Борлиқ фалсафаси
Download 26.28 Kb.
|
Borliq Falsafasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарс мақсади талабалар билан борлиқ ва унинг шакллари тўғрисида мулоқот ўтказиб, уларнинг билим ва малакаларини оширишдан иборат. Борлиқ
Aim.Uz Борлиқ фалсафасиРежа: 1. Борлиқ тушунчаси ва унинг турлари. 2. Материя ва унинг мавжудлик шакллари. 3. Фазо ва вақтнинг хусусиятлари. Дарс мақсади талабалар билан борлиқ ва унинг шакллари тўғрисида мулоқот ўтказиб, уларнинг билим ва малакаларини оширишдан иборат. Борлиқ деганда нимани тушунасиз? Файласуфлар қадим замонлардан буён «борлиқ» ва «йўқлик» ҳақида баҳс юритишган. Улар борлиқнинг вужудга келиши, моҳияти, хусусиятлари ва шакллари ҳақида кўплаб асарлар ёзишган. Хўш, борлиқ нима? Бу савол бир қарашда жуда оддий кўрингани билан унга шу чоққача барча кишиларни бирдай қаноатлантирадиган жавоб топилгани йўқ. Бу ҳолат борлиққа турлича нуқтаи назарлардан қарашларнинг мавжудлиги билан изоҳланади. Масалан, айрим файласуфлар борлиқни моддийлик, моддий жисмлар билан боғлаб тушунтиришади. Уларнинг нуқтаи назарларича, борлиқ – объектив реалликнигина қамраб олувчи тушунчадир. У ҳолда фикр, инсон тафаккури, ўй-хаёлларимиз борлиқ тушунчасидан четда қолар эканда, деган саволга улар, бундай тушунчалар объектив реалликнинг ҳосиласидир, деб жавоб беришади. Фалсафанинг борлиқ ҳақидаги таълимотни изоҳлайдиган қисми — онтология деб аталади. (Бу тушунчани фалсафада биринчи бор Х. Вольф қўллаган). Олам ва борлиқ масалаларини фалсафанинг ана шу соҳаси ўрганади. Борлиқ ҳақидаги қандай қарашлар мавжуд? Тарихдан маълумки, файласуфлар борлиқ ҳақида турлича ғояларни илгари суришган. Марказий Осиё тупроғида вужудга келган зардўштийлик таълимотида борлиқ қуёш ва оловнинг ҳосиласидир, алангаланиб турган олов борлиқнинг асосий моҳиятини ташкил этади, деб ҳисобланган. Чунки бу ғоя бўйича, ҳар қандай ўзгариш ва ҳаракатнинг асосида олов ётади ва у борлиққа мавжудлик бахш этади. қадимги юнон файласуфи Суқрот борлиқни билим билан қиёслайди ва унингча, бирор нарса, биз уни билсаккина бор бўлади, инсоннинг билими қанча кенг бўлса, у шунча кенг борлиқни қамраб олади, деб ҳисоблайди. қадимги дунёнинг атомист олими Демокрит борлиқ атомлар мажмуасидан иборат деб тушунтирган. Унинг фикрича, борлиқнинг моҳияти унинг мавжудлигидадир. Мавжуд бўлмаган нарса йўқликдир. Download 26.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling