IV. Янги мавзу баёни. Дастлаб ўқитувчи
ўқувчиларга янги мавзу юзасидан назарий
маълумотлар беради.
Инсон табиий бойликлардан ўз эҳтиёжини
қондириш мақсадида фойдаланади. Ер юзаси-
даги дастлабки одамлар табиатнинг тайёр
маҳсулотидан фойдаланган, инсон ақл-зако-
вати нинг ортиб бориши, меҳнат қуроллари-
нинг яратилиши ва фан-техниканинг жадал
ривожланиши натижасида инсоннинг табиат-
га таъсири ортиб борди.
Одамлар катта-катта ўрмонларни кесиб,
экин майдонларига айлантирди. Қишлоқ ва
шаҳарларни барпо этди, ишлаб чиқариш кор-
хоналарини қурди. Чўл ва даштларнинг бир
қисми ўзлаштирилиб, дала ва боғларга айлан-
тирилди. Асосан тоғли жойлардагина яшил
бойликлар сақланиб қолинди.
Инсоннинг табиат билан муносабатини тар-
тибга солиш, йўқотилган табиий бойликларни
тиклаш борасида эколог олимлар иш олиб
бормоқдалар. Бизнинг мамлакатимизда ҳам
табиий бойликларни муҳофаза қилишга ҳуку-
мат даражасида алоҳида эътибор берилмоқда.
Ўлкамиз ҳудудидаги йўқолиб кетиш хавфи
остидаги ўсимлик ва ҳайвонлар «Ўзбекистон
Республикаси Қизил китоби»га киритилган.
Жумладан, бугунги кунда «Қизил китоб»га
ўлкамиз ҳудудидаги 324 турдаги ўсимлик ва
184 турдаги ҳайвонлар киритилган.
Ватанимиз табиий бойликларини муҳофаза
қилиш учун фаолият кўрсатаётган қўриқхона-
лардан ташқари, Угом-Чотқол ва Зомин мил-
лий табиат боғлари ҳам ташкил этилган. Бу
масканларга сайёҳатга чиққан кишилар ўлка-
мизнинг табиат бойликлари билан яқиндан
танишадилар, табиатнинг гўзаллигидан завқ-
ла надилар, тиниқ ҳавосидан нафас оладилар.
Бу ерларга ташриф буюрган ҳар бир киши та-
биатни асраш ва авайлаш нечоғлик зарурли-
гини тушуниб етади, унинг табиатга бўлган
меҳри ортади.
V. Янги мавзуни мустаҳкамлаш. Дарслик
билан ишлаш. Матн асосида савол-жавоб
қилинади. Мониторда ҳар бир гуруҳ учун са-
вол ва топишмоқлар берилади. Ҳар бир гуруҳ
ўзаро маслаҳатлашиб монитордаги савол ва
топишмоқларнинг жавобларини айтади.
38
МАКТАБ ТАЪЛИМИ / ШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Do'stlaringiz bilan baham: |