Ботаника институти ва ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
-расм. Лалми тупроқларнинг ювилиш даражаси бўйича бонитировкалаш
Download 1.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Abdurakhmonov-N.Yu avtoref
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-жадвал. Лалми тупроқларнинг ҳайдов қатламидаги гумус миқдори бўйича бонитировкалаш коэффициентлари Т/р Гумус миқдори, %
- Лалми тупроқ типлари Жигарранг Тўқ тусли бўз Типик бўз Оч тусли бўз Бонитировкалаш коэффициентлар
- «Тупроқ унумдорлигини баҳолаш»
5-расм. Лалми тупроқларнинг ювилиш даражаси бўйича бонитировкалаш
коэффициентлари Турли регионларда, асосан оч тусли бўз тупроқлар гипслашган бўлиб, гипслашган тупроқларнинг унумдорлиги ўртасидаги фарқи гипсли горизонтнинг чуқурлиги, гипс қалинлиги ва гипслашганлик даражасига қараб белгиланади. Шунинг учун лалми тупроқларни баҳолашда майда тупроқ заррачали, кам скелетли турли чуқурликларда учровчи мустаҳкам тубли, скелет ва гипс жинсли тупроқлар учун пасайтирувчи коэффициентлар қўлланилади. Бундан ташқари, лалми тупроқларда намликнинг кўп йиғилиши ва узоқ вақт давомида ушлаб турилишида органик модда-гумус алоҳида ўрин тутади. Маълумки, лалми тупроқлар келиб чиқиши, тупроқ- иқлим шароити, эрозияланганлик даражаси ва бошқа шароитларга боғлиқ ҳолда ҳар хил гумус миқдорига эга, у унумдорликни асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Лалми тупроқлар унумдорлигини баҳолаш бўйича бажарилган тадқиқотларда тупроқлардаги гумус миқдори билан қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги ўртасида ишончли 26 боғлиқлик борлиги тасдиқлаганлиги боис илк бор лалми тупроқларни бонитировкалашда ҳайдов қатламидаги гумус миқдори учун пасайтирувчи БК лар ҳисобланди (5-жадвал). 5-жадвал. Лалми тупроқларнинг ҳайдов қатламидаги гумус миқдори бўйича бонитировкалаш коэффициентлари Т/р Гумус миқдори, % Лалми тупроқ типлари Жигарранг Тўқ тусли бўз Типик бўз Оч тусли бўз Бонитировкалаш коэффициентлар 1 >3 1,00 1,00 1,00 1,00 2 2,1-3,0 0,95 1,00 1,00 1,00 3 1,6-2,0 0,90 0,95 1,00 1,00 4 1,1-1,5 0,80 0,85 0,90 0,95 5 0,5-1,0 0,60 0,70 0,75 0,80 6 <0,5 0,50 0,50 0,60 0,65 Диссертациянинг олтинчи боби «Тупроқ унумдорлигини баҳолаш» деб номланиб, у икки банддан иборат. Биринчи банди «Суғориладиган тупроқларнинг унумдорлигини баҳолаш»га бағишланган бўлиб, унда такомиллаштирилган услубий кўрсатма асосида Давергеодезкадастр қўмитаси буюртмаси асосида мутасадди ташкилотлар томонидан республикамизнинг суғориладиган тупроқларида олиб борилган тупроқ- баҳолаш ишларининг натижалари баён этилган. Тупроқ унумдорлиги кенг маънода тупроқларнинг ҳамма хосса ва хусусиятлари, шунингдек шу жойнинг экологик-мелиоратив шароити таъсирининг йиғиндиси сифатида намоён бўлиб, унумдорлик даражасини қиёсий белгилайдиган кўрсаткич- балл бонитетлари ҳисобланади ва 100 балли ёпиқ шкала бўйича аниқланади. Республика суғориладиган қишлоқ хўжалик ерларини унумдорлик даражаси 2014 йилнинг 01 январь ҳолатига тадқиқотлар олиб борилган 3648,7 минг гектар қишлоқ хўжалик суғориладиган тупроқлари унумдорлик даражасига қараб сифат жиҳатидан бешта-ёмон, ўртачадан паст, ўртача, яхши ва энг яхши кадастр гуруҳларига бирлаштирилди (6-расм). Биринчи гуруҳ-сифат жиҳатидан ёмон ерлар (11-20 балл) суғориладиган тупроқларнинг 0,02% ни ташкил этиб, бундай ерлар Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро вилоятларида мавжуд. Иккинчи гуруҳ- ўртачадан паст ерлар (21-40 балл) мос равишда 18,33% ни ташкил қилгани ҳолда, барча вилоятларда кичик майдонларда бўлса ҳам учрайди, Қорақалпоғистон Республикасида эса катта майдонлар (56,3%) ни эгаллайди. Учинчи гуруҳ-ўртача ерлар (41-60 балл) мос равишда 52,65% ни ташкил қилди. Бундай ерлар республикамиз суғориладиган ерларининг асосий қисмини ташкил этиб, барча вилоятларда кенг тарқалган. Тўртинчи гуруҳ- яхши ерлар (61-80 балл) мос равишда 26,97% ни эгаллайди ва барча вилоятлар ҳудудида мавжуд. Бешинчи гуруҳ-сифат жиҳатидан энг яхши ерлар (81-100 балл) юқори унумдорликка эга бўлиб, 2,03% ни ташкил этади. Бундай ерлар республикамизнинг барча вилоятларида кичик майдонларда бўлса ҳам учраб, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Қашқадарё, Андижон ва Фарғона вилоятларида нисбатан каттароқ майдонларни эгаллайди. Кадастр баҳоланишига кўра, туманнинг ўртача бонитетидан 20% дан кўп бўлган 27 балли ерлари алоҳида қимматли, унумдор суғориладиган ерлар жумласига киритилади ва махсус муҳофаза қилинади. Бобнинг иккинчи банди «Лалми тупроқларнинг унумдорлигини баҳолаш»га бағишланган бўлиб, унда лалми тупроқларнинг унумдорлик даражасини чегараловчи асосий омиллар тупроқнинг она жинси ва механик таркиби, гумус, қияликлар тиклиги ва экспозицияси, тупроқ профилидаги гипс, шағал ва тош аралашмаси, тупроқларни эрозияга учраши ва тупроқ қатламининг намланиш даражалари эканлигини ҳисобга олиб, лалми тупроқлар унумдорлигини баҳолаш маълумотлари келтирилган. Ушбу тупроқ хоссаларининг кўрсаткичлари уларнинг ишлаб чиқариш қобилиятига таъсир этади ва у бонитет баллар билан ифодаланади. Республикада лалмикор деҳқончиликда фойдаланилаётган ҳайдалма ерларининг тупроқ унумдорлик даражалари ҳисобга олиниб, сифати бўйича тўртта - яхши, ўртача, ўртачадан паст ва ёмон ерлар кадастр гуруҳларига бирлаштирилди (6- расм). Download 1.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling