Ўқув дастурининг номи
|
Ишлаб чиқариш амалиёти
|
Ажратилган соат
|
360
|
Мавзулар сони
|
7
|
Дастурнинг мақсади
|
Ўқувчилар танлаган мутахассислиги бўйича касбий кўникмаларини ҳосил қилиш, назарий билим ҳамда ўқув амалиётида ўрганилган технологик жараёнлар, ишлов бериш усулларини янада кенгроқ бойитишдан иборат.
Ишлаб чиқариш амалиёти келишилган тикув ва трикотаж корхоналарининг бажарилаётган технологик жараёнларни кўриш, ўрганиш ва тегишли ҳолда ишчи сифатида ишлаш билан ўталади. Ўқувчи таянч бўлимида кўрилмаган, яъни машина жиҳоз, мослама ишлов бериш усулларини ўрганадилар ва ўзларига ҳисобот учун белгилаб борадилар.
Ишлаб чиқариш амалиёти даврида корхонадаги иш ўринларида малака тавсифномасига мос тикув ва трикотаж, андозачи ва бичувчининг ишларини илғор технология ва меҳнатни илмий ташкил қилиш билан мустақил жамоаларда ташкилотчилик қобилиятини ўстиришни кўзлаган ҳолда иш олиб борадилар.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
-Кўникма ва малакалар ҳосил қилиш;
-Билимни амалиётда қўллаш;
-Ижодий фаолият;
-Мустаҳкамлаш,билим,кўникма,малакаларни текшириш.
|
Билимлар
|
- Корхона билан танишиш;
-Меҳнат муҳофазаси билан танишиш;
-Корхонанаинг технологик процессини ва юқори касбларнинг иш жойидаги асбоб- ускуналарни ўрганиш;
-Тайёрлов цехи билан танишиш;
- Бичиш цехи билан танишиш;
- Тажриба цехи билан танишиш;
- Тикиш цехи билан танишиш;
- Иш жойларида ишлаш фаолиятини ўрганиш.
|
Кўникмалар
|
- Корхона билан танишиш. Меҳнат муҳофазаси билан танишиш;
- Корхонанаинг технологик процессини ва юқори касбларнинг иш жойидаги асбоб- ускуналардан фойдалана олиш;
-Тайёрлов цехидаги ишларни бажара олиш;
- Бичиш цехи ишларни бажара олиш;
- Тажриба цехи ишларни бажара олиш;
- Тикиш цехи ишларни бажара олиш;
- Белгиланган иш жойларида технологик жараёнларни бажариш;
-Ўрганилган йиғилган маълумотларни умумлаштириш кундалик ва ҳисоботни расмийлаштириш.
|
|