Араблар учун музокараларнинг муҳим унсурларидан бири ҳамкорлар ўртасида ишонч ўрнатиш ҳисобланади. Араб мамлакатлари бизнесменлари учун ўз қадрини билиш, ҳамкасбларини ҳурмат қилиш ва хушмуомалалик билан муносабатда бўлиш хосдир.
Улар биргалашиб ишлайдилар, у ёки бу масала бўйича жамоа нуқтаи назарини ишлаб чиқишга ҳаракат қиладилар. Араб мамлакатларида миллий урф-одатлар, анъаналар кучли. Бу жиҳат музокаралар чоғи кўзга ташланади. Масалан, бармоқлар учи билан ўпич юбориш ўта мақтовни англатади. Саудия
Мулоқотни арабча услубларидан бири – Мисрники ҳисобланади. Миср – инсоният яратган маданиятнинг энг қадимий ўчоқларидан бири саналади. Миллий ғурур, ўз мамлакатининг тарихий анъаналарига риоя қилиш, мисрликлар учун хос хусусиятдир.
Мисрликларнинг яна бир хусусияти – бу кучли бошқарувни қабул қилиш бўлса, бошқа жиҳати – қатъий ва хулқ-атворнинг анча ривожланган маъмурий қоидалари ҳисобланади. Мисрликларнинг ана шу хусусиятлари улар музокараларни олиб боришларида акс этади.
Араблар – хушмуомала одамлар. Деярли барча араб бизнесменлари инглизча ва французча гапира оладилар. Уларнинг ташриф қоғозлари матни инглиз ва араб тилларида ёзилган.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |