Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

Характер. Инсон характери – бу унинг атроф муҳитга ва ўз-ўзига 
бўлган муносабатлари мажмуасидир. Характер қуйидаги объектларга бўлган 
муносабатларда ифодаланади: 
1. Меҳнатга муносабат – шахснинг меҳнаткашлиги ёки ялқовлиги, 
бирон топшириқни охиригача етказиши ёки ярмисида ташлаб 
кетиши, пала-партиш ёки тартибли фаолият юритиши, якка тарибда 
ёки жамоавий меҳнат турини танлаши ва шу каби сифатлари орқали 
намоён бўлади.
2. Одамларга муносабат – самимийлик ёки иккиюзламачилик, 
мулокотга мойил ёки яккаҳол, ҳақиқатпарвар ёки ёлғонга мойиллик, 
ўзгалар манфаати ҳақида қайғуриш ёки ўз манфаатини ҳар нарсадан 
устун қўйиш ва шу каби шахс хислатлари.  
3. Нарсаларга бўлган муносабатда – буюмларни тартибли сақлаш ёки 
бетартиблилик, 
нарсаларни 
асраб-авайлаш 
ёки 
аямаслик, 
нарсаларнинг қаердалигини хотирада сақлаш ёки паришонхотир. 
4. Ўз-ўзига муносабат – ғурур, обрў сақлай олиш, ўзига талабчанлик, 
ўзини назорат этишнинг кучлилиги, ўзини такомиллаштиришга 
интилиш ва ҳ.к. 
Темепарментдан фарқли равишда инсон характери ҳаёт давомида ва 
тарбия таъсирида шаклланади. Темперамент инсонда у ёки бу характер 
хислатининг шаклланишига катта таъсир ўтказади ва ҳатто пойдевор 
сифатида иштирок этади ҳам. Лекин, характер темпераментнинг оқибати 
даган фикр нотўғри. Темперамент ва характерни бир-биридан фарқлар 
эканмиз, улар инсон фаолиятининг турли даражаси эканлигини таъкидлаб 
ўтиш лозим. Темперамент инсон фаолиятининг миқдорий ифодаси бўлса, 
характер унинг сифат кўрсаткичидир. Одам бирон фаолиятни тез ёки секин 
бажариши мумкин – бу унинг айни темпераментга мансублиги белгиси, 
лекин ушбу фаолиятни бажаришга қанчалик виждонан муносабатда бўлиш, 
вазифани чин кўнгилдан адо этиш - бу характер ифодасидир. Кўпчилик 
одамлар билан мулоқотга мойиллик бу темперамент белгиси, лекин бу 


108
муносабатларнинг юзаки ёки самимийлиги, инсоний ёки хирсийлиги 
характер хислатидир.
Инсоннинг ташкилот миқёсида меҳнатга муносабати бўйича ҳам 
классификациялаш ўринлидир. Одатда бундай ёндошувда қуйидаги тоифа 
ходимларни фарқ қилишимиз мумкин: 
Профессионаллар ва ижрочилар. Профессионал, яъни ўз касбининг 
моҳир устаси – бажарадиган меҳнати мазмунига эътибор беради, қийин 
вазифларни яхши кўради, янги ва касбга оид маълумотларни олишга 
интилади, мустақил тарзда ҳаракат қилишни маъқул кўради, ўзгаларни 
бошқаришни ҳам ва бўйсунишни ҳам ҳоҳламайди. Унинг учун асосий 
мотивация – вазифани танлашдаги эркинлик, мустақиллик ва назоратнинг 
йўқлигидир.
Ижрочи – жамоада, бошқа ҳамкасблар гуруҳида шижоат билан ва фаол 
ишлайди. Ишга ўз вақтида келиб, вақтида кетишни яхши кўради. Иш жойида 
масъулиятни ва вазифани аниқ тақсимлаш тарафдори, ўзи нима бажариши 
кераклигини аниқ билишни хоҳлайди, буйруқ ва топшириқларни бажаришга 
мойиллик билдиради, масъулият ва етакчиликдан ўзини олиб қочади. Бундай 
тоифага мансуб ходимлар учун асосий мотивация – раҳбарият томонидан 
уларнинг хулқи ва фаолияти натижасини ижобий баҳолаш, жамоа олдида 
маънавий рағбатлантириш, ташкилот вакиллигини ифодаловчи вазифаларга 
жалб этиш.
Характер хислатларининг шаклланишида оиланинг роли катта. Ота-
онанинг турли воқеа ва ҳодисаларга, нарсалар ва атрофдагиларга муносабати 
бола учун намуна вазифасини ўтайди. Шунинг учун тарбия давомида болани 
турли ҳаёт жабҳаларига жалб этиш, ота ва она билан ҳамкорликда бирон 
вазифаларни 
охирига 
етказиш 
бирламчи 
характер 
хислатларини 
шакллантиради. Педагогик психологияда жуда ўринли ибора мавжуд: 
“Иккичи ўқувчилар бўлмайди, балки эътиборсиз ва интизомсиз ота-оналар 
бор”.
Характер шаклланиши ҳақида гапирилар экан, кўпчиликнинг фикрича, 
характер мактабгача тарбияланади, деган тушунча ҳукм суради. Ҳатто 5 
ёшгача бола шаклланиб бўлади, деган фикрни қаттиқ туриб ҳимоя қиладиган 
кимсаларни кўплаб учратиш мумкин. Умуман олганда, шахснинг 
шаклланиши бир умр давом этувчи жараён бўлиб, бунда, айниқса, ўсмирлик 
даври ва инсоннинг ўз-ўзини тарбиялаши жараёни беқиёс катта ўрин тутади. 
Ҳозирги пайтда катта ёшлилар таълими дастурларини фаол татбиқ этиш, 
улғайган инсоннинг комилликка эришишига кўмак кўрсатиш бир қанча 
таълим муассасаларининг марказий вазифасига айланмоқда. Ҳатто улғайган 
шахснинг ривожланиш ва комилликка эришиш жараёнини ўрганувчи махсус 
фан – Акмеология
1
хам пайдо бўлди.
Юқоридаги фикрлар ташкилот миқёсида шахс характери хислатларини 
шакллантиришда, ташкилот мақсадларига мувофиқлаш тадбирларини амалга 
оширишда раҳбариятга катта умид бағишлайди деган фикрдамиз.
1
А.А. Деркач. Акмеология. М., 2005


109
Ташкилотдаги ходимларга хос хусусиятларни инобатга олишда охирги 
пайтда фанда ўз тасдиқини топаётган яна бир таълимот - репрезентатив 
тизимлар ҳақидаги назариядир.
Шахснинг репрезентатив тизими деганда – инсоннинг ташқи оламдан 
маълумотни идрок этиши, уни мияда қайта ишлаши ва баён этиш услуби 
тушунилади. Маълумки, одам ташқи оламдаги маълумотни бешта сезги 
органлари – кўриш, эшитиш, тана сезгиси (туйиш), таъм ва ҳид билиш 
орқали қабул қилади. Санаб ўтилганлар ичида биринчи учтаси асосий 
маълумот етказувчи сезги турлари бўлиб, уларни баъзан уч асосий 
репрезентатив тизим ҳам деб аталади. Бундай талқинда кўриш-визуал
эшитиш-аудиал, туйиш-кинестетик репрезентатив тизимлар назарда 
тутилади. Аниқланишича, ҳар бир инсон ташқи муҳитдаги маълумотни 
қабул қилишда уччала репрезентатив тизимдан фойдаланади. Лекин, ҳар бир 
одамнинг табиий мойиллиги ва яшаш муҳити унда биронта репрезентатив 
тизимни етакчи қилиб қўяди. Мана шу етакчи репрезентатив тизимнинг 
турлилиги ташкилот миқёсидаги ходимлар типологияси учун яна бир асос 
бўлиб хизмат қилади. Меҳнат жамоасини бошқарувчи раҳбар учун ўз қўли 
остидаги ходимда қайси репрезентатив тизим етакчилигини билиш 
муҳимдир. Бундай хусусиятни билган ҳолда ходимнинг одатий ҳаракатлари 
сабабини билишга, унинг хулқи натижаларини олдиндан тахмин қила 
олишга ва кези келганда бирон масалани унинг идрокига мос равишда 
тушунтира олишимизга имкон беради.
Ўзаро мулоқот давомида ўзганинг етакчи репрезентатив тизимини 
аниқлаш қуйидаги усуллар орқали амалга оширилиши мумкин: 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling