Бошқарув услуби, усуллари ва уларнинг турлари


Ташкилий таъсир кўрсатиш шакллари


Download 229.77 Kb.
bet5/10
Sana27.10.2023
Hajmi229.77 Kb.
#1727183
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
5-маъруза

6. Ташкилий таъсир кўрсатиш шакллари
Ташкилий таъсир кўрсатиш шаклларига лойиҳалаш, регламентлаш, меъёрлаш, қўлланма чиқаришлар киради. Ташкилий-маъмурий усулларнинг бу иккала шакли биргаликда қўлланилади, бир-бирини тўлдиради ва ривожлантиради. Ташкилий таъсир кўрсатиш турли ташкилий чораларни ўз ичига олади, булар:

  • ишлаб чиқариш ва бошқаришнинг ташкилий структурасини белгилаш;

  • ички тартиб қоидаларни ўрнатиш;

  • бошқарилувчи ва бошқарувчи тизимлар ўртасида оқилона нисбатни ўрнатиш.

Ташкилий таъсир ўтказиш бошқариладиган объектни лойиҳалаш босқичидан бошланиб сўнгра регламентлаш, меъёрлаш ишлари бажарилади. Ташкилий таъсир ўтказиш шакллари қуйидагилар:
Лойиҳалаш-бошқарув структурасини ва бошқариш жараёнини лойиҳалаш. Бу жараённи амалга ошириш учун бошқарув аппарати структурасини тузиш, штат жадвалини, бўлимлар ва лавозмлар тўғрисидаги Низомларни ишлаб чиқиш керак. Бундан ташқари бошқариш аппарати ходимларининг меҳнатини уюштиришни ва бошқариш техникалари билан жиҳозлашни лойиҳалаш зарур.
Регламентлаш шаклида таъсир ўтказиш учун бошқарув органлари фаолиятини тартибга солиб турувчи қоидалар ва тартибларни белгилаш лозим. Булар корхоналар тўғрисида Низом, меҳнат тўғрисида қонун ва бошқалар. Ташкилий регламентлаш актлари ҳуқуқий меъёрлар белгиларини билдиради ва ижрочилар учун мажбурий ҳисобланади.
Меъёрлаш шаклида таъсир ўтказиш бошқаришда маълум жараёнларнинг амал қилиш чегараларини аниқлаш учун зарур. Бунда техник ва технологик тизимлар учун стандартлар, меъёрлар, чизмалар, ҳамда технологик нормативлар ишлаб чиқилади. Меҳнатни ташкил этиш учун турли лавозим даражасидаги ходимлар нисбатини, тариф разрядлари, рағбатлантириш тизими, меҳнат қилиш ва дам олиш тартибини белгилайдиган нормативларни талаб қилади.
Қўлланма чиқариш йўли билан бошқариладиган объектларга таъсир ўтказиш қуйидагича амалга оширилади. Тайёрланган қўлланмада ишни бажариш йўллари кўрсатилади ва уни қандай тартибда бажариш тушунтирилади. Қўлланма аниқ бир ишни қандай бажариш лозимлигини кўрсатади. Қўлланма норматив эмас, лекин унинг ёрдамида умумий тартиб ва қоидалар белгиланади. Қўлланмалар маҳаллий, тармоқ, лавозим, услубий ва ишчи қўлланмаларга бўлинади.
Яхши ташкил этилган лойиҳалаш, регламентлаш ва меъёрлаш тадбирлари бутун бошқариш жараёнида мунтазамлик ва объективликни таъминлайди, асоссиз ва тасодифий ҳаракатларга чек қўяди, регламентланган тартиб ўрнатилади. Бундан ташқари, нормативлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни такомиллаштиришга, камчиликларни бартараф қилишга мажбур этади. Бошқаришнинг маданияти корхонада регламентлаш ва меъёрлашнинг қай даражада эканлиги, ҳамда уларнинг мукаммаллиги билан белгиланади.

Download 229.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling