Бошқарув услуби, усуллари ва уларнинг турлари


Бошқарувнинг ҳуқуқий воситалари


Download 229.77 Kb.
bet9/10
Sana27.10.2023
Hajmi229.77 Kb.
#1727183
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
5-маъруза

10. Бошқарувнинг ҳуқуқий воситалари
Бошқарувнинг ҳуқуқий воситалари деганда ижтимоий муносабатларга юридик, қонуний таъсир ўтказиш жараёнида қўлланиладиган ҳуқуқий меъёрлар комплекси тушунилади. Ҳуқуқ меъёрлар давлат тамонидан чиқарилади. Агар жамоа ташкилотлари чиқарса, давлат томонидан тасдиқланади.
Ҳуқуқ меъёрлари турли қонуний ҳужжатлар, низомлар, буйруқлар, фармойишлар шаклида бўлади. Бошқаришда тенг ҳуқуқли корхоналар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш учун ҳуқуқий мувофиқлаштирувчи (координацион) ҳужжатлар ишлаб чиқилади. Тенг ҳуқуқли ташкилотларнинг хўжалик соҳасидаги ўзаро алоқалари шартномалар тузиш йўли билан тартибга солинади. Ҳуқуқий меъёрларда санкциялар белгиланган, қўлланиладиган таъсир чораларига қараб, улар моддий, интизомий, маъмурий, жиноий жавобгарлик шаклларга бўлинади.
Моддий жавобгарлик-бу корхона, ташкилот ва айрим мансабдор шахсларнинг зиммасига хўжалик фаолиятининг натижалари учун юклатиладиган маъсулятдир. Бу жавобгарлик жарималарда, пенияларда, неустойкаларда ифодаланади. Пения-молия ва тўлов интизомини бузувчиларга, шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддатини кечиктириб юбарганларга қарши пул жаримаси шаклида қўлланиладиган жазо чораси. Неустойка-бурдсизлик тўлови. Қарздор ўз мажбуриятини бажармагани учун кредиторга тўлайдиган пул суммаси.
Интизомий жавобгарлик-бу хизмат бурчларини бузиш, суйистеъмол қилиш натижасида келиб чиқади. Бунда: танбеҳ, ҳайфсан, пастроқ вазифага ўтказиш ва бошқалар.
Маъмурий жавобгарлик-бу юридик жавобгарлик тури бўлиб, мансабдор шахснинг қонунбузорлик қилган шахсга нисбатан маъмурий жазо чорасини қўллаш. Бундай жазолар санкцияларда (начётлар-қайтариб олиниши лозим бўлган харажат, жарималар).
Жиноий жавобгарлик-бу мансаб билан боғлиқ бўлган жиноятлар қилинганлик учун судлар тамонидан қўлланиладиган жазо.
Шундай қилиб моддий жавобгарлик-бу моддий зиён етказиш, интизомий жавобгарлик-бу интизомий ножўя ҳаракат, маъмурий жавобгарлик-бу маъмурий ҳуқуқбузорлик, жиноий жавобгарликка-жиноят асос бўлади.
Таянч тушунчалар:
Бошқарув услуби. Автократик, демократик, либерал бошқарув услуби. Усул, бошқарув усуллари. Умумжамият, жамоа ва шахсий манфаатлар. Итисодий, ташкилий-маъмурий, ижтимоий-руҳий усуллар. Моддий, интизомий, маъмурий, жиноий жавобгарлик. Психология. Сангвиник, холерик, флегматик, мелонхолик.

Download 229.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling