Вертикал маркетинг тизими деб нимага айтилади?
А) бир канал иштирокчиларининг уларнинг бири раҳбарлиги ёки назорати остида бирлашиши натижасида ҳосил бўлган товар тарқатиш тизими
Б) товар тарқатиш иштирокчиларининг тўла мустақиллигига асосланган канал
С) каналнинг бир поғонасида фаолият кўрсатадиган корхоналарнинг бирлашиши натижасида ҳосил бўлган товар тарқатиш тизими
Д) бир корхона товарларини ёки бир хил товарларни истеъмолчиларга бир неча канал орқали етказиб бериш тизими
Бошқарув муаммолари бўйича етакчи назариётчи олим Питер Друккернинг маркетингга берган таърифи қайси қаторда тўғри кўрсатилган?
А) Маркетингни мақсади сотишга қаратилган ҳаракатларни йўқ қилишдан иборатдир. Унинг мақсади ҳаридорларни шундай ўрганиш ва тушунишдан иборатки, товар ва хизматлар унинг талабига айнан мос тушиб, пировардида ўзини()ўзи сотади
Б) Маркетинг – товарларни яратиш, таклиф этиш ва айрибошлаш асосида айрим олинган киши ва гуруҳларнинг талаб ва эҳтиёжларини қондиришга қаратилган иқтисодий ва бошқарув жараёнидир
С) Маркетинг – рақобат шароитида фирманинг стратегияси ва тактикасини белгилайдиган замонавий бизнес фалсафасидир
Д) Маркетингнинг моҳияти инсонлар ва ташкилотлар талабини қондириш мақсадида товар ва хизматлар ишлаб чиқаришни режалаштириш ва уни амалга ошириш, нарх белгилаш, товарлар ҳаракати ва сотилишини уюштиришдир
Товар ҳаётий даври деб нимага айтилади?
А) товарнинг яратилишидан бошлаб, унга талаб қолмай бозордан чиқиб кетгунгача бўлган давр
Б) товарни ишлаб чиқариш даври
С) товарни бозорда сотиш даври
Д) товарни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва бозорга чиқариш оралиқдаги вақт
Товар ҳаётий даврининг қайси босқичида потенсиал истеъмолчилар ва мақсадли бозор ўрганилади?
А) тадқиқотлар ва ишланмалар босқичи
Б) бозорга кириш босқичи
С) ўсиш босқичи
Д)етуклик босқичи
Do'stlaringiz bilan baham: |