Бу организм туқималарининг яллиғланиши билан кечадиган иммун реакциядир


Download 49.79 Kb.
bet3/8
Sana21.04.2023
Hajmi49.79 Kb.
#1376389
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Аллергик кас тарк 1 машг

Дори аллергияси.
- дорига юкори сезувчанлик билан белгиланган узига хос иммунологик механизмларга асосланган ножуя таъсир.
Ривожланиш ва кечиш тезлиги буйича дори аллергияси 3 гурухга булинади:
1-гурух – дори истеъмол килгандан сунг 1 соат ичида (ёки шу захоти) ривожланувчи уткир реакция. Буларга анафилактик шок, эшак еми, квинке шиши, бронхиал астма хуружи, уткир гемолитик анемия, лейкопениялар киради.
2-гурух – дорини истеъмол килгандан сунг 1 сутка ичида ривожланувчи уткир реакция. Бунда харорат кутарилиши, лейкопения, тромбоцитопения кузатилади.
3-гурух – яширин холда узок чузиладиган реакция. Улар бир неча сутка еки хафта давомида ривожланади. Уларга аллергик васкулит, зардоб касаллиги, интерстициал нефрит киради.
Дори аллергияси учун поливалентли сенсибилизация характерлидир. Улар бир неча шаклларда пайдо булиши мумкин.
Аллергик реакция учта боскичда утади: иммунологик, патохимик, патофизиологик. Иммунологик боскич аллерген биринчи маротаба организмга тушганда ривожланади.
Бунда IgE хосил булади ва улар туйинган хужайраларнинг мембранасига урнашади. Яъни сенсибилизация ривожланади. Патохимик боскичи аллерген иккинчи маротаба тушганда ривожланади. Аллерген тўйинган хужайрадаги IgE билан богланади, туйинган хужайра фаоллашиб дегрануляция кузатилади ва биологик актив моддалар (гистамин, серотонин, кининлар) ажралади. Патофизиологик боскич биологик актив моддалар таъсиридан келиб чикади ва касалликнинг клиник белгилари билан намоён булади.

Псевдоаллергик реакция (ПАР) еки сохта аллергия клиник белгилари ухшашлиги, лекин ривожланиш механизмлари фаркланиши сабабли шу номга эга булди.Чин аллергик реакциядан псевдоаллергик реакциянинг фарки шундаки, псевдоаллергик реакцияда иммунологик боскич булмайди, яъни реакциянинг ривожланишида иммуноглобулинлар катнашмайди. ПАРнинг патохимик боскичида хам шу медиаторлар ажралади. Шу сабабли чин ва псевдоаллергик реакциянинг клиник белгилари бир хил.
Зардобда гистамин микдори ошиши куйдаги холатларда кузатилади:
А) гистамин организмга куп микдорда тушса
Б) гистаминлибераторлар таъсирида
В) гистамин инактивацияси бузилганда.
Гистаминга бой булган озик-овкатлар: шпинат, дудланган махсулотлар, уксус, майонез, тузланган карам ва бошкалар.
Гистаминлибератор таъсирига эга булган дори воситалардан атропин, йод, рентгенконтраст моддалар, опиатлар, тубокурарин, полимиксин В; озик-овкатлардан кулупнай, дуккаклилар, дрожжи, ёввойи парранда ва бошкаларни айтиб утиш керак.
Гистамин инактивацияси жига рва ичакда утади. Шунинг учун куп холатларда ПАР ошкозон-ичак тракти касалликлари фонида келиб чикади. Бундан ташкари, дисбактериоз хам гистамин куп микдорда ишлаб чикарилишига олиб келади, айникса, грам+ ва грам- бактериялар, стафилококк таркибидаги оксил А.
Медиаторлар таъсирида (биринчи навбатда гистамин) кон томирлар кенгайиши, кон ивиши, томирлар утказувчанлиги ошиши, тукималарда шиш
пайдо булиши, силлик мушаклар спазм ива хоказолар кузатилади.
Аллергик реакцияларнинг 4 типи фаркланади.


Download 49.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling