Бу организм туқималарининг яллиғланиши билан кечадиган иммун реакциядир
Download 49.79 Kb.
|
Аллергик кас тарк 1 машг
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маиший аллергия
- Ўсимлик чанги аллергияси
Сенсибилизация – бу аллергенларга иммун системаси билан боғлиқ бўлган организмнинг юқори сезувчанлигидир. Сенсибилизацияни фаол ва суст турларга бўлиши мумкин.
Фаол (актив) - аллерген табиий еки маҳсус киритилганда ривожланиб боради. Суст (пассив) – экспериментларда курилади. Фаол сенсибилизацияни куйидаги турларга бўлиш мумкин: моновалентли – фақат битта аллергенга юқори сезувчанлик бўлса; поливалентли – кўп аллергенларга сезувчанлик юқори бўлса; кесишган – агар умумий детерминантларга эга бўлган бошқа-бошқа аллергенларга ҳам юқори сезувчанлик бўлса. Маиший аллергия – уй чангига сезувчанлик деб талқин этилади ва 50-60 % аллергик касалларда учрайди. Чангнинг кўп компонентли таркиби поливалент сенсибилизацияга олиб келади. Уй чангининг асосий аллергияловчи омили ҳар хил турдаги мавжудотлардир. Бу кесишган сенсибилизацияни вужудга келтиради. Уй чангининг бошқа компонентларидан бири – моғорли замбуруғ. Бу аллергенга бўлган сенсибилизациялаш 1% дан 42%гача ташкил этади. Хонадонда чанг йиғувчи нарсаларнинг борлиги аҳамиятга эга. Уй ҳайвонлари (мушук, кучук), аквариум балиқчаларининг, суварак, сичқонларнинг мавжудлиги аллергик беморга катта зарар келтиради. Бемор юқорида айтиб ўтилган аллерген манбалардан холос бўлиши керак. Беморга синтепонли еки пахта естиқ ва антиаллергик чойшаблари тавсия этилади. Ўсимлик чанги аллергияси. Ўсимлик чанги кўп асрлар мобайнида инсон учун бутунлай зарарсиз эди. Хозирги вақтда поллинозга чалинганлар 10-15 % ни ташкил этади. Маълумки, ўсимлик чангининг ҳаводаги миқдори ҳарорат, шамол йуналиши ва тезлиги, намлик, ёгингарчилик микдорига боглик. Юкори харорат ва курук иклим усимлик чангининг таркалишига олиб келади. Усимлик чангининг энг куп микдори эрталаб пешин пайтига тугри келади. Ёгингарчиликда гул чангининг камайиши окибатида беморларнинг ахволи анча яхшиланади. Усимлик чанги аллергияси маълум усимликларнинг гуллаши билан боглик катъий мавсумийликка эга. Download 49.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling