Bosim bilan ishlov berish
Download 37.75 Kb.
|
ishlov berish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Nometall, abrozev, moylash materiallari Moylash
Qotishmalar
Ikki va undan ortiq elementlarni birga suyultirish yo‘li bilan olingan murakkab jism qotishma deb aytiladi. Bunga misol sifatida cho‘yan, po‘lat, bronza, latun, duraluminiy va boshqalarni keltirish mumkin. Ba’zan, qotishmani uning tarkibiga kiruvchi elementlarning kukunlarini aralashtirib, unga shakl berib, hosil qilingan buyumni maxsus pechlarda 1100—1400°C da pishirish yo‘li bilan ham olish mumkin. Misol uchun qattiq qotishmalar, metall-keramik detallar shu yo‘sinda olinadi.Qotishmalar tarkibiga kiruvchi elementlar atomlarining diametrlariga, kristall panjara turiga va ularning suyuqlanish haroratiga ko‘ra: mexanik aralashma, kimyoviy birikma va qattiq eritmaga bo‘linadi. Agar qotishma tarkibiga kiruvchi elementlarning atomlari kristallanish jarayonida bir-biriga tortilmay, bir-biridan qochsa, qotishma tarkibiga kiruvchi har bir element atomlari qattiq holatda mustaqil kristallar hosil qiladi. Bunda hosil bo‘lgan kristall donlari mexanik aralashmadan iborat bo‘ladi. Agar qotishma tarkibiga kiruvchi elementlarning atomlari kristallanish jarayonida o‘zaro kimyoviy ta’sir etsa, bunday elementlar qotishi natijasida kimyoviy birikma hosil qiladi. Kimyoviy birikmaning kristall panjarasi murakkab bo‘lib, ular ko‘pincha metall va metallmas elementlarning birikishidan hosil bo‘ladi. Qotishma tarkibidagi elementlardan biri ikkinchisida erisa,sof metall kabi kristall panjarali tuzilish hosil qiladi. Misol uchun, temir Cu, Ni, Zn, Al va boshqa elementlar bilan qattiq eritma hosil qiladi. Qattiq eritmalar hosil qilishda qotishma tarkibidagi qaysi elementning kristall panjarasi saqlanib qolsa, shu element erituvchi element deb, kristall panjarasi saqlanmagan element esa eruvchi element deb aytiladi va A (B), A — erituvchi, B —eruvchi deb nomlanadi. Qotishmalar tarkibiga kirgan elementlarning o‘zaro munosabatlariga ko‘ra, elementlarning eruvchanligi turlicha bo‘ladi. Misda nikel, nikelda mis xohlagancha eriydi. Nometall, abrozev, moylash materiallari Moylash Ишқаланиш юзаларини мойлашга хизмат қилувчи материаллар мойловчи материаллар дейилади. Мойлар деталларнинг коррозия бардошлигини ошириш, ейилишни камайтириш ва эксплуатацион муддатини узайтириш учун хизмат этади. Мойлар суюқ, қаттиқ ва аралашма бўлади. Суюқ мойларга минерал, ўсимлик, ҳайвон мойлари киради. Машинасозликда кўп фойдаланиладиган мой минерал мойлардир. Улар билан бир қаторда совун аралаштирилган қаттиқ мойлар (солидол, тавот, техник вазелин) дан ҳам фойдаланилади. Аралашмали мойларда совундан ташқари графит, талк, слюдалар ҳам бўлади. Мойларни танлашда ишқаланувчи деталлар концрукциясига, иш шароитига (нагрузка, температура, муҳит), ўзаро ишқаланувчи материалларга қаралади. Мойларнинг асосий характерицикага қовушоқлиги, алангаланиш температураси киради. Энг юқори қовушоқ мой минерал мойи бўлиб, унинг қовушоқлиги 17-22 Па дир. Мойловчи материалларнинг ва технологик суюқликларнинг асосий характеристикаси бу қовушқоқлик, коррозиябардош хосалари, томчиланиш, температура бардошлиги ва б. Минералли ва синтетик мойлаш материаллари қўлланилишига кўра қуйдагиларга бўлинади: моторли, трансмиссион, индустриал, сепараторли, трансформаторли, электроизоляцияли, асбобли мойлар, ва шунингдек конструкцион мойлар ва суюқликлар. Моторли мойлар карбюраторли, авиацион ва реактив двигателлар ва дизелларга қўлланиладиганга бўлинади. Трансмиссион мойлар автомобилларда қўлланишдан ташқари саноат жихозларнинг тишли редукторлар ва кирмакли узатмаларда қўлланилади. Индуcтриал мойлар, саноат мойлари — машина ва механизмларни мойлаш учун ишлатиладиган нефт мҳсулотлари. Қовушоқлик даражасига кўра енгил, ўрта ва оғир мойларга бўлинади. Велосит, техник вазелин, сепаратор мойи. Тўқимачилик саноатидаги йигириш ва пишитиш машиналари, тикув машиналари, металл ишлаш станокларининг шпинделлари, назорат-ўлчаш асбобларини ва б.ни мойлаш учун ишлатилади. Урчуқ мойи, машина мойи, телеграф мойи.Ўртача тезлик ва нагрузкада ишлайдиган машина ва механизмлар, кичик қувватли электр двигателлар ва металл ишлаш станокларининг гидротизимлари шундай мойлар билан мойланади. кичик тезликларда, лекин катта нагрузка билан ишлайдиган саноат ускуналари, темирчилик-пресслаш ускуналари, тишли узатмалар ва б. ни мойлаш учун ишлатилади. Саноат мойлари, турбина мойлари, компрессор мойлари, гидравлик мойлар, бугғ оқимли вакуум насосларда иш жисми сифатида ишлатиладиган мойлар ҳам ҳисобланади Сепараторли мойлар индустриал мойларни тури бўлиб чархлаш жихозларнингва бошқа машина ва механизмларни подшипникларива шпинделарни мойлашда қўлланилади. Трансформаторли мойлар трансформаторлар, учиргичлар, реостат ва бошқа элетротехник қурилмаларни электроизолятор ва совутиши учун қўлланилади. Конструкцион мойлар ва суюқликлар гидравлик тизимларнинг ишчи жихозларида қўлланилади. Улар юқори мойлаш хоссалари, корозиябардош, юклар таъсирида юқори пластикликга эга. Буларга индустриал ва турбинали мойлар ва синтетик суюқликлар киради (132-10Л) улар -70 дан +100 градус Цельсиягача кулланилади. Молаш моддалар (смазки)- бу айланиш механизмларни ва жихозлар ва машиналарни ташқи мухитдан сақлаш ва мойлаш учун қўлланиладиган минерал ва синтетик мойлар. Буларга солидол, техник вазелин, турли мазлар киради. Download 37.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling