BoshqaruvTahlili JumaevaG. doc


-Мавзу: Бошкарув тахлили фанининг максади ва вазифалари


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/70
Sana19.10.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1709669
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70
Bog'liq
portal.guldu.uz-Бошкарув тахлили

1-Мавзу: Бошкарув тахлили фанининг максади ва вазифалари 
4 соат 
 
1.1. Бошкарув тахлили фанининг шаклланиш зарурати. 
1.2. Фаннинг максад ва вазифалари. 
1.3. Фаннинг бошка фанлар билан алокадорлиги. 
1.4. Тахлил манбалари ва тахлил режаси 
1.5. Фанни урганиш усуллари. 
1.6. Статистик гурухлаш усули ва уни тахлилда куллаш. 
1.7. Айирмалар ва корреляция усулининг вазифалари. 
1.8. Тахлилда чизикли режалаштириш, жадваллар тузиш ва 
чизма тасвирлар усулидан фойдаланиш.
Адабиётлар: 4, 7, 11, 13, 20 
 
Таянч иборалар: иктисодий тахлил, ишлаб чикариш самарадорлиги, 
бошкарув тахлили, молиявий тахлил, хисобот, тахлил субъекти, тахлил 
объекти, таккослаш, статистик гурухлаш, айирмалар, корреляция, 
чизикли режалаштириш, аналитик жадваллар тузиш усуллари. 
1.1. Мамлакатимиз бозор иктисодиётига утиш муносабати билан 
иш сифатини яхшилаш, мавжуд имкониятлардан окилона фойдаланиш, 
фан негизидан фойдаланиш даражасини мукаммалаштириш, мехнат 
унумдорлигини устириш, халк фаровонлигини юксалтиришни 
мулжаллаб иктсодий тежашни кучайтириш каби вазифаларни хал 
килиш керак. Максадга эришиш учун хар бир корхона узининг табиий 
ва иктисодий шароитларини хисобга олган холда, иктисодий 
конунларнинг барча талаблари, бажарилишини хужаликни рентабелли 
килиб олиб бориш йулларини аниклаб беришини назорат килиб 
туришлари зарур. Шу ишларни уйгунлаштиришда тахлил мухим 
ахамиятга эга. 
Иктисодий тахлилнинг асосий мазмуни иктисодий конунлардан 
фойдаланиб, корхона хужалик фаолиятида, унинг булимларида ишлаб 
чикариш 
самарадорлигини 
ошириш 
учун 
фойдаланилмаётган 
имкониятларни аниклаш, улардан унумли фойдаланиш йулларини 
белгилашдир. 
Иктисодий тахлил халк хужалигининг барча тармокларида ишлаб 
чикариш самарадорлигини ошириш имкониятларини излаб топиш ва 
улардан фойдаланиш имконини беради. Рахбар ходимлар етакчи иш 
юритувчилар ва мутахассислар тахлил килишни чукур урганишлари 
натижасида узларининг ишларидаги камчиликларни аниклашга 


www.qmii.uz/e-lib 

фойдаланилмаётган имкониятларни тезрок топиб, уларни ишлаб 
чикаришга жорий килиш имкониятига эга буладилар. 
Иктисодий тахлил фани хужалик фаолиятида буладиган 
узгаришларнинг сабабларини билиб олишни, ишлаб чикаришда 
орттирилган тажрибаларни урганишни ва назарий билимларни амалий 
иш билан солиштириб, фойдаланилмаётган ички имкониятларни 
кидириб топиш йулларини ургатади.
Бугунги кунда халкаро хисоб андазалари асосида миллий 
хисоблар тизими яратилган булиб, бу тизимга кура хисоб ва тахлилни 
икки йуналишда юритиш кузда тутилган. Шунга кура, "бошкарув 
хисоби ва тахлили" хамда "молиявий хисоб ва тахлили" фан сифатида 
укитилмокда. Иктисодий адабиётларда бошкарув тахлилини ички 
молиявий тахлилни эса ташки тахлил деб таърифланган. Шунга мос 
холда куйидаги чизмада хужалик фаолияти тахлилининг таркибий 
тузилмаси келтирилган. 
Хужалик фаолиятининг 
иктисодий тахлил 
Молиявий тахлил 
Бошкарув тахлили 
Ташки молиявий 
тахлил 
Ички молиявий 
тахлил 
Ички бошкарув 
тахлил 
Бухгалтерия 
хисоботида 
асосида 
Бухгалтерия 
хисоби ва 
хисоботи 
асосида 
Тезкор 
хисоботлар 
асосида 
Бошкарув 
хисоботи 
асосида 
1.1.-чизма. Бозор иктисодиёти шароитида хужалик фаолияти
тахлилининг таркибий кисмлари
1.2. Бошкарув тахлили бевосита ишлаб чикариш жараёни билан 
боглик булиб, ишлаб чикариш юзасидан ресурслардан самарали 
фойдаланишнинг 
ички 
имкониятларини 
аниклашнинг 
мухим 
масалаларини уз ичига олади. Унда корхонанинг ишлаб чикариш ва 
тижорат фаолияти юзасидан бизнес режа топширикларининг 
бажарилиши ишлаб чикариш ресурсларидан самарали фойдаланишнинг 
холати, имкониятлари ва уларни максадли бошкаришдаги мухим 
йуналишлари белгиланади. 


www.qmii.uz/e-lib 

Бошкарув тахлили субъекти сифатида факат шу корхонанинг 
ходимлари, шунингдек, мустакил жалб килинган аудиторлар ва 
маслахатчилар булиши мумкин. Унинг маълумот манбаи ташки 
истеъмолчилар учун сир сакланади ва бу конун билан химояланади. 
Бошкарув тахлилининг асосий вазифаси корхонанинг ишлаб чикариш 
ва тижорат фаолиятида сарфларни тугри ва максадли бошкаришга 
каратилганлигини аниклашдан иборат.
Бошкарув тахлилининг асосий мазмуни иктисодий конунлардан 
фойдаланган холда хужаликларда, унинг тармоклари хамда таркибий 
булимларида самарадорликни ошириш максадида имкониятларни 
ахтариб топиш ва улардан самарали фойдаланиш йулларини 
аниклашдир. 
Табиат 
ва 
жамиятдаги 
ходисалар 
сингари 
иктисодий 
ходисаларнинг хам таркибий кисмларини урганмай туриб, яъни тахлил 
килмай туриб, уларни илмий жихатдан билиб булмайди. «Тахлил» 
ибораси грекча «анализ» сузидан олинган булиб, бу булакларга булиш 
ёки ажратиш, тахлил килиш каби маъноларни англатади. Яъни булиш, 
ажратиш асосида курсаткичларни таккослаш ва урганиш демакдир. 
Бошкарув тахлилининг асосий вазифаси хужалик иктисодиётини 
урганиш, уни янада ривожлантириш, такомиллаштириш, мавжуд 
имкониятлардан тулик фойдаланиш, эришилган муваффакиятларни 
кенг ёйиш ва йул куйилган камчиликларнинг сабабларини урганиш 
хамда уни имконияти борича тугатишга ёрдам беришдан иборатдир. 
Шундай килиб, иктисодий тахлилнинг вазифаларига куйидагилар 
киради: 
- бухгалтерия ва статистика хисоботлари асосида эришилган 
муваффакиятлар ва йул куйилган камчиликлар сабабларини урганиш; 
- корхонаниннг хар томонлама фаолиятини, иктисодиётининг 
ривожланиш даражаси ва суратини урганиш; 
- ютуклардан унумли фойдаланиш, камчиликларнинг уз вактида 
олдини олиш; 
- айрим олинган хужаликнинг ишини батафсил урганиш асосида 
режанинг бажарилишига бахо бериш; 
- тахлил якунига кура иш натижаларига таъсир килган омиллар ва 
сабабларни урганиш; 
- имкониятларни кидириб топиш ва улардан фаолият жараёнида 
тулик фойдаланиш; 
- паст курсаткичли корхоналарнинг ишини илгор корхоналарнинг 
курсаткичлари билан таккослаб, уларнинг тажрибасига суянган холда 
хужаликни мустахкамлаш ва ривожлантиришга ёрдам берадиган 
тадбирларни ишлаб чикиш ва амалга ошириш. 


www.qmii.uz/e-lib 

+уйилган шу вазифаларнинг бажарилишини таъмин этиш учун 
иктисодий тахлил объектив ва конкрет булиши керак. Шунингдек, 
хужалик фаолияти мунтазам суратда тахлил килиниб турилиши лозим. 
1.3. Бошкарув тахлили фани ишлаб чикаришни ривожлантиришга 
доир карорлар, фан янгиликлари, хужаликлар эришган ютукларни 
оммалаштириш, режалаштириш, хисоблаш ва хисоботнинг илмий 
тизимига асосланади. Сабаби шартнома топширикларнинг тугрилиги 
(хакконийлиги) хисоб китоб ва хисоботнинг хам тугрилигига боглик. 
Бошкарув тахлили халк хужалиги корхоналари иктисодиётини 
режалаштириш, мехнатни ташкил килиш, мухосиблик хужаликни 
бошкариш, статистика каби фанлар билан узаро богланган булиб, 
мустакил иктисодий фанни ташкил этади. 
Бу фанларнинг хар бири корхоналар иктисодиётининг айрим 
сохаларини ургатади. Тахлил фанининг бошка фанлардан фарки 
шундаки, хужалик фаолиятини тугри тахлил килган холда хужаликда 
кандай 
иш 
юритилаётганлигини, 
иктисодиёти 
даражаси, 
ривожланаётгани 
ва 
нималар 
тускинлик 
килаётгани, 
савдо 
корхоналарида товар айланиш режасининг бажарилаётгани, муомала 
харажатларини пасайтирш ва рентабеллигини оширишда кандай 
имкониятлар мавжудлигини курсатиб беради. 
Бошкарув тахлили шундай куролдирки, унинг воситасида 
иктисодий тежашга риоя килиш ва хужаликни тежаб-тергаб юритиш 
устидан назоратни амалга ошириш мумкин булади, агарда тахлилда 
холислик булмаган такдирда, у тахлил килинаётган натижаларга 
нотугри бахо беришга, савдо корхоналарнинг иш самарадорлигини 
ошириш юзасидан нотугри таклифлар киритишга олиб келади. 
1.4. Тахлил жараёнида фойдаланиладиган хужжатлар ва улардан 
олинадиган маълумотлар тахлил манбалари хисобланади. 
Хужалик фаолиятини тахлил килишда куйидаги манбалардан 
фойдаланиш мумкин. 
Тахлил килиш учун хужаликнинг бир йиллик ва бир неча йиллик 
хисобот маълумотларидан, хужаликнинг йиллик савдо ва молиявий 
режасидан, 
булинмалар 
буйича 
берилган 
савдо-молиявий 
топшириклардан, мавсумий иш режаларидан, корхонанинг бухгалтерия, 
статистика ва тезкор бошкарув маълумотларидан, тахминан иш 
шароитлари бир хил булган илгор корхоналарнинг курсаткичларидан, 
олдинги утказилган кузатиш ва хужжатли тафтиш материалларидан, 
кундалик ахборотлардан (кондирилмаган талабларни хисобга олиш 
журналларидан, харидорлар конференцияларининг карорларидан, талаб 
ва таклифлар дафтарларидан, йигилиш, кенгаш карорларидан) 
фойдаланилади. 


www.qmii.uz/e-lib 
10 
Тахлилни тугри уюштириш учун аввало тахлил режасини ишлаб 
чикиш, мавжуд материалларни урганиш, жадвал ва чизмалар тузиш 
хамда тахлил килинадиган материалларнинг сифатини олдиндан 
текшириш лозим. Тугри ва синчиклаб текширилган маълумотлар 
асосидагина хужалик фаолиятининг яхши томонларини курсатиш, 
камчиликларни очиб ташлаш ва ишни яхшилашга оид чораларни 
белгилаш мумкин. 
Тахлил режасини тузишда саноат корхоналарининг хужалик 
фаолиятини тахлил режасининг тахминий тузилишидан фойдаланиш 
мумкин (1-жадвал). 

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling