Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

5.3. Вақтни бошқариш 
Иш жараёнида аксарият ҳолдаги муваффақиятлар бирон ишни тўғри 
бажариш эвазига эмас, балки шу ишни ўз вақтида бажариш оқибатида
эришилади. Шунинг учун вақтдан рационал фойдаланиш – касбий ва иш 
соҳаларидаги муваффақиятнинг асосий омилидир. 
Албатта, вақт кайтариб булмас бойлик ва уни узайтириб ҳам 
бўлмайди. Шунинг учун инсон ихтиёридаги ягона имконият вақтдан тўғри 
ва унумли фойдаланишдир. Замонавий раҳбар учун энг муаммоли 
масалалардан бири вақтни етказа олишдир. «қани энди суткада 24 эмасу, 34 
соат бўлса» деган раҳбарлар кам эмас. Вақтдан унумли фойдаланиш йўлида 
бир нечта ташкилий услублар бўлиб, уларга риоя қилиш вақтимизни 
тежашга ва маълум вақт оралиғида олдингига нисбатан кўпроқ иш 
бажаришга эришиш имконини беради. Бундан ташқари, катор психологик 
омиллар хам борки, уларни ҳисобга олиш ва балки улар устида ишлаш 
вақтдан унумли фойдаланиш учун асос яратади.
Шундай қилиб, вақтдан унумли фойдаланиш масаласини муҳокама 
этишда икки асосий жиҳатни – ташкилий ва психологик томонларни таҳлил 
этиш мумкин.
Ташкилий томонлар деганда бажарилаётган ишни режалаштириш
саралаш, ҳисобга олиш каби тадбирлар назарда тутилади. Иш кунини 
унумли ташкил этишдаги биринчи қадам мавжуд вақтни етарли эмаслиги 
сабабларини аниқлашдан иборатдир. Бунинг учун бир қоғоз олиб унга устун 
тарзида вақтингиз танқислиги сабабларини ёзиб чиқинг. Бу сабаблар 
ниманинг оқибати эканлигини таҳлил этинг. Бу сабабларни келтириб 
чиқарувчи муаммоларни ҳал этиш йўлларини изланг.
Вақтни тўғри тақсимлашдаги энг асосий масалалардан бири кундалик 
вазифаларни тўғри тақсимлашдир. Раҳбар ўз ихтиёридаги вазифаларни 
турли белгилар ва усулларга кўра тақсимлаши мумкин. Булар ичида энг 
самаралиси, бажарилиши лозим бўлган вазифанинг аҳамият ва тезкорлик 
мезонлари бўйича тақсимлашдир. Мазкур услубга биноан ташкилот раҳбари 
ихтиёрида бўлган вазифалар қуйидаги 4 катакка жойлаштирилади.


156
Жадвал 5.3.1. Вақтга ва бажарилаётган ишга нисбатан вазифалар таснифи 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling