BoshqaruvTahlili JumaevaG. doc


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/70
Sana19.10.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1709669
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70
Bog'liq
portal.guldu.uz-Бошкарув тахлили

1.6. Статистик гурухлаш усули. Маълумотларни маълум 
белгиланган кура, гурухларга булиш статистик текширишнинг мухим 
усули хисобланади. Бунинг ёрдамида хужалик булинмалари, товар 
айланиши хажми, мехнатунумдорлигининг товар айланиши хажмига 
богликлиги ва бошкалар аникланади. Гурухлаш усули, шунингдек
савдо корхоналарида режалаштириш ва режанинг бажарилиши устидан 
назорат килишда кулланилади. Бу усул саноат корхоналарининг ва 
ташкилотларининг ривожланишига доир материалларни урганишда ва 
шу асосда савдо корхоналари хужалик фаолиятини янада 
ривожлантириш тадбирларини белгилашда фойдаланилади. Статистик 
усул дейилишининг боиси шундаки, бунда курсаткичлар бир канча 
статистик маълумотларни гурухларга булиш асосида урганилади. 
Статистик гурухлаш усули оркали иктисодий курсаткичлар сифат 
жихатидан бир хил булган гурухлара булинади ва айрим курсаткичлар 
уртасида бир-бирига богланишлар борлигини хамда урганилаётган 
ходисаларнинг энг асосийси, мухими кайси бири эканлиги аникланади 
ва кай даражада таъсир килиши белгиланади. Умуман, статистик усул 
ёрдамида сифати бир хил булган курсаткичлар бир гурухга 
бирлаштирилади. 
Маълумотларни статистик тахлил килишда жадвалларнинг тугри 
тузилишига алохида ахамият бериш керак. Чунки тахлилнинг сифати 
куп жихатдан жадвалларнинг тугри тузилишига боглик. Жадваллар 
канчалик яхши ва аник тузилса, текшириш натижалари, ракамлар очик 
ва равшан хамда ишонарли килиб тасвирланиши мумкин булади. 
Жадваллар тугри тузилмаса, иктисодий жараёнларнинг бир-бирига 
богликлиги хамда уларнинг ривожланишидаги конуниятларини аник 
курсатмайди. Жадвалларнинг шакллари жуда хилма-хил булиши 
мумкин. Улар иктисодий тахлил килишнинг максад ва вазифаларига 
караб узгариб туради. 
Иктисодий 
тахлил 
тажрибаларида 
уртача 
ва 
нисбий 
курсаткичлардан 
фойдаланилади. 
Уртача 
курсаткичлар-уртача 
арифметик ва уртача хронологик курсаткичлар булиб, уларнинг бири 
иккинчисидан фарк килади. 
Уртача арифметик курсаткичлар оддий улчам булади. 


www.qmii.uz/e-lib 
13 
Уртача оддий арифметик курсаткичлар суммасини уша суммага 
кушилувчилар сонига булиб белгиланади. 
Уртача улчам арифметик курсаткичлар жамида салмоги хар хил 
булган бир неча хилма-их вариантларнинг уртача курсаткичларини 
хисоблашда кулланилади. 
Масалан, бир неча йиллик муомила харажатлари даражасини, 
рентабеллик даражасини товар айланиши хажмига нисбатан белгилаш 
мумкин. 
Уртача 
хронологик 
курсаткич 
вактида 
узгарадиган 
курсаткичлардан (йиллик уртача товар захиралари, йиллик муомала 
маблагларининг уртача киймати, асосий капиталнинг йиллик уртача 
киймати ва хоказо) хисоблаб чикарилади. 
Нисбий ракам-бир абсолют ракамнинг бошкасига нисбатан 
аникланадиган 
курсаткичларидир. 
Фоизлар, 
коэффициентлар, 
индекслар шулар жумласидандир. 
Фоизлар ракамлар уртасидаги нисбатни ифодалаш учун 
ишлатилади. Шунингдек, фоизлар режа бажарилишини ифодалашда, 
курсаткичларни динамик таккослашда, тузилиш улушини белгилашда
рентабеллик курсаткичларини ва бошкаларни ифодалашда хам кенг 
кулланилади. 
Коэффициентлар-таккослаб куриладиган ракамлардан бирининг 
иккинчисига караганда катта ёки кичиклигини курсатувчи нисбий 
ракамдир. Бунда таккослаш асосида коэффициент олинади.
Индекслар бевосита жамлаб булмайдиган мураккаб иктисодий 
ходисалардаги (масалан, бир неча хил товарларни реализация килиш, 
нархлардаги 
ва 
хоказолардаги) 
узгаришларни 
ифодалайдиган 
курсаткичлардир. 
Таккослаш асосига караб индекс базисли (асосий) ва занжирли 
индексга булинади. Базисли индекслар хисоблаб чикарилганда биринчи 
(асосий) курсатма 100 ёки коэффициент хисобида олинади, ундан кейин 
келадиган ракамлар (курсаткичлар) асосий курсаткич деб, нисбатан 
фоизларда ёки коэффициентларда хисобланади. 
Занжирли индекслар хисоблаб чикарилганда дастлабки давр 
курсаткичи асос килиб олинмайди, балки келадиган хар кайси 
курсаткич олинади, яъни уларнинг асоси узгариб туради, бошкача 
килиб айтганда, улар узгарувчи асосга эга булади. Хоналарнинг умумий 
фаолиятини изохлашга, товар айланиши режасининг бажарилишини, 
ялпи даромад ва фойда микдорининг купайиши, муомила 
харажатларини камайтириш имкониятларини кидириб топишда ёрдам 
беради. 

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling