11. Қизил ранг – куч-қувват, тетиклик ва жўшқинлик, қатъият ва ташабббускорлик, етакчилик ва ўжарлик ранги. У кураш ва ҳокимлик қилини англатади. Қизил ранг ёрқин ифодаланган ширин таъмга эга ҳисобланади. қизил рангнинг камчилиги унинг айрим хислатлари ҳаддан ортиқ катталаштириб кўрсатилиши ҳисобланади. Шунда сезувчанлик ва ҳиссиётлар қўзғалиши ўрнига зўравонлик ва шаҳвоний нафс, жўшқинлик ва серғайратлик ўрнига шафқацизлик ва вайрончилик, барқарорлик ўрнига ўжарлик пайдо бўлади. - 11. Қизил ранг – куч-қувват, тетиклик ва жўшқинлик, қатъият ва ташабббускорлик, етакчилик ва ўжарлик ранги. У кураш ва ҳокимлик қилини англатади. Қизил ранг ёрқин ифодаланган ширин таъмга эга ҳисобланади. қизил рангнинг камчилиги унинг айрим хислатлари ҳаддан ортиқ катталаштириб кўрсатилиши ҳисобланади. Шунда сезувчанлик ва ҳиссиётлар қўзғалиши ўрнига зўравонлик ва шаҳвоний нафс, жўшқинлик ва серғайратлик ўрнига шафқацизлик ва вайрончилик, барқарорлик ўрнига ўжарлик пайдо бўлади.
- 12. Пушти ранг – хайрихоҳлик ва эзгулик, назокат ва зарофат, романтика ва ишқ-муҳаббат ранги. Бу ранг инқироздан чиқишга ёрдам беради ҳамда қулайлик ва шинамлик ҳиссини уйғотади. Пушти ранг керагидан ортиқча бўлишининг камчиликлари енгилтаклик ва хўжакўрсинчилик ҳисобланади.
- 13. Бинафша ранг – ўзбошимчалик ва креативлик, мустақиллик ранги, бу сюрприз ранг ва топишмоқ ранг, ҳиссиётларга бой, ғайриодатий ва заковат билан боғлиқ рангдир. Бироқ шуни ҳисобга олиш керакки, у ички ҳиссиётлар ранги ҳисобланади, мантиқдан анча узоқ бўлади.
- 14. Жигар ранг – ишончлилик, табиийлик, қулайлик ва шинамлик, соғлом фикр, моддийлик ранги. У ўртача стандартларни, омма орасида ажралиб турмасликка ҳаракат қилишни англатдаи, яъни бу анъанавийлик ранги ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |