“Бузуқ қўнғироқ” тренингини ўтказамиз. Сиз мактаб директорининг муовинисиз. Директоримиз Собир Комилович Сизни анча пойладилар. Лекин келмаганингиздан сўнг сизга мен орқали топшириқ айтиб кетдилар. Айтдиларки, у киши ҳозир бизга Япония аппаратурасини олиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришга кетдилар, у ердан чиқиб районда кенгайтирилган йиғилишга борар эканлар. Агар улар соат 12 гача келмасалар ўқитувчилар мажлисини ўзингиз ўтказар экансиз, бу мажлисда 8 «б» синфнинг давоматини кўриб чиқиш керак. Кейин соат 15.00 да мактабимизга Польшадан келаётган меҳмонларни кутиб олиш учун аэропортга 1 та «Нексия» билан 1 та «Дамас» автомашинасини чиқариш керак экан. Яна айтдиларки, соат 17.00 да ХТБнинг ижтимоий таъминот бўлимидан гўшт келар экан. Ҳамма ўкитувчиларга 2 килограммдан гўшт тарқатиб, директорнинг улушини музлатгичга солиб қўйсангиз ўзлари келиб олиб кетар эканлар Сиз айтасиз: - “Шундай ходимлар борки, берган топшириғингизни тушунишади-ю, аммо қилишмайди-да!”
- Ўринли эътироз.
- Хўш, тағин нима талаб қилинади?
Бошқарув мулоқотининг биринчи қонуни - Ходим Сизнинг топшириғингизни маъно-мазмун жиҳатдан қабул қилишининг биринчи шарти: Сиз айтган топшириқ маъно-мазмун жиҳатдан ходимингизнинг приципиал қарашларига зид келмаслиги лозим. Мабодо зид келса, ўша зиддиятни юмшатиш, ҳатто зиддиятни розиликка айлантиришга интилиш зарур.
Тавсия - Агар қўл остингизда ишлайдиган ходимингиз асосий масалаларда Сизнинг фикрингиз билан тўғри келмайдиган бўлса, бундай ҳолда берган топшириғингизни такрорлаш йўлидан эмас, балки мазкур келишмовчиликни йўқотиш йўлидан боришингиз тавсия қилинади.
Бошқарув мулоқотининг иккинчи қонуни - Маълум шартлар бир хил бажарилган ҳолда одамлар ўзига нисбатан эмоционал жиҳатдан ижобий муносабатда (хайрихоҳ, руҳий боғланиш, дўстлик ёки муҳаббат) бўлган кишининг қарашларини осонлик билан қабул қилишади ва аъло даражада бажаришади.
Do'stlaringiz bilan baham: |