. ҳаракат ва унинг асосий шакллари тўғрисида сўзлаб беринг. 4. Фазо ва вақт, макон ва замон қандай маъноларни англатади? Download 26.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling