Ботаника институти ва ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги


Download 1.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/45
Sana12.11.2023
Hajmi1.6 Mb.
#1769217
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   45
Bog'liq
Abdurakhmonov-N.Yu avtoref

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқотларни дала, 
лаборатория ва камерал усуллардан фойдаланган ҳолда ўтказилганлиги, 
ҳосилдорлик билан тупроқ хоссалари орасида ишончли корреляцион 


10 
боғлиқлик аниқланганлиги, тадқиқотлар натижасида умумқабул қилинган 
услублар такомиллаштирилганлиги, назарий ва амалий натижаларни бир-
бирига мослиги, такомиллаштирилган бонитировкалаш коэффициентларини 
илмий ва амалий ишларда жорий қилинганлиги, олинган маълумотларга 
статистик ишлов берилганлиги, тадқиқот натижаларининг Республика ва 
халқаро миқёсдаги илмий конференцияларда муҳокама этилганлиги, 
шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий 
аттестация комиссияси томонидан тавсия этилган илмий нашрларда чоп 
этилганлиги натижаларнинг ишончлилигини кўрсатади. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти суғориладиган ва лалми тупроқларнинг 
ўзига хос шаклланиш, ривожланиш шароитлари ва хосса-хусусиятларини 
унумдорликка таъсири аниқланганлиги, тупроқнинг барча генетик хосса-
хусусиятлари асосида маълум бир вақт давомида олинган ўрта 
агротехникавий шароитда аниқ ўсимлик турига нисбатан тупроқнинг 
самарали унумдорлигини баҳоланиши лозимлиги исботланганлиги
коррелятив боғлиқликлар асосида пасайтирувчи коэффициентлар ишлаб 
чиқилганлиги, 
мавжуд 
услублар 
такомиллаштирилиб, 
тупроқлар 
унумдорлиги баҳолаш орқали тупроқлар унумдорлигини сақлаш ва 
маҳсулдорлигини оширишнинг илмий асосланганлиги билан изоҳланади. 
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундан иборатки, 
суғориладиган ва лалми тупроқлар учун тузилган тупроқ ва тупроқ сифатини 
баҳолаш карталари ҳамда турли регионлар учун ишлаб чиқилган тавсиялар 
тупроқларнинг хосса-хусусиятлари ва унумдорлик даражасига қараб 
ерларнинг меъёрий қийматини ҳисоблаш ва ягона ер солиғини белгилаш, 
ерларнинг ноқишлоқ хўжалик мақсадларига ажратиш, унумдорлиги паст 
бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом-ашёси етиштирувчи 
қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш, тупроқ 
унумдорлигини чегараловчи деградация жараёнларини олдини олиш, ер 
ресурсларидан самарали фойдаланишга доир чора-тадбирлар белгилашда 
асос бўлиб хизмат қилади. 

Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling