Бошланғич синф табиатшунослик дарсларида инновацион педагогик


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


Download 2.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/8
Sana19.09.2023
Hajmi2.18 Mb.
#1681578
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
boshlan-ich-sinf-tabiatshunoslik-darslarida-innovatsion-pedagogik-tehnologiyalardan-foydalanish-metodikasi

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2016, 6
Қуйида бошланғич синфларда табиатшу-
нослик дарсларида инновацион педагогик 
технологиялардан фойдаланиш бўйича дарс 
ишланмаси берилган.
Дарснинг мавзуси: Ўлкамизда табиатни 
асранг (табиатшунослик, 4-синф).
Дарснинг мақсадлари: 
а) таълимий: ўқувчиларга табиатни асраб-
авайлаш, уни парвариш қилиш ҳақида таълим 
бериш;
б) тарбиявий: табиатга меҳр бериш руҳида 
тарбиялаш. Табиатни муҳофаза қилиш, унинг 
бойликларидан унумли фойдаланишга даъват 
этиш;
д) ривожлантирувчи: ўқувчиларнинг она 
ватан, табиатга муҳаббат туйғуларини ривож-
лантириш.
Дарс тури: назарий.
Дарс методи: ақлий ҳужум методи.
Дарс жиҳози: дарслик, тарқатма мате-
риаллар, электрон воситалар. 
Дарснинг бориши:
I. Ташкилий қисм. Саломлашиш, давомат-
ни аниқлаш, синф тозалигига эътибор қара-
тиш.
Ўқитувчи томонидан дарсда риоя қилиниши 
лозим бўлган қоидалар ҳақида тўхталади. Шу-
нингдек, ўқувчиларнинг диққатини жамлаш 
учун мантиқий топшириқ берилади.
II. Ўтган мавзу юзасидан ўқувчилар би-
лимини назорат қилиш ва баҳолаш. 
Ўтилган мавзу юзасидан ўқувчиларга тар-
қатма материаллар ёрдамида саволлар бери-
лади. Жавоблар олингач, ўқитувчи томонидан 
ўқувчиларнинг жавоблари таҳлил қилинади 
ва баҳоланади.
III. Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш. 
Ўтил ган мавзу «Ақлий ҳужум» методи орқали 
мустаҳ камланади. Ўқитувчи стол устига жой 
номлари (тоғ, чўл, ўрмон, шаҳар, дарё ва ҳ.к.) 
ёзилган қоғозларни тескари қилиб қўяди. 
Ўқувчилардан бири қоғозлардан бирини тан-
лаб олиб, унда ёзилган жой номларини шун-
дай тасвирлаши керакки, қолган ўқувчилар 
гап нима ҳақида бораётганлигини дарров ту-
шуниб жавоб беришлари керак. Ўқувчи лар-
нинг жавоблари экранда бериладиган тасвир-
лар орқали текшириб борилади (экранда 
қоғоз ларда ёзилган жой номлари намойиш 
этилади). Ўтилган мавзу юзасидан ўқувчи-
ларнинг билими, ўзлаштириши таҳлил қилина-
ди ва дарсда фаол иштирок этган ўқувчилар 
рағбатлантирилади.

Download 2.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling