Ботирова шахло исамиддиновна ҳозирги ўзбек романларида бадиий психологизм


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/30
Sana07.04.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1337571
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
111 БОТИРОВА Ш И Диссертация 05

Тадқиқотнинг вазифалари: 
замонавий ўзбек романчилигида бадиий психологизмнинг ўрни ва 
илмий-назарий критерийларини аниқлаш; 
Улуғбек Ҳамдамнинг илк романи – “Мувозанат”нинг миллий, 
маънавий-маърифий, бадиий-эстетик, индивидуал-психологик омилларини 
белгилаш;
“Исён ва итоат” романи сюжети ва композициясида ҳаёт воқелигининг 
метафориклаштирилган бадиий-психологик талқин усулларини ёритиб 
бериш; 
“Исён ва итоат” романидаги образ, характер, портретлар тасвирида 
инсон феноменининг бадиий-психологик асосларини далиллаш; 
“Сабо ва Самандар” романи услубида бадиий-психологик тасвир 
доминантлигини асослаш орқали роман концепциясида қаҳрамон ботиний 
олами тасвири етакчилигини асослаб бериш; 
Улуғбек Ҳамдам романларида бадиий психологизмнинг ўзига хослиги, 
мустақиллик даври миллий адабиётшунослигимиз учун аҳамияти ҳақида 
назарий умумлашмалар чиқариш. 
Тадқиқотнинг объекти Улуғбек Ҳамдамнинг «Мувозанат», «Исён ва 
итоат», «Сабо ва Самандар» романлари тадқиқот объекти вазифасини 
бажарди. Бадиий психологизм ва композицион бадиий яхлитлик муаммолари 
негизида ўрни билан адибнинг айрим ҳикоя ва қиссалари, таржималари ҳам 
таҳлил доирасига жалб этилди.
Тадқиқотнинг предмети замонавий ўзбек романчилигида бадиий 
психологизм чуқурлашувидаги ўзига хосликнинг миллий-адабий анъана, 
ижодий ўзлаштириш, ижодкор индивидуаллиги ва жаҳон насри таъсирида 
пайдо бўлган поэтик ўзгаришлар эканини таҳлил қилишдан иборат.
Тадқиқотнинг усуллари. Диссертацион тадқиқотни бажариш учун 
қиёсий-тарихий, қиёсий-типологик, аналитик, герменевтик ва биографик 
методлардан фойдаланилди. Бадиий психологизм принциплари ва назарий 



қонуниятлари 
ўрганилган 
тадқиқотларнинг 
илмий-назарий 
умумлашмаларига таянилган.

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling