Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


Аҳамиятли ва тезда бажарилиши


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

Аҳамиятли ва тезда бажарилиши 
лозим бўлган вазифалар
Аҳамиятли ва тезда бажарилиши 
шарт бўлмаган вазифалар
Кундалик ишлаб чиқаришда юзага 
келадиган муаммолар бўлиб, улар 
тезда ҳал этилиши лозим. Бу 
масалалар тезда ҳал этилмаса ишлаб 
чиқариш жараёни тўхтаб қолади.
Ташкилотнинг истиқболдаги 
режаларини белгилаш. Стратегик 
режалаштириш. Ташкилотнинг 5-10 
ва ҳатто 15 йилдан кейинги ҳолати ва 
бунга ҳозирги кунда қандай қилиб 
тайёрланиш керак. Янги, 
харидорталаб маҳсулотлар яратиш 
устида бош қотириш 
Аҳамиятсиз, лекин дарҳол ҳал 
этиладиган вазифалар
Аҳамиятсиз ва бажарилиши лозим 
бўлмаган вазифалар
Хат жўнатиш, телефонга жавоб 
бериш, факс қабул қилиб олиш ва х.к. 
Гаплашиб ўтириш, чекиш, иш 
пайтида турли ўйинларга вақт 
ажратиш 
Ташкилот миқёсида амалга ошириладиган вазифаларнинг ҳаммасини 
шу тўрт катакка жойлаштириш мумкин. Энди, ушбу катакда кўрсатилган 
таърифларни диққат билан ўқиб чиқинг ва раҳбар сифатида қайси катакдаги 
ишлар билан кўпроқ шуғулланишингизни айтинг. Бошқарув соҳасидаги 
етакчи мутахассислар фикрича ушбу катаклардаги вазифалар тақсимоти 
раҳбар лавозимига қараб қуйидагича кўринишга эга бўлиши мумкин: 
Биринчи 
катак 
корхона 
менежери 
лавозимида 
ишловчи 
ходим 
масъулиятидан келиб чиқиб бажариладиган вазифалар. Албатта, бошқарув 
тажрибамизга эндигина кириб келаётган менежер сўзи бизда мавжуд бўлим 
бошлиқлари, 
участка 
бошлиқлари 
каби 
лавозимларда 
ишловчи 
мутахассисликларга мос келади. Шу жиҳатдан олганда, менежер ишлаб 
чиқариш жараёнининг узлуксизлигини таъминловчи ходимдир.
Иккинчи катак ташкилот раҳбари зиммасига юклатиладиган вазифалар 
мажмуидир. Раҳбар ўзининг асосий эътиборини стратегик режалар қуришга, 
истиқболда ташкилотни кутаётган мақсадларни танлаш устида бош 
қотириши лозим. Тўғри, ҳозирги замон ўтиш даврига хос иқтисодиётимиз 
ўзининг кўп жиҳатлари билан раҳбар масъулияти доирасидаги ушбу 
таърифларга мос келмаслиги мумкин. Лекин, раҳбар иложи борича кундалик 
тезкор вазифаларни ўзидан озод этиши ва иложи борича эртанги кун ҳақида 
қайғуриши унинг лавозимига қўйилувчи талабдир.
Юқорида келтирилган вазифалар тақсимотига биноан учинчи катакка 
хос бўлган вазифалар доимо раҳбар ёрдамчиси ва котиба орқали 
бажарилиши лозим. Раҳбар бу каби ишларга вақт сарфлаши мутлақо 
ўринсиз. Ва ниҳоят, тўртинчи катак нафақат раҳбар, балки ташкилот 
ходимларининг қанчалик иш билан бандлиги, вақтини беҳуда сарфлаётгани 
кўрсаткичи бўлиши мумкин. Демак, ҳар бир раҳбар ўз вақтидан унумли 
фойдаланиши учун ўз ваколати ва зиммасидаги масъулиятдан келиб чиққан 


157
ҳолда вазифаларни саралаб олиши, ўз мавқеи учун аҳамиятли ва аҳамиятсиз 
ишларни бир-биридан ажратиб олиши лозим.
Кейинги ташкилий имкониятлардан яна бири – бажарилиши лозим 
бўлган вазифани иложи борича ёрдамчилар зиммасига ўтказишдир. Раҳбар 
бажараётган ишнинг доимо шундай қисми мавжудки, уни бевосита 
раҳбарнинг ўзи бажариши шарт эмас. Мавжуд ишни таркибий қисмларга 
бўлиш ва уларни бажариш ваколатини ходимларга ўтказиш раҳбар вақтини 
тежашдаги асосий услуллардан бири. Хатто раҳбар баъзида ўзига «Шу ишни 
бажаришим шартми, бажармасам нима бўлади?» деган саволни бериб 
туриши ҳам иккинчи даражали ишларни асосийларидан ажратиб олиш 
имконини беради.
Бошқарув функцияларини тақсимлай олмаслик, раҳбарнинг ўз 
ваколатлари маълум қисмини қўл остидагиларга топшира олмаслик 
ходимларга ишонмаслик белгисидир ва бундай ҳолат жамоада салбий муҳит 
шаклланишига олиб келади. 
Чет эл бизнес бошқарувига оид адабиётларда кўрсатилишича 
истиқболдаги мақсадларга йўналганлик ташкилотнинг турли бўғин 
раҳбарларида қуйидагича тақсимланиши лозим экан: масалан, корпорация 
бошқаруви раиси 20 йил олдинга қараб ташкилот ишини режалаштирса, 
бошқарув аъзолари 12-15 йиллик истиқболни кўра олишлари керак ва бирон 
соҳа йўналишидаги раҳбар, яъни менежерлар эса 7 йиллик истиқболни 
прогноз қилишлари лозим. 
Социологик тадқиқотлар натижаларига кўра менежернинг иш вақти 
тақсимоти қуйидаги тартибга тўғри келар экан: 
 Ишдаги одатий ва кунда қайтарилиб турадиган муаммоларни ечишга 80% 
вақт кетади ва бу сарфаланган вақт 20% муваффақиятни келтиради. 
 Муҳим ва стратегик муаммоларни ҳал этишга 20% вақт кетади, лекин бу 
меҳнат эвазига корхонанинг 80% муваффақиятига эришилади. 
Шундай таърифдан келиб чиққан ҳолда ташкилот турли бўғинлари 
раҳбарларига хос бўлган вақт ажратиш шаклини қуйидагича тасвирлаш 
мумкин: 
Юқори бўғин раҳбари 
Ўрта бўғин
Қуйи бўғин раҳбари
5.3.2. Чизма. Ташкилотдаги вазифаларни бошқариш ва бажаришга сарфланадиган 
вақтнинг турли бўғин раҳбарлари орасида тақсимланиши 
ВАҚT 
90% 10% 
Бошқариш Бажариш 
30% 70% 


158
Раҳбарнинг вақтни бошқариши муаммони малакали тарзда аниқлай 
олиш, мақсад ва вазифани тўғри белгилаш, ходимлар ўртасида ишни 
тақсимлай олиш қобилиятларига асосланади.
Юқорида санаб ўтилган тадбирлар кўпроқ технологик мазмунга эга 
бўлиб, вақт етишмаслигининг психологик сабаблари хам мавжуд. Куйида 
санаб ўтиладиган шахс психологик муаммоларини малакали ҳал этиш 
орқали раҳбар ўз вақтидан янада унумли фойдаланишда қўшимча 
имкониятларга эга бўлиши мумкин:
1. Доимий шошилиш. Шошилинч ҳолатдаги кимса бирон масала устида 
тўхтаб, батафсил мулоҳаза юритолмайди, манзур қарор қабул қила 
олмайди ва кўп ҳолларда учраганидек, ушбу масалага яна ва яна қайтиш 
зарурати туғилади.
2. Чарчаш. Доимий шошилинч шароитида узоқ вақт ишлаш натижасида 
юзага келадиган ҳолат.
3. Ҳаддан ташқари кўп вазифаларни ўз зиммасига олиш.
4. Пала-партишлик. 
Ишни 
ёмон 
ташкил 
этиш, 
режалаштирмаслик 
натижасидир. Баъзи ҳолларда инсон ўз ҳиссиётини бошқара олмаслик 
оқибатида хам намоён бўлади.
5. Доимо уйга иш олиш. Жисмоний ва руҳий чарчоқ пайдо бўлиши ва 
натижада иш вақтида меҳнат қилиш қобилиятининг сусайишида намоён 
бўлади.
6. Ишни режалаштирмаслик. Кўп ҳолларда бу хислат алоҳида шахс эмас, 
балки у ишлайдиган ташкилот муаммоси ҳамдир.
7. Меҳнат қилишга бўлган мотивациянинг сустлиги. Бу омил иш 
унумдорлигининг пастлигига ва натижада меъёрдаги вазифаларни 
вақтида бажара олмасликка сабаб бўлади.
8. Ирода сустлиги. Диққатни жамлай олмасликда, беқарорликда намоён 
бўлади. қарор қабул қилишнинг қийинлиги унинг ижросини ҳам орқага 
чўзиб юборади.
9. Ишни 
бажаришда 
касбий 
моҳирлик 
– 
профессионализмнинг 
етишмаслиги. Вақтдан унумли фойдаланишга салбий таъсир этувчи 
шундай омиллар ҳам борки, улар кўпроқ ижтимоий -психологик мазмун 
касб этади: 
 жамоада ижобий ўзаро муносабатларни сақлаш ва ривожлантиришга 
вазифадан кўра кўпроқ эътибор берилади;
 ҳамкорликдан кўра мусобақа/қарама-қарши туриш сиёсати устунроқ 
туради.
 Вазифани муваффақиятли ҳал этишга ишончнинг йўқлиги ёки камлиги 
 Вазиятни қандай ҳал этиш ҳақида бировнинг кўрсатмасини тазйиқ 
остида қабул қилиш 
 Вазифани қандай ҳал этиш бўйича раҳбарликнинг, йўриқноманинг 
шаклланмаганлиги


159
Демак, вақтни тўғри тақсимлаш ва ажратилган вақтдан унумли 
фойдаланиш инсондан маълум психологик билимларни билишни талаб 
қилиш билан бирга ушбу муаммолар бўйича шахснинг ўз устида мунтазам 
иш олиб бориши орқали ҳал этиш имконятини беради. Юқорида таклиф 
этилганидек, қоғоз ва қалам олиб қайси муаммолар туфайли вақт йўқолиши 
сабабларини аниқланг ва шу сабабни бартараф этиш бўйича янги хулқ 
шаклларини ўзингизда ривожлантиринг. Бу тадбирни амалга оширишда 
кичик бир психологик машқ таклиф этишимиз мумкин. У ёки бу тадбирга 
киришар экансиз, масалан, тез қарор қабул қилмокчисиз ва қабул қилинган 
қарорга бошқа қайтмоқчи эмассиз. ҳаётингизда ишончли ва тез қарор қабул 
қилган бирон вазиятни эсланг. Шу вазиятни эслаш орқали ўша пайтдаги 
ҳолатни қайта пайдо қилишга ҳаракат қилинг. Ишончли қарор қабул 
қилганингизда қандай вазиятда эдингиз, атрофингизда қандай одамлар бор 
эди, турган жойингизни кўз одингизга келтиринг, қандай товушлар 
келаётганини эсланг ва жонлантиринг. ўша вазиятдаги атроф муҳит ва 
тасаввурларни максимал даражада қайта тиклаш натижасида шу вазиятга хос 
бўлган ҳислар яна тиклана бошлайди. Мана шу қайта тикланган ишонч 
ҳисси билан мавжуд муаммога қаранг ва ечим ўз-ўзидан, тез келганини ҳис 
этасиз.
Ушбу мавзуни якунлар эканмиз, вақтни самарали бошқариш бўйича ҳар 
бир раҳбар ва ходим ёдда тутиши лозим бўлган қоидаларни эслатиб 
ўтмоқчимиз: 
1. Вақтингизни ҳақиқатан ҳам жуда муҳим вазифаларни ҳал этишга 
сарфланг 
2. Кунингизни режалар билан тўлдириб юборманг, белгиланган ишларингиз 
орасида тасодифий ва тезкор ишлар учун оралиқлар қолдиринг 
3. Муҳим (3 тагача) ва иккинчи даражали (5 тагача) ишларни 
режалаштиринг 
4. Кунингизни қийин, муҳим ва ёқимсизроқ ишлардан бошланг ва 
якунлашда оддийроқ, ёқимлироқ ишларга ўтинг 
5. Вақтни шошилтирманг. Иш вақтидан керагидан ортиғини сиқиб 
чиқаришга ҳаракат қилманг 
6. Агар вақтингиз бўлса вазифани ҳал этишга бугуноқ киришақолинг. 
Муаммони тезроқ ва батафсилроқ ҳал этишга киришинг. қолган вақтни 
дам олиш ёки бошқа ишларни ҳал этишга сарфлайсиз. 
7. Вазифани ёки унинг бир қисмини ходимларга бўлиб бериш имкониятини 
изланг
8. Эски ишни тугаллаб кейин янгисига кириишинг. Янги ишни бошлар 
экансиз, ҳар қандай шароитда уни тугатишга ишончингиз комил бўлсин. 
9. Вақтингизни оладиган ёки ўз вақтини сизнинг ҳисобингизга тежайдиган 
кимсалардан узоқроқ бўлинг. 
10. Вақтни бошқаришга оид қобилиятларингизни таҳлил қилишга ўрганинг 
11. Вақтнинг ҳатто энг кичик бўлакларини ҳам тежанг. 
12. Ўзингизни «ҳаракатсизликда» айблайверманг. Раҳбар фаолиятида 
ижодий танаффуслар бўлиб туриши керак.


160

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling