Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма
Download 1.22 Mb. Pdf ko'rish
|
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)
1. Кўз
ҳаракатларини кузатиш. Америкалик машҳур амалиётчи психологлар Р. Бендлер ва Дж.Гриндер тадқиқотлари орқали аниқланишича, одам учта репрезентатив тизимнинг биронтасидан фойдаланар экан, бу жараён унинг кўз ҳаракатида ҳам ифодаланади. Қаршимиздаги одам кўз (гавҳари) ҳаракатининг йўналиши унинг руҳий жараёни муайян репрезентатив тизимга асосланган ҳолда ўтаётганлигидан далолат беради. Масалан, кўзнинг горизонтал ҳолатда чапга, ўнгга ҳамда пастга-чапга йўналганлиги аудиал тизимга мурожаат этаётганлиги белгисидир; кўзнинг юқорига-чапга, юқорига-ўнгга ҳамда тўғрига йўналиши визуал тизимга мойиллик белгиси; кўзнинг пастга- ўнгга йўналганлиги эса айни пайтда кинтестетик тизим устунлигини ифодалайди. 1 2. Суҳбатдошнинг нутқини таҳлил этиш. Мулоқот давомида суҳбатдошимиз қайси репрезентатив тизимга асосланишини аниқлашнинг асосий услубларидан бири унинг сўзларини таҳлил этишдир. Одатда, кундалик мулоқот давомида одамлар гапнинг синтактик тузилмаси ва сўзларга беихтиёр мурожаат этадилар. Ўзга кимсанинг гапидаги сўзларга эътибор берган ҳолда унинг ҳаёт тажрибаси ва шахсий хислатларини аниқлаб олиш қийин эмас. Гапнинг эга, сифат ва равиш қисмлари айни 1 Гриндер, Бендлер. Из лягушек в принцы. 110 пайтдаги репрезентатив тизимни акс эттиради. Айнан шундай сўзлар мажмуаси у ёки бу репрезентатив тизим етакчи бўлган кимсаларда турлича кўринишга эга. Қуйида турли репрезентатив тизимга мойил кишилар нутқида учровчи сўзлар қатори баён этилган: Визуал реперезентатив тизимли кимсанинг нутқида – кўриш, қараш, тасаввур этиш, аниқ, узоқни кўзлаб, олдиндан кўриш, нарсаларга эътибор бериш, кўрсатмок, хаёлан, кузатиш, қарашлар, ўхшаш, тасвир, ноаниқ ва шу каби сўзлар кўп учрайди. Аудиал репрезентатив тизимга мансуб кишининг нутқида – эшитмоқ, тингламоқ, эшитилмоқ, акс садо каби, шовқин, тинч, товушнинг турли оҳанглари, пичирлаб айтмоқ, тадаффуз этмоқ, аниқ эшитмоқ каби сўзлар тез-тез учрайди. Кинестетик учун эса – сезмоқ, ҳис этмоқ, синмоқ, тутиб олмоқ, (фикрни) илғаб олмоқ, совуқ, иссиқ, қаттиқ, уринмоқ, қийин, босим, босмоқ, кўз югуртириб чиқиш, сезгир, тегизмоқ, тийиб туриш ёки тура олмаслик ва шу каби сўзлар кўп учрайди. 3. Шахсий ҳисоботлар. Инсон ўзини қайси репрезентатив тизимга мансуб деб ҳисоблаши. Турли репрезентатив тизимлар етакчи бўлган кимсалар мулоқотида баъзи бир қийинчиликлар учраши мумкин. Масалан, визуал реерезентатив тизимга асосланиб баён этилаётган ахборотни кинестетик одам ахборот етишмовчилиги сифатида қабул қилиши мумкин. Икки репрезентатив тизимга мансуб кимсалар мулоқотидаги зиддиятни кузатар эканмиз, хизмат юзасидан бўлган вазият ходим ва раҳбар муносабатларида қуйидаги муаммони туғдириши мумкин – раҳбар-визуал бирон масалани ходим-аудиалга тушунтирар экан, раҳбар ходимнинг тинглаётганини диққат билан кузатади ва ходим бир томонга ўгирилиб қулоқ тутиб турганини кўриб бу ҳолатни эътиборсиз равишда тинглаш деб талқин этиши мумкин. Аслида эса аудиал учун айнан шундай тана ҳолати маълумотни тинглаш учун қулайдир. Турли репрезентатив тизимга мансуб бир оила аъзолари ўртасидаги муносабатлар ҳатто можароларга ҳам олиб келади. Ота фарзандини койир экан, фарзанд кучли ҳислар оғушида бўлади ва ерга қараб туради (ҳақиқий кинестетик ҳолати). Фарзандининг ҳаракатларини кузатиб турган ва визуал репрезентатив тизим устунлик қилаётган ота эса фарзандининг эътиборини суҳбатга йўналтириш мақсадида уни койий бошлайди: «Мен сенга гапираяпман, сен эса нима ҳақида ўйлаяпсан? Қани, кўзимга қарачи.». Айни пайтда ота учун фарзандининг тушунганлиги аломати унинг ота томонга нигоҳ ташлаши бўлиб ҳисобланади. Агар шундай ҳолат юз бермаса, демак, ота фарзандининг эътибори бошқа нарсаларга йўналган, деб йўяди. Турли ререзентатив тизимга мансуб кишилар, масалан раҳбар ва ходим суҳбатида қўлланувчи сўзлар ҳам орада маълум зиддиятни юзага келтиради. Ходим кайси репрезентатив тизим орқали маълумотни қабул қилиши, ёдда сақлаши ва онгида қайта ишлаши хусусиятларини билиш бериладиган 111 топшириқни унга янада мослаштириб баён этиш имконини беради. Визуал ходимга масалани тушунтириш давомида унинг тасаввурига асосланиш, тасвирлаш ва чизмадан фойдаланган маъқул. Аудиал ходимга эса унинг идрок хусусиятига мос сўзларни танлаш ва маълумотнинг мантиқий томонига эътибор берган ҳолда баён этиш керак. Кинестетик репрезентатив тизим етакчи бўлган ходимга эса маълумотда ҳиссиёт ва туйғуни ифодаловчи тушунчалар, вазифанинг таркибий бўлакларига мувофиқ пайдо бўлувчи турли сезги ҳислари мужассамлашган бўлгани маъқул. Масалан, «… эшикдан ичкарига кирганингизда қаршингизда катта ҳарфлар билан ёзиб қўйилган…». Ушбу қисқа матндаги таги чизилган сўзлар айнан кинестетикларга хос калит сўзлар бўлиб ҳисобланади. Етакчи ререзентатив тизимлари турлича бўлган икки ходимнинг телефондаги суҳбати қуйидагича ўтиши мумкин: «Аудиал: - Мени диққат билан эшит, муҳим топшириқ бор, яхшилаб тушуниб ол. Визуал: - Бундай муҳим масалани телефон орқали ҳал қилиб бўлмайди, кел кўришиб гаплашиб олайлик». Кези келганда шуни айтиш керакки, одатда аудиал типига мансуб кимсалар телефон орқали ишларни ҳал этишни маъқул кўришади. Телефоннинг ишламай қолиши улар учун иш кунининг самарасиз ўтиши белгисидир. Визуал кимса битта чироқ ёниб турган жойда иккинчисини излайди ва ҳамма нарса кўз остида бўлишини хоҳлайди. «Минг бор эшитгандан кўра, бир марта кўрган афзал» мақоли визуалларнинг ҳаёт тамойилидир. Кинестетик учун эса хонадаги жиҳозларнинг қулай жойлашганлиги, айниқса ўтирадиган стул ва суянадиган столининг қулайлиги катта аҳамиятга эга. Ходимларнинг етакчи репрезентатив тизимга мансублигини билиш улар ўртасидаги баъзи тушунмовчиликлар, муқаррар булган зиддиятларни олдини олиш имконини беради. Ташкилот миқёсида ходимларни классификациялашга оид яна бир ёндошув машҳур психолог К. Юнг томонидан яратилган психотиплар ҳақидаги таълимот бўлиб, бунга мувофиқ инсон характерининг айрим хислатлари туғма асосга эга. Масалан, улардан бири инсон ўзига куч-қувват олишда қаерга йўналганлиги билан боғлиқ ҳолатдир. Кимдир шу қувватни ташқи муҳитдан олса, кимдир ўз ички дунёсига мурожаат этади. Ташқи муҳитга йўналган кимсалар экстраверт деб аталади, эътибори ўз ички дунёсига қаратилган шахсга эса интроверт ибораси қўлланади. Ушбу икки типнинг батафсил тавсифи қуйидагича: Download 1.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling