Ходимда топшириқни аъло даражада бажариш истагини пайдо қилиш шартлари Биринчи шарт - Иккалангиз бир хил касбий тилда гаплашмоғингиз зарур.
- Масалан, “Сиз экстровертлар билан ишланг, интровертларни тинч қўйинг” деган топшириқни фақат психолог тушуниши мумкин. Иқтисодчи ё меъмор эмас. Шунинг учун у тушундиган тилни ўрганинг ва ўша тилда гаплашинг.
Ҳамма ҳар хил тушунадиган бўлса, иш олдинга силжамайди! Иккинчи шарт - Топшириқ бераётганингизда ходимингизнинг ақли-заковатига эътибор беринг. Бунда интуициянгизга таянинг. Фикрингизни тез ва секин қабул қиладиган ходимлар бор. Буни билинг ва ходимларингиз тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлишга интилинг.
Иккита таниш йиғилишда учрашиб қолишибди. Биринчиси: ”Нимага расмий йиғилишга қизил иштон кийиб келдинг” деса, иккинчиси: ”Буни қаердан билдинг”-дебди. Биринчиси жавоб берибди:”Биринчидан, интуиция, иккинчидан, сен шим кийишни унитибсан”. Учинчи шарт - Ходимларингизнинг индивидуал психологик хусусиятларига қараб топшириқ беринг.
- Индивидуал хусусиятларга темперамент, характер, қобилиятлар ва ҳ.лар киради. Шу сифатларга кўра ҳамма бир биридан фарқланади.
Аёлларни кўтарганингда, унинг вазни эмас, характери оғирлигини ҳис этасан. Марис Лиепа - Одамларнинг уч хил тури мавжуд:
- - кўрадиган одамлар;
- - кўрсатганни кўрадиган одамлар;
- - кўрмайдиган одамлар.
- Леонардо да Винчи
Келинг, Сизда “Темпераментни аниқлаш” тестини ўтказамиз. - Сиз скамейкада ўтирибсиз, ёнингизда Сизнинг бош кийимингиз бор, Сизнинг ёнингизга бир киши келиб, бош кийимингизга ўтириб олди! Сизнинг муносабатингиз???
Do'stlaringiz bilan baham: |