“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил
3
№ 1, 2017
www.iqtisodiyot.uz
ҳисобига жамланиб, шаклланиб борувчи интенсив ҳисобланган ишлаб чиқариш
ҳамда ижтимоий омил сифатида қарайди[5, 38 б].
М.К.Мельдаханова
инсон
капиталига
мамлакат
иқтисодиёти
барқарорлиги, рақобатбардошлиги, инновацион ривожланишни таъминловчи
билим, малака, кўникмалар орқали жамғарилган
инсон ресурси деб таъриф
беради[6, 49-53 б].
Айрим тадқиқотчилар инсон капитали бу “расмий ўқиш ёки таълим олиш
ёхуд амалий тажриба орқали олинган ақлий кўникмалар шаклидаги капитал”
деб ҳисоблашади” [7, 250 б].
Бошқалар “инсон капитали ходим томонидан жамғарилган касбий
тажрибалар
захираси; даромадларни истиқболда ошириш имкониятлари учун
хизмат қилувчи бойлик”[8, 271 б] деб ҳисоблайди. Бундан кўриниб турибдики,
инсонга қанча кўпроқ инвестиция киритилса бу истиқболда
даромадни янада
кўпайтиришга таъсир кўрсатади. Фикримизча инсонни капиталлашуви
даражаси унинг бутун фаолиятида олган билимларини ва касбий малакаларини
ўсиб боришида ифодаланади. Демак инсонни капиталашуви
даражаси таълим
тизимини узлуксиз ривожланиши билан боғлиқ деб ҳисоблаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: