Таклиф этилаѐтган томчилатиб суғориш технологияси элементларини
ҳисоблаш усуллари. Томчилатиб суғориш технологияси элементлари тупроқнинг
намланиш маркази, тупроқ юзасининг намланиш майдони, намланиш контури,
томизгичдаги сув сарфи, намланиш майдонига сув бериш сони ва схемаси, томизгичдан
тушаѐтган сувнинг бир маромда тақсимланиши, суғориладиган майдонда томизгичларни
жойлашиш схемаси каби кўрсаткичлардан ташкил топади.
Тупроқнинг намланиш контури ҳар хил механик таркибдаги тупроқларда суғориш
усули ва техникаси элементларидан қатъий назар турлича бўлади. Бунда биринчи
навбатда тупроқнинг механик таркиби, сув ўтказувчанлиги, сувни ўзида ушлаб туриш
хусусиятлари асосий аҳамиятга эгадир. Тупроқнинг механик таркиби ѐки ҳажм массасига
кўра унинг сув ўтказувчанлиги тескари пропорционалдир. Яъни механик таркиби, ҳажм
массаси оғир бўлса, унинг сув ўтказувчанлиги кам, механик таркиби, ҳажм массаси енгил
бўлса, унинг сув ўтказувчанлиги яхши бўлади. Бундай ҳолатларда сувнинг тупроққа
сингиш ва тупроқда ѐйилиш динамикаси ҳам турлича бўлади.
Биз ўз тажрибаларимизда тупроқнинг намланиш (контури) динамикасини ўрганиш
учун қуйидаги усулларни ўрганиб чиқдик, яъни 1 та дарах учун тупроқнинг намланиш
контури дарахтнинг асосий илдизи тарқалган горизонт ҳажми бўйича 0,5-0,7 схемалик
катор оралиғида.
Тупроқнинг ҳисобий намланиш контури экин тури ва унинг агробиологик,
шунингдек, тупроқнинг сув-физик хоссаларига ҳамда томизгичлардаги сув сарфи ва
суғориш давомийлигига боғлиқ бўлади.
Томчилатиб суғориш тизимида суғориш меъѐри қуйидаги формула орқали
ҳисобланади:
m
ni
= 100d
ω
aa
hn
(FC - λFC), (3.1.3)
бунда: d
ω
– тупроқнинг ҳисобий қатлам чуқурлиги,м; a –тупроқнинг ҳажм
оғирлиги, г/см
3
; a
Do'stlaringiz bilan baham: |