Бошқарув услуби, усуллари ва уларнинг турлари


Download 229.77 Kb.
bet4/10
Sana27.10.2023
Hajmi229.77 Kb.
#1727183
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
5-маъруза

Корхона



Бозор шароитида давлатнинг бошқарувдаги таъсири


Натижада бозор корхоналарнинг фаолиятини, давлат эса бозорнинг ўз қонуниятларидан келиб чиққан ҳолда макроиқтисодиёт бошқарувини амалга оширади. Бу эса давлатнинг бозор ва корхоналар фаолиятига кам даражада аралашувини билдиради.
5. Ташкилий-маъмурий усуллар
Ташкилий-маъмурий усуллар юқори органлар ҳокимиятига қуйи органларнинг бўйсунишига асосланган. Шунинг учун уларни маъмурий усуллар деб юритилади. Юқори маъмурий органлар бошқарилувчи объектнинг бажариши мажбурий бўлган қоидаларни ишлаб чиқади, шунингдек бўйсунувчи органларга фармойишлар беради.
Ташкилий-маъмурий усулларга қуйидагилар киради:

  • бошқарув аппаратининг аниқ тизимини тузиш;

  • бошқарув буғинларининг вазифаларини белгилаш;

  • кадрларни тўғри танлаш;

  • буйруқлар ва фармойишлар бериш, қўлланмалар чиқариш, уларнинг ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш;

  • топшириқлар ва директив кўрсатмаларни бажармаётган бўлинма ва шахсларга нисбатан мажбурий чораларни қўллаш.

Бу усуллар бошқариш тизимидаги муносабатларни тартибга солади, жамоалар ўртасида онгли алоқаларнинг таркиб топишига ёрдам беради. Бу усуллар бошқариш функциялари бажарилишининг ташкилий барқарорлигини, интизомлилигини, мувофиқлилигини ва узлуксизлигини таъминлайди.
Маъмурий бошқарув усули хўжалик юритувчи субъектнинг танлаш эркинлигини чеклаб қўяди, аниқ ҳуқуқий доираларни белгилайди. Бозор иқтисодиёти ривожланган ҳамма давлатларда маъмурий усуллар воситасида монополияга қарши сиёсат амалга оширилади. Давлат бозорнинг монополлаштирилишига тўсиқлик қиладиган маъмурий чекловлар тизимини белгилайди, монопол компаниялар фаолиятини директив йўсинда бошқаради.
Маъмурий усуллар қуйидаги тадбирларни амалга оширишда фойдаланилади:

  • истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

  • хавфли технологиялардан фойдаланиш, зарарли ишлаб чиқариш чиқитларини чиқариб ташлашни таъқиқлаш;

  • одамлар соғлиғига зарарли маҳсулотни реклама қилишни тақиқлаш ва бошқалар.

Менежментнинг ташкилий-маъмурий усули икки шаклда таъсир кўрсатади:

  • ташкилий таъсир кўрсатиш шакллари;

  • формойиш бериш шакллари.


Download 229.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling