Европа амалий маданияти. Испания
Испанлар табиатан жиддий, очиқкўнгил, инсоний ва жуда ҳазилкаш, юмор ҳисси ҳамда командада ишлаш қобилиятига эгадирлар.
Мамлакатнинг турли музофотлари вакиллари маданияти ва турмуш тарзида, хулқ-атворида анча фарқ борлигини шу ҳол билан изоҳласа бўлади. Испанлар иш ва кишиларга ҳиссиёт билан муносабатда бўладилар.
Дастлаб ушбу мамлакатга етиб келганлик ҳақида ҳамкорларга хабар қилинади. Учрашув туш – сиеста (тушлик) пайтига белгиланмайди.
Йирик испан ширкатлари билан тижорат алоқалари анъанавий равишда иерархик тамойилга кўра тузилади. Тегишли қарор қабул қиладиган масъул раҳбарларга чиқиш шарт.
Музокараларда тенг мақомдаги ҳамкорлар ҳам иштирок этадилар. Музокаралар об-ҳаво, спорт, шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари ва ҳ.к.лар ҳақида гап-сўзлар бошланиб, сўнг мақсадга ўтилади.
Учрашув вақти қатъий белгиланмайди, чунки испанлар кўп сўзлашишни ёқтиришади. Ташриф қоғози испан ва инглиз тилларида ёзилган бўлиши шарт.
Шимолий Америка амалий маданияти Америка Қўшма Штатлари
Америка бизнесменлари ишчан, чаққон, ўта фаолликлари билан ажралиб турадилар. Уларда энг қадрли, қимматли нарса – бу индивидуал озодлик, яъни якка инсон озодлиги, шахс дахлсизлиги ҳисобланади.
Америкаликлар меҳнатсеварлик, тежамкорлик, ташаббускорлик, фикр соғломлиги, ўзини-ўзи ўстириш ва прагматизмни қадрлайдилар. Америкаликлар амалий суҳбатлар чоғи муҳокама қилиниши керак бўлган муаммога диққатларини тўплайдилар.
Яна нафақат бу муаммо ечимига бўлган умумий ёндашувларни аниқлаб, уларни муҳокама қилибгина қолмасдан, балки келишувларни амалга оширишга алоқадор деталларгача таҳлил қилиб чиқишга интиладилар. Америкаликлар прагматизми ана шунда кўринади.
Америкалик бизнесменларни фақат реал ва конкрет лойиҳалар қизиқтиради, холос. Уларлар бўлғуси музокараларнинг ҳамма саволларидан яхшигина хабардор бўладилар ва бунинг учун ваколатни қўлга киритадилар. Уларнинг табиатига хос бўлган мустақиллик осонлик билан қарор қабул қилишга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |