Ботаника институти ва ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Муаммонинг ўрганилганлик даражаси


Download 1.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/45
Sana12.11.2023
Hajmi1.6 Mb.
#1769217
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
Abdurakhmonov-N.Yu avtoref

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Cуғориладиган ва лалми 
тупроқларни ҳосил бўлиш ва тарқалиш қонуниятлари, хосса-хусусиятлари, 
тупроқлар диагностикаси, трансформацияси, эволюцияси, тупроқларда 
кечаётган деградация жараёнларини ўрганиш, уни олдини олиш, соҳага 
геоахборот тизимлари қўллаш бўйича илмий-тадқиқотлар Н.В.Кимберг, 
А.З.Генусов, Б.В.Горбунов, И.П.Герасимов, Е.П.Коровин, Г.Е.Первушевская, 
А.Н.Розанов, С.С.Неуструев, О.К.Комилов, Х.М.Махсудов, Л.Т.Турсунов, 
А.Хоназаров, 
И.Турапов, 
Х.Ҳ.Турсунов, 
Р.Қўзиев, 
Л.А.Ғафурова, 
М.М.Тошқўзиев, Ғ.Юлдашев, С.Абдуллаев, С.О.Азимбоев, В.Ю.Исоқов, 
Р.Қурвантоев, И.У.Уразбаев, Т.А.Абдрахмонов, А.У.Ахмедов, А.Ж.Боиров, 
М.Т.Исағалиев, Г.М.Набиева, З.А.Жаббаров, Н.И.Шадиева, Г.Т.Джалилова, 
А.Ж.Исмонов, М.Ф.Фахрутдинова, М.И.Рузметов, Ш.М.Бобомуродов, 
Х.Қ.Намозов, Ў.Т.Собитов ва бошқалар томонидан олиб борилган.
Тупроқ унумдорлигини баҳолашга доир услубий қўлланмалар яратиш 
ҳамда суғориладиган ва лалми тупроқлар унумдорлигини баҳолаш бўйича 
Н.В.Кимберг, А.З.Генусов, Б.В.Горбунов, Г.М.Конобеева, С.П.Сучков, 
М.И.Кочубей, Г.Г.Решетов, В.Н.Ли, Р.Қ.Қўзиев, С.М.Елюбаев, И.У.Уразбаев 
ва бошқалар томонидан илмий-тадқиқотлар бажарилган. Лекин ишлаб 
чиқилган услубларда келтирилган айрим пасайтирувчи коэффициентлар ҳар 
хил тупроқ-иқлим шароитиларида фарқланишини, бир хил эмаслигини 
ҳисобга олган ҳолда, уларни қайта кўриб чиқиш, тупроқ унумдорлигини 
лимитловчи 
айрим 
хоссалари 
бўйича 
янги 
бонитировкалаш 
коэффициентларини ишлаб чиқиш, суғориладиган ва лалми тупроқлар 
унумдорлигини баҳолаш бўйича мавжуд услубий қўлланмаларни 
такомиллаштиришга қаратилган тадқиқотлар етарлича амалга оширилмаган.
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган илмий-тадқиқот муассасасининг илмий-
тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Тупроқшунослик ва агрокимё 
илмий-тадқиқот институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг А-7-249 «Тупроқ унумдорлиги даражасини 



баҳолаш ва ерларнинг меъёрий қийматини ҳисоблаш бўйича илмий асосланган услубий қўлланмалар ишлаб 
чиқиш» (2006-2008 йй.), К-7-012 «Ўзбекистон Республикаси суғориладиган ерларининг тупроқ қопламини 
комплекс ўрганиш, тупроқ экологик-мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда унумдорлигини тиклаш, баҳолаш 
ва бошқаришнинг самарадор технологияларини ишлаб чиқиш (Сурхондарё вилояти мисолида)» (2009-2011 
йй.), 7-048 «Ўзбекистон лалми тупроқларини мукаммал ўрганиш, уларнинг унумдорлигини тиклаш ва 
оширишнинг самарадор технологияларини ишлаб чиқиш» (2009-2011 йй.), КА7-003 «Республика 
суғориладиган зона тупроқ қопламларини комплекс ўрганиш, уларни баҳолаш ҳамда деградацияга учраган 
тупроқлар экологик-мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва маҳсулдорлигини оширишнинг самарадор 
технологияларини ишлаб чиқиш (Фарғона водийси мисолида)» (2012-2014 йй.), А7-012 «Лалми тупроқлар 
унумдорлигини баҳолаш бўйича илмий асосланган услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш» (2012-2014 йй.), 
ҚХА-7-006-2015 «Амударёнинг қуйи оқими суғориладиган тупроқларини комплекс ўрганиш, 
унумдорлигини баҳолаш, деградацияга учраган ерларни аниқлаш, уларнинг экологик-мелиоратив ҳолатини 
яхшилаш ва унумдорлигини тиклашга оид тавсиялар ишлаб чиқиш» (2015-2017 йй.), БВ-А-ҚХ-2018-163 
мавзуларидаги амалий, Ф5-008 «Суғориладиган тупроқларнинг эволюцияси ва тупроқ унумдорлигини 
бошқаришнинг назарий асосларини тадқиқ этиш» (2012-2016 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳалар 
ҳамда «Фермер хўжаликлари ва бошқа ердан фойдаланувчилар суғориладиган ерларининг тупроқ 
карталарини тузиш ва тупроқларини баҳолаш» мавзусидаги саккизта хўжалик шартномалари доирасида 
бажарилган.

Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling