- 7. Итоатидаги ходимларга таъсир этолмаслик.
- 8. Бошқарув фаолияти хусусиятини яхши билмаслик.
- 9. Бошқарув малакасининг сустлиги.
- 10. Итоатидаги ходимларда меҳнат малакасини шакллантира олмаслик.
- 11. Жамоа ташкил этишдаги суст қобилият.
Самарали бошқарувга тўсқинлик қилувчи шахс хислатлари - 1. Ўз-ўзини бошқара олмаслик. Раҳбар ҳаёти ҳаяжон ва зўриқишларга тўла. Бундай шароитда хулқда аниқ мақсаднинг йўқлиги нафақат жамоа фаолиятига, балки раҳбарнинг соғлигига ҳам салбий таъсир этади.
Самарали бошқарувга тўсқинлик қилувчи шахс хислатлари - 2.Шахсий қадриятларнинг шаклланмаганлиги. Раҳбар доим қарор қабул қилиш вазиятида бўлади. Қарор самараси шахсий қадриятлар, касбий ва ҳаётий тамойилларга асосланади, уларнинг шаклланганлиги раҳбар фаолиятининг мазмунини ташкил этади. Масалан, замонавий бошқарув самарадорлик, ходим имкониятларини очишга кўмак, ташкилотга янгилик олиб киришга мойиллик каби қадриятларга асосланади. Мустаҳкам қадрият ва тамойилларга асосланмаган раҳбар беқарорлик ва мақсад йўлида иродасизликни намоён этади.
Самарали бошқарувга тўсқинлик қилувчи шахс хислатлари - 3. Шахсий мақсаднинг аниқ ифодаланмаганлиги. Замонавий раҳбар муҳимни номуҳимдан ажрата олиши, мавжуд имкониятлардан энг мақбулини танлай билиши керак. Муассаса мақсадини чуқур англаш йўлидаги биринчи қадам раҳбарнинг ўз шахсий мақсадларини яхши тушуниб етишидир. Ўз мақсадини аниқ билган раҳбаргина унинг фаолиятига қўйилаётган талабларни жону дилига сингдира олиши мумкин. Шахсий мақсаднинг ноаниқлиги ташкилот манфаати йўлидаги мақсадларни ҳам англаб олишга халақит беради. Аниқ мақсаднинг йўқлиги шахснинг муваффақиятга эришиш имкониятини пасайтиради ва демак, бундай раҳбар, ўзгаларнинг муваффақиятини ҳам ҳис эта олмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |