Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

Коммуникация роллари. Жамоада коммуникацияларга оид яна бир 
ёндошувда асосий эътибор, маълумот узатиш жараёнида бажариладиган 
ролга қаратилган бўлиб, бу таълимотга биноан ташкилотдаги маълумот 
узатиш а) “қоровул”, б) “ғоявий етакчи”, в) “алоқачи” ва г) “чегарачи” каби 
касблар билан қиёсланади.
1
Ушбу ролларнинг ҳар бири, у ёки бу ташкилотга хос коммуникацияни 
ифодалайди. Масалан, 
“қоровул” 
шаклидаги тармоқли ташкилотда 
маълумотнинг ҳаракати бир ходим томонидан кузатилиб, ва ҳатто, 
бошқарилиб туради. Бундай ролни одатда котиба, телефон станцияси 
оператори, диспетчерлар бажаради.
“Ғоявий етакчи” ролини ижро этувчи шахс ўз фикр ва эътиқоди 
билан жамоанинг бошқа аъзоларига таъсирини ўтказади. Кўпинча бу хил 
таъсир 
норасмий 
бўлиб, 
расмий 
ташкилот 
томонидан 
қўллаб-
кувватланмайди. Гуруҳ ҳам ўз навбатида, ушбу шахс фикрига қулоқ 
тутишни маъқул кўради ва у ўз қарашини бу норасмий лидерга 
мувофиқлаштириб боради.
“Алоқачи” шаклидаги тармоқда бирор-бир шахс икки гуруҳ ўртасида 
воситачилик ролини бажаради. Ҳақиқий алоқачи ролини бажараётган шахс 
ҳеч қайси гуруҳга ўзини киритмайди ҳамда бу ролни амалга ошириш расмий 
ва норасмий муносабатлар тизимида кузатилади.
“Чегарачи” шаклидаги тармоқда алоқа тизимидаги ҳар бир ходим 
барча маълумотларга максимал даражада алоқадор бўлади, марказ ва чекка 
қисмлар ўртасида жуда кучли маълумот алмашуви йўлга қўйилади.
Демак, раҳбар, юзага келаётган вазиятга қараб, у ёки бу маълумот 
алмашуви тармоғини ривожлантириши ва иложи борича “чегарачи” 
шаклидан фойдаланишга интилиши лозим. Аммо, у ёки бу тармоқ шаклини 
қўллаш ходимлар савиясига, гуруҳнинг ечиши лозим бўлган вазифага ва 
албатта, мавжуд вазиятга қараб танлангани маъқул. 
4.3. Ходимлар типологияси 
Ташкилот ходимлар мажмуасидан иборатдир. Жамоадаги ҳар бир 
ходим ўз интилиш ва мақсадларига эга. Ташкилотни, жамоани бошқариш, 
авваламбор, унинг таркибий қисми бўлмиш ходимларнинг хусусиятини 
инобатга олишни талаб қилади. Шахсининг ўзига хослиги эса кўп омиллар 
1
И. Снетков. Психолоия коммуникации в организациях. М., 2002 


105
таъмирида шаклланади. Бу омиллар қаторида ёшлик даври, оила муҳити ва 
хатто ирсий белгилар хам ўз ўрнини топган. Ташкилот миқёсида турли 
характерли ходимлар ягона мақсад сари уюшадилар ва раҳбарнинг асосий 
вазифаси шу турли-туманликни ягона йўлда бирлаштиришдир.

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling