Босқич магистранти Д


Download 25.46 Kb.
Sana29.11.2020
Hajmi25.46 Kb.
#155721
Bog'liq
Эмпатия миллий хусусият сифатида


Эмпатия миллий хусусият сифатида
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика

университети Педагогика-психология йўналиши

1-босқич магистранти Д.М.Алиева
Эмпатия — бошқа инсонларнинг ҳис-туйғуларига эътибор бериш, уларнинг кечинмаларини ҳис эта билиш хусусияти ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, эмпатия — инсон қандай вазият ва шароитда эканини, унинг муаммолари ва кечинмаларини ҳақиқатда қалбан тушуниш, унинг ўрнига ўзини қўя олиш қобилиятидир.

Психологларнинг таъкидлашича, барча инсонлар қайсидир даражада эмпатия қобилиятига эгадирлар. Ушбу эмоционал ҳис эта билиш қобилиятининг 5 та даражаси ажратиб кўрсатилган:



  1. Эмпатиянинг паст даражаси. Ушбу ҳолатда инсонда бошқа инсонлар учун қайғуриш ҳисси мавжуд эмас.

  2. Эмпатиянинг ўртача даражаси. Ушбу ҳолатда инсон бошқа инсонлар муаммосига эътибор қила олади, бироқ муаммонинг ичига кирмайди.

  3. Эмпатиянинг ўртача ёки нормал даражаси. Инсон бошқа инсонларнинг ҳолатига кира олади, оқилона фикр юритади ва тўғри хулосалар қилади.

  4. Эмпатиянинг ўртача шартли даражаси. Инсон нафақат бошқа инсоннинг муамосига кира билади, балки унинг кечинмалари асосида қандай ҳис-туйғулар борлигини ҳам англай олади.

  5. Эмпатиянинг юқори даражаси. Инсон амалда бошқа инсоннинг ўрнига ўзини қўя олади, унинг эмоционал ҳолатини аниқ билади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, эмпатия биринчи навбатда етарли даражада мураккаб, бироқ муҳим қобилиятдир. Чунки барча соғлом муносабатлар асосида айнан эмпатия ётади. Эмпатия ёрдамида инсонда турли хил ташқи омилларнинг бошқа инсонларнинг эмоционал ҳолатига таъсир этишини тушуниш имконияти пайдо бўлади. Бошқа инсонни тушуниш, унга ёрдам беришга интилиш инсонлар ўртасида илиқ, самимий муносабатларнинг пайдо бўлиши ва риожланишида муҳим омил бўлади.

Эмпатия инсонга ўзининг атрофидаги яқин одамларгаоила аъзолари (фарзандлар, опа-сингил, ака-ука, ота-она), қўни-қўшнилар, қариндош-уруғ, таниш-билишлар ва ҳамкасбларга нисбатан тўғри қарор қабул қилиш ва оптимал ҳаракатларни амалга оширишига ёрдам беради. Бу ўз навбатида, инсонни яхши фарзанд, яхши ота-она, яхши турмуш ўртоқ, яхши ака-ука, яхши опа-сингил, яхши қўшни, яхши ҳамкасб ва ҳк. га айлантиради, бу каби инсонлар оилада, маҳаллада, жамоада, умуман жамиятда яхши тавсифланади.

Ўз юксак қадриятларига содиқ бўлган халқимиз қадим-қадимдан бери жамоа, маҳалла бўлиб, қўни-қўшничилик муносабатларини муқаддас билган ҳолда яшаб келади. Бу ҳалқимиз бирдамлигининг рамзи ва тинчлигимизнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади.

Айниқса, қўшничилик тушунчаси халқимизнинг ҳаётида мустаҳкам ўрнашиб, ушбу тушунча бошқа халқларга ибрат бўлиб келмоқда.

Маҳаллада қўни-қўшнилар хоҳ тўй, хоҳ аза бўлсин, ўзаро маслаҳатлашиш ва ёрдамлашиш, меҳмонларни кутиб олиш ва уларни кузатиш, ҳайит арафасида, миллий байрамларда бир-бирининг уйига таом чиқариш, тансиқ таом тайёрласа, яқинлари, қўни-қўшнилари билан баҳам кўришни исташ, кексалар ва беморлар, ёрдамга муҳтож кишиларнинг ҳолидан хабар олиш каби тадбирлар гўзал урф-одатимизга айланиб кетган.

Бундан ташқари маҳаллаларда, қўни-қўшнилар хонадонларида, шунингдек қариндош-уруғлар хонадонларида, меҳнат жамоаларида ҳашарлар уюштириш, ҳашарда қатнашганларнинг ихтиёрий тарзда ва ҳамжиҳатликда бир ёқадан бош чиқариб кўтаринки руҳда муайян иш ҳамда юмушларни бажаришлари яхши анъанага айланган.

Айнан шу жараёнлар ёшларда бошқа инсонларнинг ҳис-туйғуларига эътибор бериш, унинг кечинмаларини ҳис эта билиш, ёрдамга муҳтож кишиларга кўмаклашиш каби миллий хусусиятларни пайдо бўлиши ва ривожланишида муҳим омил бўлади.

Демак, қўни-қўшнилар билан чиройли ва самимий муносабатда бўлиш, эътиборга ва ёрдамга муҳтож кишиларга эътиборлилик, тўй-ҳашамларда тўй эгаларининг хурсандчилигига шерик бўлиш ва мусибат етган инсонларга суянчиқ бўлиш каби ҳис-туйғулар риоя қилиш миллий хусусиятларимиздандир.

Демак, эмпатия миллий хусусият бўлиб, бу хусусият ҳар бир инсон учун ўта муҳим ва зарур бўлган, инсонлар ўртасидаги турли тушунмовчиликлар ва хафачиликларни бартараф этадиган, маҳаллаларда турли хил миллатлар ўртасида, дунёдаги барча халқлар ўртасидаги дўстлик ва биродарлик ришталарини мустаҳкам бўлишига, инсонлар ўртасида ўзаро ишонч, ҳурмат ва самимийликка асосланган муносабатларни вужудга келишига ва мустаҳкамланишига замин ҳозирлайдиган хусусиятдир.



Эмпатия хусусияти ҳар бир инсон учун муҳим. Айниқса, бўлғуси психологларда касбий хусусият сифатида эмпатиянинг ривожланганлиги ўқувчилар жамоасида соғлом муҳит, ҳамжиҳатлик, дўстоналик ва ишонч муҳитини юзага келишида, ўқувчиларни хайрли ишларга ундай олишида муҳим омил бўлади.

Бундан ташқари ушбу қобилиятга амалий томондан ёндошилса, инсонларнинг бошқа инсонлар билан муносабатларини мустаҳкамлаши, инсонларга нисбатан агрессия даражасининг камайиши, низоларни тинчлик йўли билан ҳал этишда, дунёни кенгроқ идрок қилишда яхши натижа бериши каби бир қанча ижобий жиҳатларини таъкидлаш ўринлидир.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бўлғуси психологларда касбий хусусият сифатида эмпатиянинг ривожланганлиги ўқувчиларнинг ота-оналари билан мақсадли иш олиб боришда, уларга ўз фарзандларида ушбу ноёб хусусиятнинг шаклланиши учун ёрдам бериш ота-онанинг вазифаси эканлигини англатишда муҳимдир. Шу билан бирга ушбу хусусиятни ёшларда шакллантириш уларнинг ижтимоий ҳаётга мослашиши ҳамда ҳаётда ўзининг муносиб ўрнини топишида, оилада, ўқувчилар ва меҳнат жамоаларида маънавий муҳитни яратиш ва бундай муҳитнинг барқарор бўлишини таъминлашда аҳамиятлидир.
Download 25.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling