Ботаника институти ва ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


-расм. Суғориладиган тупроқларнинг шўрланиш ва ювилиш даражалари


Download 1.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/45
Sana12.11.2023
Hajmi1.6 Mb.
#1769217
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   45
Bog'liq
Abdurakhmonov-N.Yu avtoref

4-расм. Суғориладиган тупроқларнинг шўрланиш ва ювилиш даражалари
бўйича пасайтирувчи коэффициентлар 
ўртасида ишончли боғлиқлик борлигини ҳисобга олингани ҳолда, илк бор 
пасайтирувчи бонитировкалаш коэффициентлари ҳисоблаб чиқилди (2-
жадвал). 
2-жадвал. Тупроқнинг ҳайдов қатламидаги гумус, ҳаракатчан фосфор ва калий 
миқдори бўйича бонитировкалаш коэффициентлари 
Т/р 
Гумус 
миқдори, % 
БК 
Фосфор 
миқдори, мг/кг 
БК 
Калий 
миқдори, мг/кг 
БК 

1,00 – гача 
0,75 
>31 
1,00 
>301 
1,00 

1,1 – 2,0 
0,85 
15-30 
0,95 
200-300 
0,95 

2,1 – дан юқори 
1,00 
<15 
0,90 
<200 
0,90 
Суғориладиган тупроқлар шароитида унумдорликка таъсир этувчи ва 
уларнинг ишлаб чиқариш қобилятини аниқловчи кўрсаткичлардан яна бири 
тупроқ қатламларининг зичлиги эканлигини ҳисобга олиб, илк бор 
суғориладиган автоморф, ярим гидроморф ва гидроморф тупроқларнинг 
ҳайдов 
ости 
қатламлари 
учун 
пасайтирувчи 
бонитировкалаш 
коэффициентлари ишлаб чиқилди (3-жадвал).
3-жадвал. Тупроқнинг ҳайдов ости қатламининг зичланиши буйича 
бонитировкалаш коэффициентлари 
Т/р 
Зичланганлик 
даражаси 
Тупроқнинг 
ҳажм оғирлиги, 
г/см
3
 ҳисобида 
БК 
Автоморф 
Ярим гидроморф 
ва гидроморф 

Зичланмаган 
< 1,3 
1,00 
1,00 

Кам 
1,3-1,4 
0,90 
0,85 

Ўртача 
1,4-1,5 
0,80 
0,70 

Кучли 
1,5-1,6 
0,70 
0,50 

Жуда кучли 
> 1,6 
0,60 
0,40 
Олиб борилган тадқиқотларга кўра, ҳар бир аниқ шароитда тупроқни 
бонитировкалаш учун учтадан кўп бўлмаган коэффициентлардан 
фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бунда тўқ тусли ва типик бўз тупроқлар 
унумдорлигини баҳолашда ювилиш даражаси ҳисобга олинади, оч тусли бўз 
тупроқларда бунга шўрланганлик даражаси бўйича коэффициентлар 
қўшилади. Бўз тупроқлар минтақасидаги гидроморф тупроқлар учун гумус 


24 
миқдори, гумус қатлами қалинлиги ёки тошли қатламни жойлашган 
чуқурлигини эътиборга олувчи коэффициентлар танланади. Агар тошли 
қатлам 70 см дан юзада жойлашган бўлса, фақат шу кўрсаткич учун 
ишланган коэффициентлардан фойдаланилади. Агар майда заррачали қатлам 
қалинлиги 70 см дан ошса, у ҳолда фақат гумус қатлами қалинлиги 
коэффициентлари эътиборга олинади. Саҳро минтақасининг суғориладиган 
автоморф тупроқларини бонитировкалашда гумус қатлами қалинлиги, озиқа 
элементлари миқдори, гидроморф тупроқларини баҳолашда гумус миқдори, 
шўрланганлик даражаси, глейли қатлам чуқурлиги ёки гумусли қатлам 
қалинлиги ёки тошли қатлам чуқурлиги учун коэффициентлар қўлланилади. 
Шу билан бир қаторда ҳар бир тупроқ минтақасида тупроқ хоссаларига қараб 
қўшимча тариқасида склетлилик, гипслашганлик, зичлашганлик даражаси ва 
бошқа коэффициентлар ҳам эътиборга олинади. 
Бешинчи бобнинг учинчи банди «Лалми тупроқлар унумдорлигини 
баҳолаш услубларини такомиллаштириш» деб номланган бўлиб, лалми 
тупроқларнинг унумдорлигини чегараловчи хосса-хусусиятлари билан 
етиштирилаётган энг асосий экинлар орасидаги коррелятив боғлиқликлар 
асосида такомиллаштирилган бош шкала, пасайтирувчи коэффициентлари 
ҳисобга олинган ҳолда, такомиллаштирилган услуб қўлланма ишлаб 
чиқилганлиги бўйича маълумотлар келтирилган. Лалми тупроқларнинг 0-100 
смли қатламидаги гумус заҳираси билан ғалла ҳосилдорлиги орасидаги 
ҳисобланган вариацион-статистик кўрсаткичларга кўра, кучсиз ювилган 
жигарранг тупроқларда r=+0,92, ўртачада r=+0,70; тўқ тусли бўз 
ювилмаганда r=+0,98; +0,85, кучсизда r=+0,93, кучлида r=+0,87; ювилмаган 
лалми типик бўзда r=+0,78, кучсизда r=+0,96, ўртачада r=+0,94, кучлида 
r=+0,72; ювилмаган лалми оч тусли бўзда r=+0,92 ва кучсизда r =+0,72 ни 
ташкил қилди. Республикадаги лалми ерларни амалий баҳолашда лалми 
ҳудудлар ёғингарчилик билан таъминланган (ёғин >400 мм), ярим 
таъминланган (300-400 мм) ва таъминланмаган (<300 мм) ерларга бўлиниши 
эътиборга олиниб, асосий шкала баллари тупроқларни генетик гуруҳларини 
ёғингарчилик билан таъминланиши бўйича ҳисоблаб чиқилди (4-жадвал). 

Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling