Бошқарув психологиясида маданиятлараро коммуникация хусусиятлари доцент Л. А. Халмаматова


Шимолий Америка амалий маданияти Америка Қўшма Штатлари


Download 212.71 Kb.
bet4/6
Sana14.04.2023
Hajmi212.71 Kb.
#1357063
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10 мавзу Бошкарув психологиясида маданиятлараро коммуникация хусусиятлари

Шимолий Америка амалий маданияти Америка Қўшма Штатлари


Музокаралар юритишнинг америкача услуби ишда етарлича профессионализм билан изоҳланади. Улар музокаралар узоққа чўзилиб кетишига тоқат қилолмайдилар.
Америкалик бизнесмен музокараларда уч: таҳлил қил, мажбуриятларни тақсимла, ижрони текшир, деган қоидаларга риоя қиладилар.
Америкалик бизнесменлар ишда фаолликлари, фойда-даромад олиш учун курашда жуда қобилиятли эканликлари, ўз устунлигини тасдиқлашга уринишлари, фавқулодда ўзига ишонч туйғусининг мустаҳккамлиги, аҳдида қатъий тура олишлари билан ажралиб турадилар.
Америкаликлар шартнома тузилаётганда ўта тиришқоқлик ва агрессивлик кўрсатадилар. Уларнинг фикрича, бўлғуси ҳамкорларига нисбатан жуда кучли позицияга эгадирлар.
Америка амалий иш оламида муваффақият қозониш учун муайян қоидаларга амал қилиш ҳамда Америка бизнесининг бари икир-чикиригача ўрганиш керак бўлади. Америкаликлар амалий мулоқот тажрибасига демократизм ва прогматизм унсурини олиб кирдилар.

КАНАДА


Канада – саноати ҳамда қишлоқ хўжалиги ривожланган индустриал- аграр мамлакат. Канада мамлакатида инглизлар, французлар яшайди. Улар канадалик инглизлар ва канадалик французлар деб юритилади. Мамлакатнинг туб аҳолиси ҳиндулар ва эскимослардан иборат. Давлат тили – инглиз ва француз тиллари.
Учрашувлар белгиланган вақтда бошланади. Мабодо канадаликларнинг раҳбарлик услубини кузатсангиз, бунда маълум иккиланишни сезасиз: гоҳ бошлиқ ишни бошқарсин, деб ҳамма диққат унга қаратилади, гоҳ демократия йўл билан гуруҳ бўлиб, қарор қабул қилинишига изн берилади.
Канадаликлар, чет элликлар уларнинг сиёсатлари ва долзарб воқеаларни билишларини қадрлайдилар, бироқ мамлакатда яшовчи инглиз ва француз тилида сўзлашувчилар ўртасидаги зиддият ҳақида уларнинг гапиришларини ёқтирмайдилар. У ёки бу томонга ўз симпатиянгизни билдиришингиз маслаҳат берилмайди.

Шарқ ва Араб мамлакатлари амалий маданияти Япония


Япон халқи ҳаёти ранг-баранг маросимларга лиммо-лим ва бу тадбирлар қатъий протоколга амал қилган ҳолда ўтади.Японлар танишув чоғи бир-бирларига ташриф қоғозлари берадилар. Ташриф қоғозини топшираётган кишининг жамиятда тутган нуфузи, эгаллаб турган лавозими жуда муҳим ҳисобланади.
Ташриф қоғозлари, қоидага кўра, матни юқорига қаратилган ҳолда икки қўллаб узатилади. Агар япон бизнесменининг мавқеи пастроқ бўлса, унда ташриф қоғози бир қўл, ўнг қўл билан қабул қилинади. Акс ҳолда япон бизнесмен хижолатда қолади.
Японияда ўзидан мавқеи паст шерик билан мулоқот қилган япон бизнесмени бошқа тадбиркорлар кўзи олдида ўз обрўини тўкади, деган қараш бор. Гўё ҳамкорнинг юқори лавозимни эгаллаб туриши гўё улар танлаган ширкат амалий иш оламида унча эътиборга эга эмаслигини кўрсатади.
Шунинг учун ҳам японлар ижтимоий аҳволга тегишли бўлган ҳамма нарсага жуда эҳтиёт бўлиб ёндашадилар. Олдин таништириладиган Япония томони вакилларининг даражалари аниқланиб, сўнг шунга қараб, шундай мақомдаги кишилар танланади.
Японлар жуда хушфеъл бўладилар. Шундай бўлса-да, бу хушфеъллик дўстликни англатмайди. Японияда таништирув тадбирларида фақат эркаклар иштирок этадилар. Кўнгилочар тадбирларда аёллар қатнашмайди.

Download 212.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling