Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

5. Маълумотнинг ноаниқлиги. Тарқоқ, мантиқий боғлиқлиги йўқ ва 
узундан-узун маълумотни нафақат узатиш, балки қабул қилиш ҳам қийин 
6. Хотиранинг заифлиги. Аниқланишича, итоатдаги ходим берилган 
маълумотнинг 50% ни, раҳбар эса 60% ни хотирасида сақлар экан. Шунинг 
учун маълумот қабул қилишда аниқлаштириш, такрорлаш ва ёзиб олиш
зарурати туғилади.
7. Қайта алоқанинг йўқлиги. Қайта алоқа маълумот узатишда иштирок 
этаётган икки ходим ўзаро муносабатида ва бутун ташкилот миқёсида 
тушунилиши мумкин. Икки ходим мисолида гапирилганда, маълумот 
узатувчи доимо маълумот қандай қабул қилинганлиги ҳақида тасаввурга эга 
бўлиши лозим ва бу қайта алоқанинг бир шаклидир. Бажарилаётган вазифа 
қандай оралиқ натижага олиб келганлиги, уни амалга оширишда қандай 
қийинчиликлар пайдо бўлаётгани ҳақида вақтида берилган хабар ижрони 
тўғрилаб туришга, унга ўз вақтида ўзгартириш киритишга ёрдам беради. 
Маъмурият ўз мавқеидан келиб чиққан ҳолда бутун ташкилот ва унинг 
бўлимлари ҳақида доимий қайта алоқага эга бўлиб туриши лозим. Ўз 
вақтида олинган натижа ташкилот кай йўналишда бораётганлиги, унинг 
фаолиятига қандай ўзгаришлар киритиш зарурлиги ҳақида ўз вақтида хулоса 
чиқаришга ёрдам беради. 
Юқорида айтиб ўтилган фикрлар ташкилотда коммуникацияни 
чекловчи омиллардан бўлиб, раҳбар иложи борича маълумот алмашуви 
жараёнини жадаллаштирувчи услублардан фойдаланиши лозим. Бундай 
услублардан бири, раҳбарият ва ходимлар муносабатини иложи борича 
горизонтал йўналишга яқинлаштиришдир.
Ташкилотнинг норасмий муносабатини ривожлантириш ва “раҳбар-
ходим” тизимига тенглик аломатини киритиш маълумот ҳажми ва алмашиш 
тезлигига ижобий таъсир этади. Шу муносабат билан раҳбарнинг ходимлар 
билан бевосита муносабатини амалга оширишда фаоллик таклиф этилади. 
Масалан, ўз хонасига чақиргандан кўра, раҳбар ўзи ходимнинг олдига 
бориши, нафақат шу ходим билан, балки унинг атрофидагилар билан 
бўладиган муносабат доирасини янада кенгайтиради, маълумот алмашиш 
имкониятини оширади.
Кўп 
ташкилотлар 
раҳбарияти, 
ходимлар 
ўртасида 
мулоқотни 
кўпайтириш ва маълумот алмашувини таъминлаш мақсадида алоҳида 
тадбирлар уюштириб туришади. Баъзи бир йирик компаниялар амалиётида 
ҳатто фазовий тузилмалар шакллантириш орқали ходимлар муносабатини 
«зичлаштириш»га эришдилар. “Форинг гласс” фирмаси қаватлар ўртасида 
лифт ўрнига эскалатор ўрнатишди ва бу орқали ходимларнинг ўзаро 


103
муносабатини янада ривожлантиришга эришишди. Умумий овқатланиш 
хонасини катталаштириш ва ҳатто ходимларни умумий иш хоналарига 
кўчириш орқали ўзаро алоқалар зичлиги таъминланади. Тадқиқотларда 
аниқланишича, агар ишлаётган ходимлар орасидаги масофа 10 метр бўлса, 
уларнинг ҳафта мобайнида ўзаро мулоқотда бўлиши эҳтимоли 8-9 % га тенг, 
агар бу масофа 5 метрга қисқарса, эҳтимоллик 25% ни ташкил этади.
22
Контактлар сонининг кўпайиши маълумот алмашуви ҳажмини ошишига ва 
натижада ходимнинг ташкилот билан якдиллигини янада кучайтиришга 
олиб келади.
Энг содда кўринишдаги коммуникацион тармоқ икки хил шаклга эга: 
марказлашган 
ва 
марказлашмаган 
тармоқлар. 
Қуйидаги 
расмда 
марказлашган коммуникацион тармоқ келтирилган бўлиб, унда маълумот 
манбаи доимо раҳбардан куйи бўғинларга қараб боради.
Кўриниб турганидек, ҳар қандай маълумот узатиш марказида раҳбар 
ёки ахборот узатиш учун масъул ходим турибди ва ҳар бир ходимга 
маълумотнинг қай ҳажмда етиб келиши ягона шахсга боғлиқ. Тизимдаги
марказий қисмнинг вақтинчалик бўлса ҳам йўқолиши қандай оқибатларга 
олиб келишини тасаввур қилиш қийин эмас.
Қуйидаги расмда эса марказлашмаган коммуникацион тармоқлар 
намунаси келтирилган:
Марказлашмаган тармоқда муносабат тизими жамоанинг ҳамма 
аъзолари орасида тенг тарқалган. Бундай шароитда узатилаётган маълумот 
гуруҳнинг ҳамма аъзоларига тенг ва ўзгармаган ҳолда етиб боради.
22
. Если Вы руководитель(Кричевский, Дубовская 1991;


104
Аниқланишича, марказлашган тармоқларда яккаҳокимлик ҳолати кўп 
учрайди, бундай муносабатлар ўрнатилган жамоада нисбатан содда ечим 
талаб этувчи масалалар тез ва самарали ҳал қилинар экан. Лекин, муаммо 
қийин ечим талаб қилса, бу хил муносабатлар ўйланган натижага тез олиб 
келмайди ва гуруҳ аъзоларида бажарилган вазифадан қониқиш кам бўлади. 
Марказлашган тармоқда марказга яқин ходимнинг меҳнатдан қониқиш 
даражаси, чеккадаги ходимга нисбатан юқори эканлиги аниқланган. 
Мураккаб ечим талаб этувчи вазифалар эса, марказлашмаган коммуникация 
шаклидаги жамоаларда тез ва унумли ҳал қилиниши исботланган.

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling