Бошқарув психологияси доцент Л. Халмаматова


-чи БОСҚИЧ Психология онг ҳақидаги фан


Download 0.87 Mb.
bet3/20
Sana24.04.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1394392
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
1 мавзу Психология фанининг предмет, максад ва вазифалари

2-чи БОСҚИЧ
Психология онг ҳақидаги фан
XVII аср. Психология-нинг асосий методи ўзини-ўзи кузатиш
1-чи БОСҚИЧ
Психология руҳ ҳақидаги фан
2000-2300 йил аввал
Психология энг қадимий фанлардан бўлиб, бундан 2,5 минг йилга илгари жон ҳақидаги таълимот сифатида вужудга келган. VII-V асрларда ўтган қадимги грек философларининг асарларидаёқ кишининг жонли ва руҳий ҳаёти тўғрисида жуда кўп ҳилма-ҳил фикрлар баён қилинганлигини кўрамиз. Бу масалалар қадимги Хитой ва қадимги Хинд мутафаккирларининг муҳокамаларида ҳам катта ўрин тутади.
Кишининг психикаси ҳақидаги мунтазам таълимотни биринчи марта Аристотель (эрамиздан олдинги 384-322 йиллар) «Жон ҳақида» деган китобида баён қилган. Шу сабабли Аристотель алоҳида фан бўлган психологияни вужудга келтирган киши ёки психология фанининг «отаси» деб ҳисобланади.
Узоқ вақтгача психология мустақил фан бўлмай, философия таркибига кириб келган. Алоҳида илмий фан маъносидаги «психология» термини ҳам йўқ эди. Бу термин XVI аср охирида пайдо бўлиб, XVIII аср ўрталаридан бошлаб ҳамма ишлатадиган бўлиб қолди. Психология XVIII асрнинг охирида ва XIX асрнинг бошларидагина мустақил фан бўлиб шаклланади.
1 босқич.
Психологияга руҳ ҳақидаги фан сифатида қаралган. Психологияга бундай таъриф 2000 йил илгари берилган эди. Руҳни мавжудлиги билан инсон ҳақидаги барча тушунарсиз ҳодисаларни тушунтиришга ҳаракат қилинган.
2 босқич.
Психология онг ҳақидаги фан. 17 асрда табиий фанлар ривожланиши билан пайдо бўлган. Онг деб тафаккур қилиш, ҳис этиш, хоҳиш-истак билдириш қобилиятига айтилган. Асосий метод ўзини-ўзи кузатиш ва далилларни изоҳлаш эди.
3 босқич.
Психология хулқ-атвор ҳақидаги фан. 20 асрда пайдо бўлди. Психологиянинг мақсади экспериментлар ўтказиш ва бевосита кўриш мумкин бўлган нарсаларни кузатиш, яъни инсонни хулқ-атвори ҳаракатлари, реакциялари ва бошқалар. Лекин шу ҳаракатларни келтириб чиқарган сабаблар ҳисобга олинмаган.
4 босқич.
Психология психика механизмлари ва уларни намоён бўлиш объектив қонуниятларини ўрганадиган фан. Бугунги кунда психологияга хулқ-атворни ва ички психик жараёнларни, шунингдек ўзлаштирган билимларни амалиётда қўллашни илмий тадқиқ этиш фани сифатида қаралади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling