Бозор иқтисодиётига ўтиш ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш механизмининг шаклланиши


Ўзбекистондаги маъмурий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари қуйидагиларда ўз ифодасини топади


Download 131.06 Kb.
bet3/4
Sana07.01.2023
Hajmi131.06 Kb.
#1083414
1   2   3   4
Bog'liq
3 - мавзу

4. Ўзбекистондаги маъмурий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари қуйидагиларда ўз ифодасини топади:

  • Биринчидан, иқтисодиётни бошқаришда давлатнинг ролини кескин чеклаш, давлатнинг бошқарув тузилмалари ва уларнинг вазифаларини қисқартириш, давлат бошқарув органларини сақлаб туришга сарфланаётган харажатларни камайтириш зарур. Давлат вазифалари ва ваколатларини тобора кўпроқ жамоат, нодавлат ташкилотларга, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига ўтказиш керак.
  • Иккинчидан, бошқарувни номарказлаштириш, айрим вазифаларни эса ҳудудий бошқарув бўғинларига кенг кўламда топшириш, ортиқча маъмурий вертикал тузилмаларни тугатиш зарур. Барча даражадаги ҳокимликларнинг ислоҳотларни амалга ошириш, жойлардаги ишларнинг аҳволи, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, бандлик муаммоларини эчиш ҳамда аҳоли турмушини фаровонлаштириш борасидаги масъулиятини кучайтириш лозим.

Учинчидан, бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда, айрим тармоқ ва ҳудудий бошқарув тузилмаларини қайта тузиш, бирлаштириш, қисқартириш ва тугатиш асосида иқтисодиётни бошқариш тузилмаларининг самарадорлигини таъминлаш. Бугунги кунда нафақат айрим бўғинларни, балки қилинаётган сарф-харажатларни деярли оқламаётган айрим идораларни ҳам сақлаб қолиш қай даражада мақсадга мувофиқ, деган масалани қайта кўриб чиқиш пайти келди.

  • Учинчидан, бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда, айрим тармоқ ва ҳудудий бошқарув тузилмаларини қайта тузиш, бирлаштириш, қисқартириш ва тугатиш асосида иқтисодиётни бошқариш тузилмаларининг самарадорлигини таъминлаш. Бугунги кунда нафақат айрим бўғинларни, балки қилинаётган сарф-харажатларни деярли оқламаётган айрим идораларни ҳам сақлаб қолиш қай даражада мақсадга мувофиқ, деган масалани қайта кўриб чиқиш пайти келди.
  • Тўртинчидан, бошқарув тизимининг самарадорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш. Қарорларни тайёрлаш ва қабул қилиш сифатини сезиларли даражада ошириш, уларнинг ижроси устидан таъсирчан назорат механизмини жорий этиш зарур.

Download 131.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling