Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


 Бошқарувда назоратни такомиллаштириш


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

5.4. Бошқарувда назоратни такомиллаштириш 
 
Назоратнинг икки усули фарқланади: 
1. Сифатни назорат этиш 
2. Ходимларни назорат этиш 
 
Сифатни назорат этиш: 
Бундай ёндошувда марказий ўринда бажарилаётган меҳнат ва 
чиқарилаётган маҳсулот туради 
Ходимлар бажарилаётган иш маълум сифатда адо этилишига кафолат 
бўлиб хизмат қиладилар. 
 
Ходимларни назорат этиш: 
Бундай ёндошувда марказий ўринда ходим туради.
Раҳбар ҳамма ходимлар иложи борича яхши шароитда меҳнат 
қилишларига эътибор қаратади. Ходимларнинг эҳтиёжларини иложи борича 
қондириш қилинаётган иш яхши сифатларда бажарилиши учун асос бўлади. 
 
Бошқарув ўз ичига қуйидагиларни олади: 
1. Мақсадларни билиш 
2. Ўзингиз нимага эришмоқчи эканлигингиз ва ходимларингиздан нимани 
кутаётганлигингиз ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш 
3. Ташкилотингиз фаолияти қаерга йўналяпти? 
Бу саволга аниқ жавобга эга бўлмай инсонларни бошқариш мумкин 
эмас. 
Самарали фаолият олиб бораётган ташкилотларни кузатиш натижасида 
қуйидаги стандартлар аниқланди ва ҳар бир ташкилот беихтиёр буларни 
бажаришга интилади:
 Мижозларга яхши хизмат кўрсатиш; 
Мижозлар сонини ошириш
 Чиқимларни камайтириш; 
 Иш жойи ва атрофни тоза ва тартибли ушлаш; 
 Зарур даражадаги ишлаб чиқариш самарадорлигини ушлаб туриш. 
Раҳбар ушбу рўйхатдан вазифаларни долзарблиги бўйича танлаб олиши 
ва уларни тартиб билан амалга ошириши зарур.
 
Инсонларни билиш 
Ҳамма инсонларнинг эҳтиёжлари бир хил бўлишига қарамай, улар ҳар 
бир инсон учун турлича аҳамиятга эгадир. 
Ҳар бир инсонга тегишли эҳтиёжлар мажмуасини билиш – шу кимса 
қалбига йўл топиш билан баробардир.


161

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling