Бошқарув психологияси доцент Л. Халмаматова


Download 0.87 Mb.
bet7/20
Sana24.04.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1394392
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20
Bog'liq
1 мавзу Психология фанининг предмет, максад ва вазифалари

Интероре-цептив

Проприо-рецептив
    • Тана ҳаракатларини акс эттирувчи сезгилар: мускул, пай ва бойламларда бўлади; ҳаракат сезгилари (кинестетик сезгилар); мувозанат сезгилари (статик сезгилар)

Таъмни билиш рецепторлари асосий турта таъмни ажратади. Таъм билиш сезгиси тилнинг устига кимёвий қўзғатувчи сурилгандан кейин 50 миллисекунд ўтгач ҳосил бўлади.
Кўриш сезгиси
Электр магнитлари нурланиши кўриш сезгисининг қўзғатувчиси хисобланади. Бу нурланиш тўлқини узунлиги 380 дан 770 миллимикрон доирасида бўлади ва кўриш анализаторида нерв жараёнига айланади. Ўз навбатида бу жараён кўриш сезгисини ҳосил қилади.
Эшитиш сезгилари — рецепторларга тебраниш тезлиги 16 дан 20000 га қадар бўлган товуш тўлқинлари таъсирининг акс этиш натижасидир.
Тактил сезгилар механик қўзғатувчининг тери юзасига таъсири остида ҳосил бўлади. Сезгининг жадаллиги унинг миқдорини ифода этадиган хусусияти бўлиб, таъсир килаётган Қўзгатувчининг кучи ва рецепторнинг функционал ҳолати билан белгиланади.
Қўзғатувчи сезги аъзосига таъсир қилиши биланоқ сезги ҳосил бўлмайди, балки бир оз вақт ўтгач ҳосил бўлади. Тактил сезгилари учун у 130 миллисекунддан иборат бўлса, оғриқ сезгиси учун 370 миллисекунддан иборатдир.

Диққат ва унинг турлари


Диққат - киши фаолияти барча турлари, энг аввало меҳнат ва ўқув фаолияти самарадорлигининг муҳим ва зарур шартидир.
Диққат билиш жараёнларидан фарқли ўлароқ, ўзининг алоҳида мазмунига эга эмас, у барча билиш жараёнларининг жўшқин жиҳатидир.
Идрокнинг аниқлиги ва самарадорлигига бевосита алоқадор бўлган психик жараёнлардан бири — диққатдир.
Диққат — шундай психик жараёнки, унинг ёрдамида онгимиз ўзимиз учун аҳамиятли бўлган нарсалар, ҳодисалар, предметлар моҳиятига қаратилади. Яъни, диққат — онгнинг йўналганлигини тушунтирувчи психик жараёндир.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling