Бошқарув психологиясида маданиятлараро коммуникация хусусиятлари доцент Л. А. Халмаматова


Шарқ ва Араб мамлакатлари амалий маданияти Япония


Download 212.71 Kb.
bet5/6
Sana14.04.2023
Hajmi212.71 Kb.
#1357063
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10 мавзу Бошкарув психологиясида маданиятлараро коммуникация хусусиятлари

Шарқ ва Араб мамлакатлари амалий маданияти Япония


Японияда қўл қисишиш одати йўқ. Улар бир-бирларига чуқур таъзим қиладилар. Одатда 15, 45, 75 ва 90 марта таъзим қилинади. Японларнинг одатига кўра, агар бирор одам ҳамроҳида яхши таассурот қолдираман деса 45 марта таъзим қилади. Энг бообрў одам билан 90 марта таъзим қилиб саломлашилади.
Бу мамлакатда субординацияга асосланган раҳбарлик қилишнинг авторитар услуби кенг тарқалган. Бироқ кўпгина қарорлар кўпчилик билан кенгашиб бамаслаҳат қабул қилинади.
Дунёда энг узун иш вақти Японияда жорий қилинган. Аксарият ходимлар ўз бошлиқлари ишдан кетмагунларича, хизмат жойларидан жилмайдилар. Ўз касбига содиқ япон ходим таътили шундай ҳам қисқа бўлса-да, баъзан ишни деб ундан воз кечади ҳам.
Японлар ҳамкорликда ишлаш алоқаларини хат ёки телефон қўнғироқлари орқали эмас, воситачилар ёрдамида йўлга қўйишни маъқул кўрадилар. Улар биргаликда ишлайдиган шериклари билан шахсий муносбат ўрнатишга тиришадилар.

Корея республикаси (Жанубий Корея)


Корейслар – муомала қилиш қийин ҳамкорлар ҳисобланади. Улар билан телефон қўнғироғи ёки хатлар ёрдамида алоқа ўрнатиш мумкин эмас.
Албатта воситачи орқали шахсий учрашув уюштирилиши шарт. Бу воситачи корейс бизнесмени қизиқтирган ширкатни, унинг қайси йўналишда ишлашини, ушбу корхона раҳбари ва бошқа ходимлар мақомини таништиришга қодир бўлиши керак.
Агар учрашув ҳақидаги илтимосга мужмал жавоб олинган бўлса, у ҳолда воситачи офисга келиши керак бўлади. Чунки у бу ноаниқликни учрашувга тайёрлик деб қабул қилади.
Кореяда шахсий муносабатда бўлмасдан, шахсан мулоқот қилмасдан ҳеч бир муаммо ҳал бўлмайди. Бу мамлакатда Конфуцийнинг ахлоқ ҳақидаги ақидаларига кўра иш кўрилади.
Конфуций таълимотига кўра шахслар аро муносабатларда бошқа бир кишининг туйғулари, унинг ҳуқуқларини ҳурмат қилишни ҳам ҳисобга олиш керак бўлади.

Хитой


Хитойлик ҳамкорларингиз билан музокараларни белгилашингиздан 3-4 ҳафта олдин бари жиҳатларни ипидан-игнасигача ўрганишлари учун ўз таклифларингизни жўнатишингиз керак бўлади. Чунки қарорлар кўпчилик овоз билан баҳамжиҳат қабул қилинади.
Тижоратга оид музокараларни олиб боришнинг хитойча услуби айрим босқичларга бўлиниши билан фарқланади. Бу услуб позицияларни даставвал аниқлаб олиш, уларни муҳокама қилиш ва якуний босқичларни бир-биридан аниқ фарқлаш билан изоҳланади.
Амалий танишув чоғи ташриф қоғозлари алмашилади. Ташриф қоғозининг орқа томонида хитой тилида ширкат реквизитлари кўрсатилган бўлиши керак. Хитойда саломлашиш вақти қўл қисишиш одат тусига кирган. Бундай пайт аввал янаям юқори лавозимли шахс қўли қисилади.
Бизнесда аёлларнинг ҳуқуқлари эркакларники билан тенг.

Download 212.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling