Бошқарув психологиясида маданиятлараро коммуникация хусусиятлари доцент Л. А. Халмаматова
Download 212.71 Kb.
|
10 мавзу Бошкарув психологиясида маданиятлараро коммуникация хусусиятлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Доцент Л.А.Халмаматова
- Маданиятлараро коммуникация хусусиятлари Амалий мулоқотнинг миллий ўзига хос жиҳатлари
- Европа амалий маданияти. Англия
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ Тошкент архитектура-қурилиш институтиБОШҚАРУВ ПСИХОЛОГИЯСИДА МАДАНИЯТЛАРАРО КОММУНИКАЦИЯ ХУСУСИЯТЛАРИДоцент Л.А.ХалмаматоваТошкент - 2023 РЕЖА 1.
2.
3.
4.
5.
Мавзу: БОШҚАРУВ ПСИХОЛОГИЯСИДА МАДАНИЯТЛАРАРО КОММУНИКАЦИЯ ХУСУСИЯТЛАРИ Маданиятлараро коммуникация хусусиятлари Амалий мулоқотнинг миллий ўзига хос жиҳатлариҲар бир халқ ўз урф-одатлари, анъаналари, маданияти, сиёсий ва давлат тузумига эга. Маданият тараққиёти жиҳатидан мулоқотнинг миллий услубларини ўзаро бир-бирига киришишига алоқадор музокаралар ва жараёнларни олиб бориш муҳим аҳамият касб этади. Амалий иш этикети ва амалий этиканинг ўзига хос хусусиятлари замирида нафақат анъаналар, балки миллий характерга хос бўлган жиҳатлари ҳам ётади. Амалий мулоқотнинг миллий хусусиятларини билмаслик ҳамкорларда музокара чоғида ҳам, у ёки бу лойиҳани биргаликда амалга оширишда ҳам ёқимсиз, истаксиз ҳолатни юзага келтиради. Амалий доиралар вакиллари фақатгина этикет қоидаларини яхши билиб қолмасдан, балки ўз фаолиятларида сўзсиз риоя қилишлари керак бўлади. Европа амалий маданияти. АнглияИнглизлар ишнинг кўзини билишлари, мулк, анъаналар, хушфеъллик, қонунга итоат қилишни қадрлашлари билан ажралиб турадилар. Англия ишбилармонлари Европа бизнес оламида энг малакали ҳисобланадилар. Бу мамлакат бизнесменлари ихтисослашган ўқув юртларида ўқиб, бизнес юритиш учун профессионал ва психологик тайёргарлик кўрадилар. Мазкур ўқув юртларида амалий музокаралар тактикаси ва стратегияси жуда чуқур ўқитилади. Инглизлар суҳбатда тинглаш қобилиятини, амалий муносабатларда пунктуаллик – ўта аниқликни қадрлайдилар. Пунктуаллик – инглиз ишбилармонига хос мулоқот услубининг қатъий қоидаси ҳисобланади. Қадимги инглиз анъанасига кўра баҳс-муҳокамаларда оғир-вазминлик – суҳбатдошига нисбатан ҳурмат белгиси саналади. Расмиятчилик – инглизча ҳаёт тарзини ташкил этади. Инглизча одатига кўра, бирор кишининг исмини фақат махсус рухсат олгачгина айтиб, кейин мурожаат қилиш мумкин. Инглизлар қўл қисиш одатини ҳатто амалий протоколга ҳам киритганлар. Инглизча музокаралар юритиш услуби, инглиз ишбилармонлари музокара тайёрлаш учун кам вақт ажратишлари билан таърифланади. Улар, музокара боришида яна ҳам яхшироқ ечим топилиши мумкин, деб ҳисоблайдилар. Инглизлар музокара олиб бораётганларида кўпдан-кўп маълумот ва статистика материалларини тўплайдилар, қарор қабул қилишда хатар даражасини камайтириш учун ҳар бир позицияни ҳисоблаб, ҳар бир детални қайд қилиб чиқадилар. Download 212.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling