Бошланғич синф ўҚувчиларининг мактабга адаптацияси услубий қулланма самарқанд 2023
Илмий манба ва тадқиқотларда адаптация тушунчасининг мазмуни ва мохияти
Download 1.13 Mb.
|
Услубий қулланма12
Илмий манба ва тадқиқотларда адаптация тушунчасининг мазмуни ва мохияти
«Адаптация» атамаси лот. адаптатио – мослашиш, кўникиш маъноларини англатади. [79; 448-б] У муҳит шароитларига организмнинг адаптация сифатида тушунтирилади. Адаптация жараёни ўзгарган шароитида шахснинг тизимлари, органлари ва ақлий салоҳиятини тўлақонли фаолиятини сақлаб қолишга қаратилган. Дастлаб адаптация тушунчаси биолог олимлар томонидан фойдаланилган. Мазкур атамани фанга киритиш немис физиологи Ауберт билан боғланади, у қўзғатувчи таъсирларга жавоб сифатида таъсирчанлик ошиши ёки пасайишида намоён бўладиган инсон сезги органларининг адаптацияси ҳодисасини характерлаш учун уни қўллаган. Психологик луғатда, инсоннинг адаптацияси икки жиҳатга эга: биологик ва психологик. Биологик жиҳати инсон ва ҳайвонлар учун бир хил; у ўзгарувчан табиий шароитларга, иқлим ўзгаришига ёки танадаги ўзгаришларга, масалан, касаллик пайтида мослашишга асосланган. Адаптациянинг психологик жиҳати, ўз навбатида ижтимоий адаптация тушунчаси билан узвий боғланади ва мазкур жамиятнинг талаб ҳамда меъёрлари, ўз эҳтиёжлари, манфаатларига мувофиқ жамиятдаги ҳаётга шахс сифатида инсоонинг мослашиши билан характерланади. [79; 448- б] А.В.Петровский концепциясида адаптация алоҳида давр, унинг шахсий ривожланишининг табиатига боғлиқ бўлган шахснинг шаклланишидаги босқич ҳисобланади. Боланинг мактабга адаптация билан боғлиқ мураккаб ва муҳим даври замонавий илм-фанда турли даражаларида кўриб чиқилади. Боланинг мактабга адаптацияси янги ижтимоий шароитлар тизимига, янги муносабатларга, талабларга, фаолиятга ва турмуш тарзига мослашиши деб тушунилади. Дубровина, Р.В.Овчарова, Н.И.Гуткиналар мактаб талаблари, нормалари ва ижтимоий муносабатлар тизимига мос келадиган бола кўпинча мослаштирилган ҳисобланади деб изоҳлайди.[36; 592-б.] Адаптация нафақат маълум бир муҳитда муваффақиятли ишлашга мослашиш, балки психологик, шахсий ва ижтимоий ривожланиш қобилиятига ҳам эгаликни ҳам англатади. М.Р.Битянова адаптацияни икки турга ажратади. Биринчиси, инсонни ҳаёт шароитларига мослашиш объекти деб ҳисоблайди. Болани мактабга адаптацияси уни ўқишга, таълим ва ижтимоий талабларни бажаришга, ўқувчининг вазифавий мажбуриятларини англашга мослаштириш демакдир. Табиийки, бундай адаптация нафақат ташқи хулқ-атвор даражасида, балки ички даражада ҳам содир бўлади. [14; 112-б] Бу орқали болада яхши ўқувчи - итоаткор, меҳнатсевар, шахслараро муносабатлар, шахсий хусусиятлар шаклланади. «Адаптацияни» атамасининг иккинчи талқини ривожланишга тайёрлик» тушунчасига олиб келади. Мослаштирилган шахс ҳаётий фаолият субъекти ва унинг кейинги ривожланиши, у бугунги муаммоларни ҳал қилиш ва олдинга силжиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш учун унга берилган ижтимоий вазиятдан фойдалана олади. Болани мослаштириш уни ривожланишга мослаштириш демакдир. Бола ўзини муайян мактаб муҳитида ҳаётининг муаллифи деб ҳис қилади, у талаб ва меъёрларни тўғри даражада қондиришга имкон берувчи психологик хусусиятлар ва кўникмаларни шакллантирди, бу муҳитда ривожланиш, атроф-муҳит билан зиддиятга бормасдан ўз эҳтиёжларини рўёбга чиқариш қобилиятини шакллантирди. Мактаб ва бола ўзаро бир-бирига мослашади. [21; 256-б] Адаптация организмни, шахсни атроф-муҳитга мослаштирадиган янги кўникмалар, одатлар, фазилатларни ривожлантириш билан муайян органлар, хусусиятлар, механизмлар фаолиятини қайта қуриш билан боғлиқ. Инсон адаптациясининг регуляторлари мотивлар, фикрлаш, ирода, қобилият, билим, тажриба саналади. Адаптация жараёнида ҳосил бўладиган янги хусусиятлар ва фазилатлар сони кўп эмас, чунки мавжуд бўлганлар қайта тикланади ва фаолият самарадорлигини сақлаб қолиш, янги шароитларга кўникиш ва уларнинг ривожланиши билан боғлиқ. Адаптация нафақат организмнинг янги шароитларга мослашувида, балки асосан қийинчиликларни бартараф этишга имкон берадиган қатъий хатти-ҳаракатларнинг ривожланишида ифодаланади. Ижтимоий адаптация жараёни бошланишига туртки деб кўпинча шахс ёки ижтимоий гуруҳнинг англаниши саналади, аввалги ижтимоий фаолиятда эришилган хулқ-атвор ва манфаатларнинг стереотиплари янги ижтимоий шароитлар ёки инсон учун янги ижтимоий муҳитнинг хусусиятлари ва талабларига мувофиқ хулқ-атворни ривожлантиришдир. Ижтимоий адаптацияни шакллари қуйидагилар: Фаол: шахснинг атроф-муҳит билан ўзаро муносабати унинг ушбу муҳитни ўзгартиришга, уни нормалар ва қадриятлар ҳақидаги ўз қарашлари ва ғояларига мослаштиришга интилиши билан тавсифланади. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling