Бозорни демографик ва географик сегментлаш. Мақсадли бозор талабларини қондириш имкониятлари. Истеъмолчилар талабининг хилма-хиллиги


Бозор сегментининг асосий меъзонлари


Download 6.96 Mb.
bet2/6
Sana18.10.2023
Hajmi6.96 Mb.
#1708382
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-Мавзу

Бозор сегментининг асосий меъзонлари
Сегментнинг миқдорий ўлчамлари. Сегмент миқдорининг ўлчами деганда бозор сиғими, қанча потентсиал истеъмолчилар борлиги ва улар қандай майдонларда яшашлари тушунилади.
Сегментнинг очиқлиги. Сегментнинг очиқлиги деганда корхона маҳсулотини сотиш учун қанча миқдорда сотиш каналларига эга бўлишлиги, уларнинг қуввати, ташиш ва сақлаш бўйича аниқ маълумотларнинг мавжудлиги тушунилади.
Сегментнинг муҳимлиги. Сегментнинг муҳимлиги деганда у ёки бу истеъмолчилар гуруҳининг бозор сегментида қандай ўрин эгаллаб турганлиги тушунилади.
Сегментнинг фойдалилиги. Сегментнинг фойдалилиги деганда корхонанинг маълум бир сегментда ишлаши унинг қандай рентабеллик даражасини таъминлаши тушунилади.
Сегментнинг самарадорлиги. Сегментнинг самарадорлиги корхонанинг мазкур танланган бозор сегментида ишлаш тажрибаси, мазкур сегментда ишловчи ходимларнинг маҳсулотни силжитишга қанчалик тайёр эканлиги каби кўрсаткичлар билан баҳоланади.
Демографик сегментлаш деганда истеъмолчиларни даромадлар даражаси, ёши, жинси, миллати, касби-кори, оилавий аҳволлари каби белгилари бўйича гуруҳларга ажратиш тушунилади.
Демографик cегменталаш белгилари:
Жинс
Ёш
Оилавий аҳволи
Касб
Даромадлар даражаси
1-расм. Демографик бозор сегментларини гуруҳланиши
Географик сегментлаш - географик картани қўллашга асосланган энг оддий усул ҳисобланади. Бу усулни аҳолининг маданий урф-одатларида ва улар яшаётган ҳудудларнинг иқлимида фарқ бўлганда қўллаш мақсадга мувофиқдир. Географик белги бўйича сегментлаш бозорнинг ҳар хил географик зоналарига бўлинишини назарда тутади.
Географик сегментлаш белгилари:

дунё
мамлакат (мамлакатлар гуруҳи)
вилоят
шаҳар
туман ва ҳоказо
2. Мақсадли бозор талабларини қондириш имкониятлари.
Бозорда содир бўладиган иқтисодий муносабатлар иштирокчиларининг мустақиллигидан келиб чиқиб, талаб ва таклифни мувофиқлаштириш ва айирбошлаш муаммоларини, асосан, микроиқтисодиёт субъектлари даражасида ҳал қилишни тақозо этади. Ҳар қандай субъект бозор билан боғлиқ, у аниқ истеъмолчиларга хизмат қилишга ҳаракат қилади, бундан мақсадли бозорнинг фаолият юритиши учун имконият туғилади.
Мақсадли бозорга хос бўлган хусусиятлар бозорни тадқиқ қилиш ва эгаллаш, истеъмолчилар топиш, жалб этиш, эҳтиёжини қондириш масалаларини ҳал қилиб, истеъмолчи билан доимий алоқани сақлаш ва мустаҳкамлашдан иборат. Бунда корхоналар, фирмалар олдида турган энг муҳим ва ҳал қилиниши лозим бўлган вазифа ўз асосий бозорини аниқлашдан иборат бўлиб, уни амалга оширишда турли ёндашувлар мавжуд.
Биринчидан, товарни истеъмолчи нуқтаи назаридан баҳолаш: истеъмолчи учун товар фойда, манфаат келтириши лозим бўлиб, улар харидорларнинг аниқ истеъмол муаммосини ҳал қилиш шаклида намоён бўлади. Масалан, истеъмолчи озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш орқали ўз физиологик эҳтиёжини қондиради
Иккинчидан, мазкур эҳтиёжга ҳамма ҳам бирдай эга бўлмаслиги, улар ўртасида фарқ бўлиб, айрим жиҳатлари билан эҳтиёж даражасида бир-биридан фарқланиши мумкин.
Учинчидан, истеъмолчиларнинг истеъмол муаммоларини ҳал қилиш йўллари, воситалари ва замонавий янги технологиялар асосида амалга оширилиши мумкин. Истеъмол муаммосини ҳал қилишда қандай технология қўлланиши кераклиги ва қўлланиши мумкин
Тўртинчидан, истеъмолчиларнинг фундаментал эҳтиёжларини олсак, бу барқарор ҳолатда бўлиб, уларни қондириш усуллари, технологиялари тез-тез ўзгариб, фан, техника, маданият, иқтисодиётнинг ривожланиши бу соҳада янгидан-янги имкониятларни яратиб беради.
Ҳозирги вақтда корхона, фирма қанча катта бўлмасин, бутун бозорни қамраб олиш имкониятига эга эмас, шунинг учун барча истеъмолчилар эҳтиёжини қондира олмайди.
Ривожланган мамлакатларда бозорнинг табақаланиши интенсив тус олиши туфайли корхоналар бир-биридан товарга нисбатан ўз талабчанлиги, истак ва маркетинг воситалари таъсирига жавоблари билан фарқ қиладиган истеъмолчиь гуруҳларини аниқлаб олишга ҳаракат қилади.
Бозор иқтисодиёти ривожланиб борган сари бундай йўналиш кучайиб боради, чунки ҳамма истеъмолчиларга бир хил ёндашиб, кутилган натижага эришиб бўлмайди.

Download 6.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling