Ботаника институти ва ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 1.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/45
Sana12.11.2023
Hajmi1.6 Mb.
#1769217
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
Abdurakhmonov-N.Yu avtoref

Тадқиқотнинг мақсади республиканинг баландлик ва саҳро 
минтақасида тупроқ қопламларини шаклланиши, ривожланиши ва 
эволюцияси 
қонуниятлари, хосса-хусусиятларини 
аниқлаш асосида 
суғориладиган ва лалми тупроқлар унумдорлигини баҳолашнинг илмий 
асосларини ишлаб чиқишдан иборат. 
Тадқиқотнинг вазифалари:
баландлик ва саҳро минтақаси суғориладиган тупроқларининг 
шаклланиш, ривожланиш
шароитлари
ва
хосса-хусусиятларини унумдорликка 
таъсирини аниқлаш; 
жигарранг ва бўз тупроқларнинг ҳосил бўлиш, ривожланиш шароитлари 
ва хосса-хусусиятларини
лалми
тупроқлар унумдорлигидаги ролини ўрганиш; 
тупроқлар унумдорлигини баҳолаш услубларини таҳлил қилиш; 
суғориладиган ва лалми тупроқлар унумдорлигини чегараловчи 
хоссалари билан қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги ўртасидаги 
коррелятив боғлиқликларни аниқлаш; 
тупроқлар унумдорлигини чегараловчи омиллар учун бонитировкалаш 
коэффициентларини ишлаб чиқиш; 
тупроқлар унумдорлигини баҳолаш услубларини такомиллаштириш; 
суғориладиган ва лалми тупроқлар унумдорлик даражасини баҳолаш; 
суғориладиган ва лалми тупроқлар унумдорлигини сақлаш, қайта 
тиклаш, ошириш ва муҳофаза қилиш ҳамда улардан самарали фойдаланишга 
доир илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш. 
Тадқиқотнинг объекти республикамиздаги турли тупроқ-иқлим 
шароитларида шаклланган баландлик минтақасининг лалми жигарранг, 
суғориладиган ва лалми бўз тупроқлари ҳамда саҳро минтақасининг 
суғориладиган тупроқлари ҳисобланади. 
Тадқиқотнинг предмети тупроқларнинг морфогенетик хосса-
хусусиятлари, тупроқ унумдорлиги, тупроқ унумдорлигини чегараловчи 
омиллар, коррелятив боғлиқликлар, бонитировкалаш коэффициентлари, 
баҳолаш услублари, тупроқларнинг сифат баҳоси ҳисобланади. 
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотлар дала, лаборатория ва камерал 
шароитларда тупроқшуносликда умумқабул қилинган стандарт услублар 



бўйича амалга оширилган бўлиб, изланишларда географик, генетик, тарихий-
таққослаш, литологик-геоморфологик, кимёвий-аналитик ҳамда профил 
усулларидан фойдаланилган, шунингдек, олинган маълумотларнинг 
математик-статистик таҳлили «Microsoft Excel» дастури ёрдамида 
дисперсион услуб асосида ҳисобланган. 

Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling