Хўш, материянинг қандай мавжудлик шакллари бор? - Коинотдаги ҳаракат, массаларнинг механиқ ҳаракати,
- молекулаларининг иссиқликсифатида ёки электр токи,
- магнит токи сифатида тебраниш кимёвий ажралиш ва
- бирикиш,органиқ ҳаёт ва унинг маҳсули бўлган
- тафаккурнинг ҳаракати, жамиятнинг пастдан юқорига
- томон тараққий этиб туриши – бўларнинг
- ҳаммаси материянинг турли хил кўринишдаги ҳаракат
- шаклларидир.Ҳаракат буюмнинг ўз ўрнини оддий
- Механиқ алмаштиришдангина иборат эмас, балки
- нарса ва ҳодисаларнинг ўсиши,
- катта ёки кичиклашиши, бир-бирига таъсир этиши,
- қисқаси, оламда юз берадиган ўзгаришлардан
- ҳам иборатдир.
- Борлиқ ва материя категорияларини ўрганиб,
- қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин.
- Оламдаги барча предмет ва ҳодисалар ўзаро
- алоқадор бўлиб,материянинг ниҳоясиз ўз ҳаракати
- ва тараққиётидан иборатдир.
- Оламда ҳамма нарса табиий қонунларга
- амал қилади.
- Материя ҳаракатлари ўзаро чамбарчас боғлиқ,
- материя ҳаракатнинг ижтимоий
- шакли ўзига қуйи ҳаракат ижтимоийлашгани сари
- мураккаблашиб боради.
- Олам борлиқнинг хилма-хил шаклларидан бошқа
- нарса эмас.Бир предмет, ҳодиса, жараёнида
- кўп сифат мавжуд бўлганидек, унда кўп меъёр,
- кўп моҳият ҳам мавжуддир.
Хулоса - Борлиқ бизнинг мавжудлигимиз асоси, нотирик, тирик табиатнинг яшаш усулидир. Макон ва вақт ҳақидаги фалсафий қарашларни умумлаштириб ва бу категориялар мазмунини дунё ҳақидаги ҳозирги табиий-илмий билимлар билан бойитиб, юқорида айтилганлар нуқтаи назаридан макон ва вақтнинг асосий хоссаларини қайд этиб ўтамиз - макон кўламлилик, бир жинслилик ва кўп ўлчовлилик билан тавсифланадиган мавжудлик тартиби, вақт эса давомлилик, орқага қайтмаслик ва изотроплик, яъни мумкин бўлган барча йўналишларнинг тенг ҳуқуқлилиги хос бўлган воқеаларнинг ҳаракат тартиби ва кетма-кетлигидир.
- Борлиқ ва унинг барча шакллари бир-бири билан деалектик алоқадор, фан ривожлангани сари материя ҳаракатининг бизга маълум бўлмаган шакллари ҳам очила боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |