Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

Экстраверт – ўзгалар билан мулоқотда бўлишга эҳтиёжи катта ва бу 
орқали ўзига ғайрат олади, танҳо қолиш уни қувватсизликка олиб келади; 
аввал гапириб, кейин эса ўйлайди; фаол ва мулоқотга киришувчан; атроф-
муҳитдаги кўп нарсаларни билишга интилади. 
Интроверт – якка, танҳо қолганда ўзини яхши ҳис этади, фикр ва 
ўйларини бошқалар билан ўртоқлашмайди, кучли муҳокама жараёни уларни 
тез толиқтиради, гапиришдан кўра тинглашни яхши кўради, суҳбатдан сўнг 


112
фикрлари ва ҳиссиётларини жамлаб ва тартиблаб олиш учун танҳо қолишни 
маъқул кўради.
К. Юнгнинг типологиялар ҳақидаги таълимоти ўзининг узоқ давомига 
эга ва юқорида таъкидланганларга («экстраверт ва интроверт»)қўшимча 
равишда «сезгир ва интуитив», «фикрловчи ва ҳис этувчи», «баҳоловчи ва 
идрок этувчи» каби типлар ҳам қайд этилади. Кейинчалик бу услуб янада 
такомиллашиб Майерс-Бригс услубида типологиялаш деган номга эга бўлди. 
Юнг типологиясидаги тўрт кўрсаткичга кўра тоифалаш шунчалик 
аҳамиятлики, ҳатто АҚШнинг «Форд» автомобиль компаниясидаги меҳнат 
жамоалари таркиби айнан шу услубда бир-бирига мувофиқ келувчи 
ходимлардан ташкил этилганлиги маълум.
Россиялик психолог Самоукина таклиф этадиган типологияга биноан 
ходимларни ўз ичига йўналган – “ички” ҳамда ташқи муҳитга йўналган - 
“ташқи” шахсларга тоифалаш мумкин. Бундай таърифга биноан “Ички” 
кимсалар бажараётган меҳнатнинг мазмунига катта эътибор беришади ва 
ҳиссий қониқишни устувор деб ҳисоблашади. Улар у ёки бу меҳнат тури, 
вазифани танлашда унинг натижаси хамкасабалари олдида обрў-ътибор 
қозонишга ёрдам беришига эътибор қаратишади. Ўз имкониятини намоён 
этиш ва қобилиятларни ривожлантириш улар учун етакчи мотивация омили 
бўлиб ҳисобланади. Улар маошни етакчи ўринга қўймайдилар, агар катта 
пул эвазига зерикарли ишни бажариш лозим бўлса, улар бундан воз 
кечишлари табии й ҳол. Бундай ходимлар учун кам маош тўланса ҳам, 
уларнинг қобилияти ва ғоясини амалга ошириш муҳим ҳисобланади.
“Ташқи” ходимлар – улар учун бажарилаётган меҳнат ҳаётда 
муваффақиятга эришганлик белгиси эканлиги, жамиятда юқори нуфузга 
эгалиги жуда муҳимдир. Улар маошни қадрлайдилар. Мансабда ўсиш, 
раҳбарият томонидан рағбатлантириш ва мақтов бундай ходимлар учун 
катта аҳамиятга эга. Улар муваффақият тимсолларини эгаллашни 
хоҳлайдилар – яхши кабинет, замонавий автомобиль, чиройли кийим ва шу 
кабилар.
Юқорида таъкидланган икки тоифадан ташқари “аралаш” типга мансуб 
ходимлар хам эслатиб ўтилади. Улар учун иккала омил ҳам аҳамиятга эга. 
Лекин, бундай ходим учун меҳнат мазмуни етакчи бўлиб ҳисобланади. 
Ташкилот ҳаёти доимо режаланган тарзда кечмайди. Хом ашё 
танқислиги, вақт ва имкониятларни тақсимлашдаги қийинчиликлар ва бошқа 
бир қанча омиллар таъсирида ташкилотда зўриқиш муҳити юзага келиши 
мумкин. Бундай муҳитнинг ходимлар фаолиятига таъсирини таҳлил этиш 
мақсадида “тазйиқ кўрсатувчи” омиллар деган иборани қабул қилишимиз 
мумкин. Тазйиқ кўрсатувчи омиллар қаторига шахснинг ички психологик 
муаммолари, ходимни ўраб турган шарт-шароитнинг қониқарсиз аҳволда 
эканлиги, жамоадаги шахслараро муносабатларнинг тажанглиги, меҳнатни 
ташкил этиш билан боғлиқ бўлган муаммолар ҳамда ходимнинг оиласидаги 
қийинчиликлар кириши мумкин. Бу омиллар ўзаро боғлиқ ва ходимнинг бир 
соҳадаги қониқарсиз ҳолати бошқа жабҳаларда ҳам шундай натижани юзага 
келтириш эҳтимоли баланд.


113

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling