Бошқарув услуби, усуллари ва уларнинг турлари
Бошқарув усуллари ва унинг турлари
Download 229.77 Kb.
|
5-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давлат
3. Бошқарув усуллари ва унинг турлари
Усул-бу тадқиқ қилиш ёки таъсир кўрсатиш. Тадқиқ қилиш нуқтаи назаридан усул деганда бошқарув объектини ўрганиш жараёнида қўлланиладиган усуллар назарда тутилади. Менежментнинг сир-асрорларини илмий асосда ўрганиш, таҳлил қилиш мақсадида қуйидаги ёндошувлардан фойдаланилади, булар тизимли, комплексли, таркибий ва вазиятли ёндашувлар. Тизимли ёндашувда бошқарилувчи объект яхлит тизим тарзида олиб қаралади. Комплексли ёндашувда бошқарилувчи объект бошқа объектлар билан ўзаро боғланишда ва алоқадорликда олиб қаралади. Таркибий ёндашувда бошқарилувчи объект таркибий қисмларга бўлиб ўрганилади. Вазиятли ёндашувда бошқарилувчи объектнинг аниқ шароитдаги ички ва ташқи вазиятига қараб бошқаришнинг зарур услуби қўлланилади. Юқорида кўрсатилганлардан ташқари бошқа усуллар ҳам қўлланилиши мункин. Таъсир кўрсатиш нуқтаи назаридан усул деганда эса бошқариш функцияларини амалга ошириш учун объектга таъсир ўтказиш усулларини тушуниш керак. Бундай усулларга қуйидагилар киради: Функционал тизимости объектларини бошқариш усули; Бошқариш функцияларини бажариш усуллари; Бошқарув қарорларини қабул қилиш усуллари. Турли хил ёндашувлар, йўсинлар, йўллар ёрдамида амалга ошириладиган турли-туман бошқарув ишларининг комплекси бошқарувнинг аниқва ўзига хос усуллари деб юритилади. Бошқарув усулларини 3 гуруҳга туркумлаш мункин: иқтисодий, ташкилий-маъмурий ва ижтимоий-руҳий усуллар. 4. Иқтисодий усул, унинг вазифаси ва шакллари Бошқарувнинг иқтисодий усули иқтисодий манфаатлардан фойдаланишга асосланган. Манфаатлар 3 турга бўлинади: умумжамият манфаатлари; жамоа манфаатлари; шахсий манфаатлар. Бу манфаатларни бир-бирига уйғунлаштириб олиб бориш муаммоси бир қатор вазифаларни ҳал қилишни, ҳар бир давр шароитларига тўғри келадиган муносабатлар ўрнатишни талаб қилади. Масалан, бозор иқтисодиёти шароитида умумжамият манфаатларини рўёбга чиқариш мақсадида қуйидаги иқтисодий бошқарув усулларига кенг эътибор берилади: корхоналар ва хўжаликларга фаолият юритишларида эркинлик ва мустақиллик беришга; хўжаликларнинг фаолият натижаларига биноан моддий рағбатлантириш ва солиқ имтиёзларини беришга; корхона ва хўжаликлар ўртасидаги ўзаро шартномаларнинг бажарилиш интизомини мустаҳкамлаш ва уларнинг ролини оширишга; молия-кредит муносабатларини такомиллаштиришга; бозор муносабатлари механизмлари: баҳо, фойда, солиқ, рентабеллик, рақоботларга кенг эътибор берилади. Иқтисодий бошқарув усулларининг асосий вазифаси ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлигига сарфланадиган харажатларни камайтиришга имкон берувчи хўжалик механизмларининг янги усулларидан самарали фойдаланиш, мафаатдорлик муҳитини вужудга келтиришдир. Бу усулда кишиларнинг шахсий ва жамоа манфаатларини юзага чиқариш орқали уларнинг самарали ишлаши таъминланади. Масалан, қўшимча иш ҳақи тўлаш, мукофатлар бериш, бир йўла катта пул билан тақдирлаш. Ҳар қандай даражадаги раҳбар бошқарув усулларининг мазмунини яхши билиши ва уларни тўғри қўллай олиши керак. Иқтисодий усуллар бошқаришнинг барча усуллари ичида етакчи ўринни эгаллайди. Бошқарилувчи объектга иқтисодий усуллар орқали кўрсатиладиган таъсир корхоналарни: жиддий режалар қабул қилишга; меҳнат ва молия ресурсларидан янада унумлироқ фойдаланишга; янги технологиларни жорий қилишга; меҳнат унумдорлигини оширишга; сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқаришга рағбатлантирадиган бўлиши ва шунга дават этиши керак. Иқтисодий усуллар шундай танланиши ва қўлланиши керакки, бунда жамоалар ва ҳар бир ходимнинг манфаатларигина эмас, балки бутун жамият манфаатларига риоя қилинадиган бўлсин. Бу корхона учун фойдали тадбир давлатга ҳам фойдали бўлсин. Бошқарувнинг иқтисодий усуллари ва уларнинг таъсир кўрсатиш шаклларига қуйидагилар киради: кредит ва фойиз ставкаси; солиқ ва солиқ ставкалари; бож тўлавлари; субсидия ва санкция; лицензия; трансферт тўлавлари; нарх-наво ва бошқалар. Давлат, бошқарув органлари бу усулларни, бозорни шакллантириш чоғида ҳам, унинг ўзини-ўзи бошқариши босқичида ҳам муҳим жараёнларни бошқаради. Маъмурий бошқарув усулида давлат корхоналарга ўз таъсирини қатъий белгиланган режа орқали ўтказса, бошқаришнинг иқтисодий усуллари ёрдамида эса, у корхоналарга бозор орқали ўз таъсирини ўтказади. ДавлатКорхонаРежаКорхонаМаъмурий бошқарув шароитида давлатнинг бошқарувдаги таъсири ДавлатКорхонаБозорDownload 229.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling