Бошланғич таълимда муаммоли таълим орқали ўҚувчиларнинг фикрлаш қобилиятини ривожлантириш
Download 31.13 Kb.
|
Макола давоми ишлаш керак
- Bu sahifa navigatsiya:
- Машғулотни ўтказиш тартиби
- Фойдаланган адабиётлар руйхати
«Муаммо» технологияси
Технологиянинг мақсади: ўқувчиларга предметнинг мавзусидан келиб чиққан турли муаммоли масала ёки вазиятларнинг ечимини тўғри топишни ўргатиш, уларда муаммонинг моҳиятини аниқлаш бўйича малакаларни шакллантириш, муаммони ечишнинг баъзи усуллари билан таништириш ва муаммони ечишда мос таълим технологияларни тўғри танлашга ўргатиш, муаммонинг келиб чиқиш сабабларини ва муаммони ечишдаги ҳатти-ҳаракатларни тўғри аниқлашга ўргатиш. Машғулотни ўтказиш тартиби: Ўқувчи ёки ўқувчиларни гуруҳларга ажратиб, уларни мос ўринларига жойлаштиргандан сўнг, машғулотни ўтказиш тартиб-қоидалари ва талабларини тушунтиради, яъни у машғулотнинг босқичли бўлишини ва ҳар бир босқич ўқувчи (ёки ўқувчи)лардан максимум диққат-эътибор талаб қилишини, машғулот давомида улар якка ва жамоа бўлиб ишлашларини айтади. Бундай кайфият ўқувчи (ёки ўқувчи)ларнинг берилган топшириқларни бажаришга тайёр бўлишларига ёрдам беради ва бажаришга қизиқиш уйғотади. Машғулотни ўтказиш тартиб-қоидалари ва талаблари тушунтирилгач, машғулот бошланади: •ўқувчи (ёки ўқувчи)лар томонидан машғулот учун тайёрланган кино лавха диққат билан томоша қилиб, унда ёритилган муаммони аниқлашга ҳаракат қилиш, хотирада сақлаб қолиш ёки дафтарларига белгилаб қўйиш (агар кинофильм кўрсатишнинг имконияти бўлмаса у ҳолда 21 ўқитувчи предметининг мавзуси бўйича плакат, расм, афиша ёки бирор муаммо баён қилинган матн, китобдаги материалдан фойдаланиши мумкин); •ҳар бир аъзо ушбу лавҳадан (расмдан, матндан, ҳаётий воқеадан) биргаликда аниқланган муаммоларни ватман ёки А-3 форматдаги қоғозга фломастер билан ёзиб чиқади; •берилган аниқ вақт тугагач, тайёрланган иш гуруҳ вакили томонидан ўқиб эшиттирилади; •ўқитувчилар томонидан танланган ва муаммолар ёзилган қоғозларни алмаштирган ҳолда гуруҳларга тарқатилади; •тарқатилган қоғозларда гуруҳлар томонидан ёзилган муаммолардан ҳар бир аъзоси ўзини қизиқтирган муаммодан бирини танлаб олади; •ўқитувчи томонидан тарқатилган қуйидаги чизмага ҳар бир аъзоси танлаб олган муаммосини ёзиб, мустақил равишда таҳлил этади. Намуна:
•якка тартибдаги фаолият тугагандан сўнг ҳар бир ўқувчи бажарган тахлилий ишини барчага ўқиб эшиттиради; •муаммолар ва уларнинг ечими бўйича жамоавий фикр алмашилади; •химоядан сўнг ўқитувчи машғулотга якун ясайди. Кичик гуруҳларга қизиқарли ишлари учун миннатдорчилик билдиради. Бундай технология билан ўтказилган машғулот натижасида ҳар бир ўқувчи қайсидир муаммони ечишдан аввал унинг сабаби аниқланиши кераклигини, кейин эса ўзига зарур бўлган таълим технологияси ва усулларни танлаши ҳамда унинг ҳаракатларини аниқ белгилаб олиши кераклигини билиб олади. Фойдаланган адабиётлар руйхати: 1. Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик-ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Т.: “Ўзбекистон” -2017 йил.14 январь.104 бет. 2. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Т.: “Ўзбекистон” 2016 3. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва лоижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Т.: “Ўзбекистон”2017 486 бет. 4. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш- юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Т.: “Ўзбекистон” 7 декабрь 2016 йил. ЎзРес конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги маърузаси. 5. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т.: «Маънавият”. –Т.: 2008.-176 б. 6. Каримов И.А. Ўзбекистон миллий истиқлол, истеъдод, сиёсат, мафкура, 1-жилд. – Т.: Ўзбекистон, 1996. 7. Каримов И.А. Биздан обод ва озод ватан қолсин, 2-жилд. – Т.: Ўзбекистон, 1996. 8. Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир, 3-жилд. – Т.: Ўзбекистон, 1996. 9. Каримов И.А. Бунёдкорлик йўлида, 4-жилд. – Т.: Ўзбекистон, 1996. 10. Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш–давр талаби, 5-жилд– Т.: Ўзбекистон, 1997. 11. Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлидан. 6- жилд. – Т.: Ўзбекистон, 1998. 12. Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз, 7- жилд. – Т.: Ўзбекистон, 1999. 13. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. Т.: “Ўзбекистон”. –Т.: 2011.-440 б. 14. Абдуқодиров А.А., Ишмухамедов Р., Пардаев А. Таълимда инноватсион технологиялар (таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари учун амалий тавсиялар).-Т.: Истеъдод, 2008.-180 бет. 15. Абдуқодиров А.А., Каримов Қ.М., Юлдошев И.А. Аниқ фанларни ўқитишда кейс технологиясидан фойдаланиш услубиёти. -Т.: “Фан ва технология”, 2015. -184 бет. 16. Абдуқодиров А.А., Астанова Ф.А., Абдуқодирова Ф.А. Cасе-студй услуби: назария, амалиёт ва тажриба. -Т.: “Тафаккур қаноти”, 2012. - 134 бет. 17. Ишмухамедов Р.Ж., Абдуқодиров А.А., Пардаев А. Тарбияда инноватсион технологиялар (таълим муассасалари ўқитувчилари, тарбиячилари, гуруҳ раҳбарлари учун амалий тавсиялар).-Т.: Истеъдод, 2010.-140 бет. 193 18. Ишмуҳамедов Р., Юлдашев М. Таълим ва тарбияда инноватсион педагогик технологиялар.-Т.: “Ниҳол нашрёти, 2013 йил 278 бет. 19. Абдуқудусов О. Касб-ҳунар педагогикаси. Дарслик. – Т.: ЎМКҲТТКМО ва УҚТИ, 2014 -340 б. 20. Йўлдошев Ж.Ғ., Усмонов С.А. Педагогик технология асослари. – Т.: “Ўқитувчи”, 2004. -102 б. 21. Ходжаев Б.Х. Инноватсион таълим технологиялари модулидан маъруза матнлари. -Т.:2015. 22. Қўйсинов О.А. ва б. “Касб таълими методикаси” фанидан мустақил таълимни ташкил этиш. – Т.: “Юсуф янги нашр”, 2012. – 60 б. 23. Жуманазаров С.С., Хайдаров Б., Ли Д., Қаюмов Ш. “Компьютер саводхонлиги асослари”. –Т.:2014 й. 98бет 24. М.Э.Жумаев, М.Ю.Юлдашева, Б.У.Мингбаева, Г.А.Маматова “Бошланғич таълимни ўқитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар” методик услубий қўлланма – Т.: 2017 й. Download 31.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling