Бошқарув психологиясида маданиятлараро коммуникация хусусиятлари доцент Л. А. Халмаматова
Download 212.71 Kb.
|
10 мавзу Бошкарув психологиясида маданиятлараро коммуникация хусусиятлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Европа амалий маданияти. Германия
Европа амалий маданияти. ФранцияФранция мамлакати амалий протокол ва этикет ватани ҳисобланади. Французлар жуда одобли, назокатли бўлиб, ҳамиша этикетга амал қилишга интиладидар. Франция – бой тарих ва маданиятга эга. Французлар Европанинг энг ўзига хос халқларидан бири ҳисобланади. Ўрта асрларда француз тили дипломатик ёзишмалар ва халқаро мулоқот тили бўлиб хизмат қилган. Бу жиҳат миллий табиат хусусиятларида, амалий мулоқотнинг французча услуби ўзига хосликларида акс этади. Французлар хатарли молиявий операцияларидан ўзларини олиб қочишга тиришадилар. Аксарият французлар ашаддий миллатчи бўладилар. Аксар француз бизнесменлари скептик, ҳамма нарсага шубҳа билан қарайдиган, устомон, қув, топқир ва эҳтиёткор бўладилар. Улар амалий учрашувлар, музокараларда инглиз ёки немис тилидан фойдаланилса, буни кўнгилларига оғир оладилар. Бироқ аксарият франциялик бизнесменлар жўшқин, ишонувчан, олийҳиммат бўладилар. Улар, қисқаси, “ялт” этиб кўзга ташланишни яхши кўрадилар ва бунинг уддасидан чиқадилар ҳам. Улар бемалол эркин суҳбат қурадилар ва бу ҳол фавқулодда тез ўтади. Европа амалий маданияти. ГерманияНемислар ҳам худди французлар каби эҳтиёткор ва тежамкор, янада ишончлироқ ва аниқ бўладилар. Аммо ҳазил, юмор ва самимият бобида улар французлардан ортда қоладилар. Немис халқи табиатига эркин фикрлаш тарзи ва улкан инсоний мардлик хос. Улар табиатан скептик бўладилар, ҳар бир нарсага шубҳа билан қарайдилар, ўзларининг жиддийликлари, камгапликлари ва оғир-вазминликлари билан ажралиб турадилар, педантликда ҳеч ким уларга етолмайди. Немислар ишда профессионализмни юксак баҳолайдилар. Одатда ишбилармон кишилар киришимли бўладилар, хурсандчилик, вақтичоғлик қилишни яхши кўрадилар. Уларга шоша-пиша иш қилиш ёқмайди. Немис бизнесменлари ҳамма учрашувларни олдиндан белгилайдилар. Музокаралар кундузи соат 10.00 гача ва кечки 16.00 дан кейин ўтказилмайди. Ҳақиқий музокаралар бошлангунга қадар умумий масалалар ҳақида бир оз гаплашилади. Немис бизнесмени вақтни беҳуда ўтказишни истамайди. Бизнес ҳақида гапирилдими, дарҳол ишга ўтилади. Музокарада ҳаммага, жумладан, ҳар кун сенсирайдиган одамига ҳам “Сиз”, деб мурожаат қилинади. Раҳбарлик услуби - авторитар ва иерархик тарздадир. Раҳбар бўлгунча узоқ йўлни босиб ўтиш керак бўлади. Раҳбарлик лавозимларида кекса одамлар кўпчиликни ташкил этади. Download 212.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling